Главные новости
Главная / Сиёсат / Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади
<

Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади

Ўзбекистонда коронавируснинг ташқи аломатлари бўлмагани учун уйида даволаниши мумкин бўлган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади. Бу ҳақдаги қарор 16 июль куни бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси йиғилишида қабул қилинган.

Йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажариш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъулиятини янада ошириш, раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Махсус комиссия йиғилишида коронавирус инфекциясининг одамлар орасида кенг тарқалиши олдини олиш ва ушбу касалликка чалинган беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, пандемия даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга текширувларни тезкор ва самарали ташкил этиш ва беморларни керакли дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича биринчи галда қилинадиган ишларга эътибор қаратилди.

Комиссия йиғилишида уйида даволанаётган коронавирус беморларини бепул дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан қарор қабул қилиниб, уларга етказиб бериладиган дори-дармонлар руйхати тасдиқланган.

Бундан буён коронавирус касаллигидан уйида даволанаётган беморларга «Гидроксихлорохин», «Азитромицин», «Парацетамол», «Витамин С» каби дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш йўлга қўйилади.

Коронавирус инфекцияси бўйича тест натижалари мусбат натижа берган ҳамда касаллик енгил кечаётганлиги сабабли шифокорлар тавсиясига асосан уйида даволанаётган беморлар мазкур тиббий воситалар билан бепул таъминланади.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идораларга зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантириш ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилган.

Бундан олдинроқ, махсус комиссия йиғилишида барча хусусий клиникаларга коронавирусга тест олиш ва даволашга рухсат берилгани хабар қилинганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

qryqlughwqriwn-xtp-eitsfw8pprtqe

Тошкентда 2,5 яшар болани ваҳшийларча уриб ўлдирган Миллий гвардия зобити 19 йилга қамалди

Миллий гвардия зобити ўзининг хонадонида яшаган 2,5 ёшли болани муттасил дўппослаб келган. Кунларнинг бирида у …