Главная / Жаҳон / Киевга қочиб борган қозоғистонлик блоггер 60 кунга ҳибсга олинди
<

Киевга қочиб борган қозоғистонлик блоггер 60 кунга ҳибсга олинди

Киев суди Украинага Қозоғистондан қочиб борган блоггерни ватанига экстрадиция қилиш бўйича қарор чиққунича уни 60 кунга ҳибсга олишни буюрди.

Президент Нурсултон Назарбоев ҳукуматини танқид қилган блоггер Жанар Ахмет Қозоғистонда икки ой ҳибсга ушланганидан кейин, Украинага қочиб борган.

2b925112-95b4-495d-bcca-e099f576fbd5_w1023_r1_s

Блоггерни 21 октябрь куни Киев полицияси Қозоғистон эълон қилган ордерга асосланиб қўлга олган эди.

Бошида Киев суди Ахметни 18 кунга ушлаб туришни буюрди.

Блоггер жорий йилнинг апрелида 9 яшар ўғли билан Қозоғистонни тарк этган.

Озодлик билан суҳбатда Ахмет расмийлар уни одамларни Интернет орқали ўз жонига намойишкорона қасд қилишга ундовчи ноқонуний гуруҳ тузишда айблаши мумкинлиги ҳақида хабар топганидан кейин, ватанидан чиқиб кетишга қарор қилганини айтган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

w4qigr6aji8rnqe3hweflpuntd6lpfei

«Тошкентда 5 болали оила 2,5 млн сўм ойликка яшай олади» – ХДП лидери истеъмол саватчаси ҳақида

Сиёсий партиялар раҳбарлари ўртасидаги «Демократик дебат» ток-шоусида истеъмол саватчаси мавзуси ҳам кўтарилди. Бу ҳақда Kun.uz …