prezidentiҚирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 9 декабрда аввал парламент томонидан қабул қилинган, Қирғизистоннинг Россия олдидаги 240 млн долларлик қарзини ҳисобдан чиқариш қонунини имзолади.

“Қирғизистоннинг аввал тақдим қилинган кредитлар бўйича Россия олдидаги қарзини тартибга солиш бўйича келишув баённомасини ратификация қилиш ҳақидаги қонун имзоланди”, дейилган хабарда.

2012 йилда Бишкек ва Москва Қирғизистоннинг Россия олдидаги қарзини босқичма-босқич ҳисобдан чиқариш ҳақидаги ҳукуматлараро келишувни имзолаган. Ўшанда қарз миқдори 488,9 млн долларни ташкил қилган. 2013 йилда Россия ушбу миқдордан 188,9 млн долларини, 2016 йилдан 2017 йилгача яна 60 млн долларини ҳисобдан чиқарган. Қолган 240 млн долларни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги баённома Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг Москвага июндаги ташрифи вақтида имзоланган. Ноябрда Россия ҳукумати ушбу ҳужжатни ратификация қилиш учун давлат думасига киритган.

“Баённоманинг амалга оширилиши Қирғизистоннинг Россия олдидаги мавжуд қарзини муддатдан олдин бекор қилишга имкон беради. Шунингдек, бир вақтда 240 млн долларлик қарзнинг ҳисобдан чиқарилиши давлат ташқи қарзини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3,8 фоизга қисқартиради ва Қирғизистоннинг давлат қарзи миқдорига ижобий таъсир кўрсатади”, дейилган хабарда.