Главные новости
Главная / Жаҳон / Кобулдаги меҳмонхонага ҳужум вақтида 14 хорижлик ҳалок бўлди
<

Кобулдаги меҳмонхонага ҳужум вақтида 14 хорижлик ҳалок бўлди

kobulАфғонистон ички ишлар вазирлигининг охирги маълумотларига кўра, Кобулдаги Intercontinental меҳмонхонасига жангарилар ҳужум қилиш оқибатида 18 киши: 14 хорижлик ва 4 афғон ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлган хорижликлар орасида 9 нафар украиналик, бир нафардан немис, қозоғистонлик ва грек бўлган.

20 январь кечки пайт қуролланган жангарилар Intercontinental меҳмонхонасига бостириб киришган. ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 43 киши ҳалок бўлган, 126 киши қутқарилган. Афғонистон ички ишлар вазирлиги эса фақатгина 18 кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

safrovnov

Сафроновнинг адвокатлари тергов сирини ошкор этмаслик тўғрисида тилхат имзолашдан бош тортди

«Роскосмос» раҳбарининг давлатга хиёнатда айбланаётган маслаҳатчиси, журналист Иван Сафроновнинг ҳимоячилари тергов сирини ошкор этмаслик тўғрисидаги …