Главная / Сиёсат / Корея Меҳнат вазирлиги делегацияси Самарқандга келади

Корея Меҳнат вазирлиги делегацияси Самарқандга келади

Ташрифдан мақсад икки давлат ўртасида тузилган меморандум, яъни ҳамкорликни янада кучайтириш. Жорий йилнинг 9-12 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрига, шу ўринда Самарқанд шаҳрига Жанубий Корея Республикаси Меҳнат вазирлигининг расмий ташрифи режалаштирилмоқда.

3917783

“Ушбу расмий делегация ташрифидан мақсад икки давлат ўртасида тузилган “Бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги Меморандумга мувофиқ олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишларни янада кенгайтиришдир”, – деди Спутник мухбири билан суҳбатда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Абдуазиз Хафизов.

Тадбир Самарқанд шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш (КОИКА) марказида ташкил этилади. Учрашувга шунингдек, Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келган фуқаролар таклиф қилинади.

 

Яна маълумот

32f5c9e2c6ba595c687680a6e5932eb6

Энг яқинларим олдида айбсиз айбдор бўлиб қолгандим – Ўзбекистонда вирус биринчи бўлиб аниқланган Нигора Муратова билан суҳбат

15 март куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланган илк бемор Нигора Муратова ўтган вақт давомида ижтимоий тармоқларда …