Главные новости
Главная / Жаҳон / Кореядан қайтган фуқаро Самарқандда карантиндан қочди. У Деновда қамоққа олинди
<

Кореядан қайтган фуқаро Самарқандда карантиндан қочди. У Деновда қамоққа олинди

Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 16 март куни 14 кунлик карантинга жойлаштирилган фуқаро А.А. 20 март куни соат 22:00 атрофида яширин равишда шифохонадан қочиб кетган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, фуқаро А.А. 16 март куни Москва орқали Жанубий Кореядан Ўзбекистонга қайтиб келган. Шу куннинг ўзида Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 14 кунлик карантинга жойлаштирилган. Аммо карантиннинг бешинчи куни — 20 март соат 22:00 даги йўқлама вақтида у шифохонадан қочиб кетгани маълум бўлган.

«У яшаш манзили — Денов туманида ушланган. У ҳозирда гумонланаётган короновирус касаллигига чалинган бўлиши мумкинлиги, карантинга олинган жойдан яна қочиб кетиши ва атрофдагиларни жиддий хавф остида қолдириши мумкинлигини инобатга олиб, унга нисбатан ‘қамоққа олиш’ тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлланилди», — дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу шахс ўз уйида ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида карантинда сақлаш учун изолацияга олинган. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 257-1-моддаси (санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқанддаги карантин марказидан 66 ёшли паркентлик фуқаро қочиб кетгани, Қашқадарёдаги карантин марказидан эса 25 ёшли наманганлик йигит қочишга уринган вақтида ушлангани ҳақида хабар берилган эди. Уларнинг ҳар иккиси Россиядан поездда қайтган эди. Маълумотларга кўра, улардан биринчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир: Карикатура: Оиласининг саломатлигини ўйламай, карантиндан қочганларга бағишланади

Маълумот учун, эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортилади. Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, одамларнинг оммавий касалланишига олиб келса 11,1 миллион сўмдан 22,3 миллион сўмгача миқдорда жарима солиш ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

wvxrzyzy9npr9zn1wlwfh_vxhkywsk4x

Коронавирусга қарши чоралар: Президент фармонида нималар кўзда тутилган?

20 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий …