Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Корея ширкати Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқаради
<

Корея ширкати Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқаради

Жанубий Кореянинг Sejin G&E ширкати Ўзбекистонда чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 1 ноябрдаги қарорида айтилган.

Хом ашё сифатида Тошкент вилоятидаги “Оҳангарон” ва “Майдонтол” чиқиндихоналарида тўпланган чиқинди газидан фойдаланилади.

Бунинг учун Корея ширкати Тошкент вилоятида 100 фоизлик хорижий сармоя ҳисобидан корхона ташкил этади. Ширкат 2018-2020 йиллар ичида 55 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб этиши кутилмоқда.

Икки чиқиндихонада чиқинди газидан электр ишлаб чиқарувчи 12 генератор ва бошқа жиҳозлар ўрнатилади. Генераторларнинг 10 таси 1560 кВт, 2 таси эса 500 кВт қувватга эгалиги айтилмоқда.

Қайд этилишича, лойиҳа “Тошкент вилоятида экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, чиқиндиларнинг атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги учун салбий таъсирини камайтириш мақсадида” тасдиқланган.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

02

Бензин, электр ва газ нархи 16 ноябрдан бошлаб қимматлади

Ўзбекистонда 16 ноябрдан бошлаб бензин, дизель ёқилғиси, электр энергияси, табиий газ, суюлтирилган газ, иссиқ сув …