granitcaҚозоғистон-Қирғизистон можароси Қозоғистоннинг чегара яқинидаги вилоятлари – Олмаота ва Жамбулга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича улгуржи бозорларга таъсир кўрсатди, улар ҳаттоки Олмаотада ҳам бўшаб қолган. Бу ҳақда Марказий Осиё ривожланиш корпуси ҳамтаъсисчиси Нурлан Аблиязов Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилиш бўйича давра суҳбати давомида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Марказий Осиёда ижтимоий механизмларни яратиш керак, улар давлат тузилмаларига бўйсунмаслиги лозим. Шунда давлатлар раҳбарлари ўртасидаги қандайдир можаролар минтақадаги иқтисодий алоқаларга таъсир кўрсатмайди.

«Бизнес учун механизмларни ишлаб чиқиш керак. Қозоғистон-Қирғизистон можароси Қозоғистоннинг чегара яқинидаги вилоятлари – Олмаота ва Жамбулга таъсир кўрсатди ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича улгуржи бозорлар ҳаттоки Олмаотада ҳам бўшаб қолишига олиб келди. Одамлар ишидан, пулидан айрилди, баъзилар кредитлар олган, бошқаларда эса банклар билан суд жараёнлари бошланиб кетди. Бу вазият маълум бир қатламларга қаттиқ зарба бўлиб тушди, бироқ бутун Қозоғистонда сезилмади. Бундай зиддиятларни фақат давлат тузилмалари ҳал этиши ачинарли. Вазиятга ечим топишда иштирок этиши мумкин бўлган ижтимоий институтлар ҳам бўлганида, жуда яхши ҳолатга айланган бўларди», – дея айтиб ўтди у.