Главная / Жамият / Президентнинг “Халқ қабулхонаси” вакили пора олаётганда қўлга тушди
<

Президентнинг “Халқ қабулхонаси” вакили пора олаётганда қўлга тушди

Президент «Халқ қабулхонаси»нинг Қашқадарё вилоятидаги вакили катта миқдорда пора олаётган пайтда қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.

Хабарда айтилишича, Қашқадарё вилоятининг «Сувоқова» давлат унитар корхонасидан «Халқ қабулхонаси»га вакил қилиб тайинланган К.Н. Қарши туманидаги хусусий корхона раҳбаридан қурилиш учун ер ажратиш масаласини ҳал қилишни ваъда қилиб 14 минг доллар пора сўраган.

У тадбиркордан чойхонада 9 минг долларни олаётган пайтда ушланган.

«Халқ қабулхонаси» вакилини қўлга олиш бўйича тезкор амалиёт ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ўтказилди.

Айни пайтда мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддаларини қўллаб жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

cz2u3rzvwxu6ldgr7_q-i0efwvxwlg_a

Ақтўбе фожиасига 3 йил. Қурбонлар ёди ва оилаларнинг кейинги тақдири

Бундан роппа-роса 3 йил муқаддам – 2018 йилнинг 18 январь куни ўзбекистонликларни олиб Россияга кетаётган …