kipr-prezident4 февралда Кипрда президент сайловларининг 2-босқичи бўлиб ўтади. Унда 1-босқичда энг кўп овоз тўплаган икки номзод – ДИСИ партиясидан номзод, амалдаги президент Никос Анастасиадис ва АКЕЛ партиясидан номзод Ставрос Малас иштирок этади.

Шу муносабат билан мамлакатда 1122 та ва хорижда 30 дан кўпроқ сайлов участкалари соат 7.00дан очилади. Овоз бериш соат 18.00гача давом этади. Зарурат бўлса, овоз бериш сайлов участкасида 21.00гача давом этиши мумкин.

Сайловчилар рўйхатида 18 ёшга тўлган 551 минг киши бор. Сайловнинг дастлабки натижалари соат 19.30да (Тошкент вақти билан 22.30да) олиниши кутилмоқда.

Кипр президенти 5 йилга сайланади. Мамлакатни 2023 йилгача бошқарадиган янги президент номи 5 февралда эълон қилинади. Сайловнинг 1-босқичида 9 номзод қатнашганди, бироқ улардан бирортаси ғалаба учун зарур бўлган 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаган. Ўшанда Анастасиадис 35,5 фоиз, Малас 30,25 фоиз овоз тўплай олганди.