Главные новости
Главная / Жаҳон / Коронавирус: Хитойда қандай вазият ҳукм сурмоқда?
<

Коронавирус: Хитойда қандай вазият ҳукм сурмоқда?

Айни пайтда Хитойда коронавирусга чалиниш умумий сони 84,5 мингга яқин, вафот этганлар эса қарийб 5 минг нафарни ташкил қилмоқда. 79 мингдан ортиқ бемор эса тузалган (соғайиш кўрсаткичи 94 фоиз). Хўш, январь-февраль ойларида бутун дунёга вирус ўчоғи бўлган ушбу мамлакатда бугун вазият қандай? Коронавирусга қарши курашиш доирасида қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Қандай ижтимоий чекловлар амалда? Умуман олганда, одамларнинг бугунги яшаш тарзи қандай?

Фото: Reuters

Умумий вазиятга назар
Хитойда вирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар 12 февраль куни энг юқори чўққига кўтарилган бўлиб, ўша куни мамлакат бўйлаб 14 минг 108та янги ҳолат аниқланганди. Шундан сўнг камайиш тенденцияси кузатилди. 19 февралдан эътиборан вирусга чалиниш ҳолатлари мингдан кам, 6 мартдан эса юздан кам рақамлар билан ифодалана бошлади. Апрель ойининг кейинги икки ўн кунлигида эса ўсиш кузатилди ва вирус яна юзлик чизиқни кесиб ўтди.

Қандай чекловлар жорий этилганди?
Хубэй провинцияси ёпилгандан сўнг Хубэйга уланадиган барча йўлларда назорат пунктлари ўрнатилди. 24-25 январь кунларида Шанхай, Жиангсу, Хайнан ва бошқа вилоятларнинг маҳаллий ҳукуматлари Хубэйнинг «асосий нуқталари»дан келган йўловчилар 14 кунга карантинга олинишини эълон қилишди. Чунцин шаҳри 1 январдан бошлаб Уҳандан келган ҳар бир киши мажбурий кўрикдан ўтказилишини эълон қилди ва 3та даволаш марказини ташкил этди.

1 февралдан бошлаб, Хубэйдан кейин иккинчи марказ мақомидаги Чжэцзян шаҳридаги Вэньчжоу шаҳри комендантлик соатини ишлаб чиқди. Унга кўра, ҳар бир оила бир нафар оила аъзосини тайинлаши, фақат шу тайинланган кишиларгина ҳар икки кунда зарур буюмларни сотиб олиш учун уйдан чиқиши мумкин эди. 4 февралдан Чжэцзян маркази Ҳанчжоу барча қишлоқлар, турар-жойлар ва ишчи бўлинмалари меҳмонларга ёпилишини эълон қилди. Ушбу жойларга кирган ва ундан чиқаётганлар тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатишлари шарт қилиб белгиланди. Резидент бўлмаганлар ва автоуловлар қатъий назоратга олинди.

Худди шу куни Юэцин, Нинбо, Чжэнчжоу, Линьи, Ҳарбин, Нанкин, Сюйчжоу ва Фучжоу шаҳарлари худди шундай ёндашувни бошлади. Жумадян ва Хэнан шаҳарлари ҳар бир оиланинг бир нафар аъзосига ҳар 5 кунда бир марта зарурий эҳтиёж молларини сотиб олиш учун ташқарига чиқишига рухсат берилганини эълон қилди.

Бир неча ҳафта давомида фабрикалар ёпилди ёки ишлаб чиқариш қисқартирилди. Улар қайта очилганда эса хавфни камайтириш чоралари кўрилди.

Кўплаб маҳаллий ҳокимиятлар эпидемияни назорат қилиш учун чекловлар жорий этишди. Мактабларни ёпиб қўйиш, ҳудудларга кириб-чиқишни тақиқлаш ва саёҳатни чеклаш кабилар шулар жумласидан. Мамлакатнинг кўплаб қисмларида смартфонларга асосланган соғлиқни сақлашни кузатиш тизими жорий этилди.

Чекловлар қандай бекор қилинди?
10 апрель куни Тианшаннет Шинжонда 53 кун давомида коронавирусга чалиниш билан янги ҳолат қайд этилмагани ва бу ҳудудда коронавирус билан оғриган беморлар йўқлиги ҳақида хабар берди. Уҳан шаҳрида ҳам қарийб 11 ҳафта давом этган чекловлар бекор қилинди.

Мамлакатда заводлар ва бошқа корхоналарнинг фаолияти қайта тиклангач, эпидемиянинг олдини олиш учун кенг кўламли чоралар кўрилди. Тана ҳароратни текшириш, қўлни тез-тез ювиш, дезинфекциялаш, ниқоб тақиш, уяли телефон орқали соғлиқни сақлаш дастурини жорий қилиш, жамоат транспортида ҳаракатланмаслик, ижтимоий масофа сақлаш, контактларни кузатиш ва ойналарни очиб хоналарни шамоллатиб туриш каби эҳтиёт чоралари шулар жумласидан.

Мавжуд вазият қандай?
4 август куни Хитойда яна 36та янги ҳолат (бир кун олдин 43та) аниқланган бўлиб, ушбу мамлакат айни пайтда дунё коронавирус рейтингида 29-ўриндан жой эгаллаган.

Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг баёнотига кўра, 31 июль куни коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони орта бошлаган. Шу куни мамлакат бўйлаб 127та янги ҳолат аниқланган, уларнинг фақат 4таси хориждан келганлар билан боғлиқ. Аҳоли орасидаги 123та янги ҳолатдан 112таси Шинжон-уйғур мухтор ҳудудида, 11таси эса Лиаонинг провинциясида аниқланган. Шинжонда 16 июль куни вирусга чалиниш билан боғлиқ илк ички ҳолат аниқланганди. Эҳтиёт чораси сифатида эса ушбу ҳудуддан бошқа вилоятларга рейсларни амалга ошириш чеклаб қўйилганди.

«Хитой: коронавирусдан кейинги ҳаёт»да нималар акс этган?
Яқинда АRТЕ (Маданий дастурларни олға сурувчи Европа бепул телевизион тармоғи) томонидан Хитойнинг нормал ҳаётга қайтиш жараёни акс этган ҳужжатли фильм эълон қилинди. «Хитой: коронавирусдан кейинги ҳаёт» деб номланган мазкур фильмда карантин ва комендантлик соатлари жорий этилган Хитой манзаларини, шунингдек, чекловлар бекор қилингандан кейинги бугунги ҳаёт тарзини кўриш мумкин.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

cv6ueds4r1oc4oklqpfhbcy1xrxbzpsw

Беларусь. Минскда Лукашенко тарафдорлари иштирокида митинг ва унга қарши «Озодлик марши»

Якшанба куни ҳам Беларуснинг кўплаб шаҳарларида Лукашенконинг истеъфоси ва намойишчиларга қарши куч ишлатганларни жавобгарликка тортиш …