Главные новости
Главная / Жаҳон / Коронавирус: Италияда савдо тўхтатилди. АҚШнинг 24 штатита фавқулодда ҳолат эълон қилинди
<

Коронавирус: Италияда савдо тўхтатилди. АҚШнинг 24 штатита фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Италияда коронавирус тарқалиши хавфи сабабли дорихоналар ва биринчи эҳтиёждаги буюмлар сотилувчи дўконлардан ташқари, бутун тижорат тўхтатилди. Шунингдек, АҚШнинг 24 штати ва пойтахт Вашингтонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Фото: REUTERS/Guglielmo Mangiapane

“Мен саъй-ҳаракатларингизни қадрлайман. Бироқ кейинги қадамни қўйиш вақти келди. Биз дорихона ва озиқ-овқат дўконларидан ташқари, барча тижоратни, савдо пунктларини ёпмоқдамиз”, деб айтган Италия бош вазири Жузеппе Конте.

Шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб ресторан ва барлар ёпилади. Шу билан бирга таомларни уйга етказиш мумкин бўлади.

Жамоат транспорти, банк, почта, суғурта ва молия компаниялари ишлашда давом этади.

Фабрикалар барча эҳтиёт чораларига амал қилинган ҳолда очиқ қолади. Қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳам кафолатланади.

Конте иш берувчиларни ходимларини таътилга чиқаришга ва масофадан ишлашни ташкиллаштиришга чақирган.

Маълум қилинишича, юқорида айтиб ўтилган чоралар 25 мартгача киритилади.

10 март кунидан Италияда қатъий карантин чоралари, жумладан аҳолининг заруратсиз ҳаракатланишига тақиқлов амал қилмоқда.

Италияда бир кун ичида коронавирусга чалинганлар сони 2 мингни, вафот этганлар сони 196 нафарни ташкил қилли. Касалланганларнинг умумий сони 12 мингдан ошиб кетди, қурбонлар сони 827 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, коронавирус эпидемияси туфайли АҚШнинг  24 та штати ва пойтахт Вашингтонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

11 март куни 4 та штат – Аризона, Нью-Мексико, Луизиана, Арканзас ҳамда пойтахт Вашингтон, Колумбия округида фавқулодда ҳолат киритилиши эълон қилинган.

Аввалроқ фавқулодда ҳолат Мичиган, Вермонт, Шимолий Каролина, Массачусетс, Колорадо, Оҳайо, Иллинойс, Род-Айленд, Нью-Джерси, Орегон, Нью-Йорк, Пенсильвания, Кентукки, Индиана, Мэриленд, Калифорния, Флорида, Вашингтон ва Ҳавайи штатларида эълон қилинганди.

Колумбия округи аҳолига минг ва ундан кўпроқ кишилик оммавий тадбирларни бекор қилишни тавсия қилган.

Фавқулодда ҳолат режими мажбурий карантин киритиш ва инқироз вақтида нархни оширмоқчи бўлган сотувчиларни қонунан таъқиб қилиш имконини беради.

Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 1237 нафарни ташкил қилмоқда, улардан 37 нафари вафот этган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

lq5drzqjr_jafzyc2pdlhzne3flgttj7

Кореядан қайтган фуқаро Самарқандда карантиндан қочди. У Деновда қамоққа олинди

Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 16 март куни 14 кунлик карантинга жойлаштирилган фуқаро А.А. 20 …