Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Коронавирус масаласида брифинг: асосий янгиликлар
<

Коронавирус масаласида брифинг: асосий янгиликлар

17 март куни короновирус инфекциясиясининг Ўзбекистонда кенг тарқалишига қарши қилинаётган карантин тадбирларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Видеодан кадр

Икки соатга яқин давом этган матбуот анжуманида маълум қилинган энг муҳим янгиликлар:

Мактабларда карантин: ўқувчи ва ўқитувчиларга таътил, телевидениеда видеодарслар

18 мартдан бошлаб умумтаълим мактаблардаги барча ўқитувчилар муддатидан аввал таътилга чиқарилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

Ўқитувчиларга меҳнат таътили даври учун иш ҳақи тўланади.

Шерматов таътил пайтида видеодарслар қандай ташкил этилиши ҳақида ҳам маълумот берди.

Масофадан туриб ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим муассаса ва ташкилотларнинг бино ва иншоотларини сақлаш мақсадида бир қатор лавозим эгалари фаолиятини иш жойида амалга оширади.

Ўқувчиларнинг таътил пайтида билим олиши учун келгуси ҳафтадан бошлаб телеканалларда видеодарслар эфирга узатила бошлайди.

Видеодарслар телевидение ва Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари (@uzedu) ва расмий веб-сайтларида (www.uzedu.uz), электрон ахборот порталлари (online maktab) орқали ҳам намойиш этилади.

Олий таълимдаги 50 фоиз ўқитувчи таътилга чиқмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ҳам Тошкентда таҳсил олаётган ўқувчи ва талабаларни карантин доирасида вилоятларга юбориш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, ўқувчи-талабаларни карантин доирасида вилоятларга юбориш ёзги ва қишки таътил шаклида ҳамда ёзги таътил ҳисобидан ташкил қилинади.

Таълим шаклига кўра, ҳам кундузги, ҳам кечки ўқийдиганларнинг дарс ва имтиҳон жараёнлари ҳам сурилади.

3 кун ичида талабаларнинг катта массаси чиқиб кетиши режа қилинган.

Талабаларнинг чиқиб кетиши учун 4 хил транспорт воситалари хизмат кўрсатади.

Биринчи навбатда сиртқи ва малака оширишдаги таълим 1-2 кун ичида масофавий таълим шаклига ўтказилади.

Карантин тадбирлари доирасида ОТМларнинг 50 фоиз ўқитувчилари таътилга чиқарилади.

«Ҳозирда ОТМлардаги кафедраларга 50 фоиз ўқитувчилари таътилга чиқариб юбориш бўйича тавсия хатлари юборилган», – деди Мажидов.

Карантин тадбирлари узайтирилишига қараб ўқитувчиларнинг кейинги қисми ҳам таътилга чиқарилиши мумкин.

ОТМларда бир қатор лавозим эгалари таълим муассасасида иш фаолиятини давом эттиради.

Карантин чоралари кучайтирилмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков коронавирус атрофида бўлаётган янгилик ва тавсияларни маълум қилишди.

Карантин даврида эпидемияга қарши ишларга жалб қилинаётган тиббиёт ходимларига қўшимча иш ҳақи ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши курашда волонтёрлар ёрдамига эҳтиёж йўқ.

Шу пайтгача Ўзбекистон фуқароларининг 7900 нафардан кўпроғи карантинда бўлди. Улардан 5700 нафари карантин талабларини ўтаб, уйларига қайтди.

17 март ҳолатига кўра, 2100 киши карантинда турибди.

Коронавирус билан касалланганлар давлат бюджети ҳисобидан бепул даволанади.

Профилактикада эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар

Юқумли касалликлардан профилактика қилиш учун антибиотик ва антивирусли воситаларни қабул қилиш умуман тавсия этилмайди.

Иммун тизимини кўтарадиган дорилар ҳам мумкин эмас, улар вирусга қарши ҳеч қандай таъсир кучига эга эмас.

Оғизни чаядиган сувга уксус қўшиш оғиз бўшлиғи бадтар яллиғланиши мумкин.

Бир кунда 5 бош саримсоқ пиёз есанг, касал бўлмайсан, деган гаплар ҳам тиббий асосланмаган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

5mi8cciwaxbgwh-_hlh11-c0iuloikzv

Карантин таътили пайтида контракт ва стипендия тўлаш тартиби маълум қилинди

Контракт тўлаш муддати ҳақида карантин таътили тугаганидан кейин хабар берилади. Стипендия эса аввалги тартибда, фақат …