13/12/2024
Главная / Жамият / Келинлик либослари

Келинлик либослари

Келиннинг одоби, унинг ўзлиги, борлиғини намоён этадиган, шунинг учун ҳам келинларнинг катта эътибор берадиган томонларидан яна бири – унинг «гардероби», яъни кийинишидир. Бу турмушдаги энг муҳим масалаларнинг биттаси.

келинчак фата либослари
Келинчак фата либослари

Келин бўлгач, онасининг чалларда қўйган сарполари-ю, куёв томоннинг тўйда юборган сарполари уртасида қолиб, гангиб қолган келинлар ҳам бўлади. Ҳазилакам гапми ахир, кизлик пайтингизда уч-тўрт кўйлакни ювиб, яхшилаб дазмоллаб уқишга, ишга кийиб юрасиз-у, келин булгач, бирданига икки ёкдан бир неча ун
сидра сарполик булиб қоласиз. Нафсиламбирини айтганда, шошиб қолиш ҳеч гап эмас. Ана шу шошилиб қолиш ички шукрона, севинчдан нарига утмаслиги, бошқаларга ошкора бўлмаслиги учун тўйдан кейиноқ имкон бўлса, уйдаги катта ёшдаги аёлларнинг бири, яхшиси қайнона ойингиз билан икки гомон сарполарини бирма-бир саралаб олганингиз маъқул.

Ана шу саралаш жараёнида, ишонинг, шундай қимматчилик пайтида бир газ матони фалон пулга олган онангизга миннатдорчилик, уйимга келган келиним ял-ял ёниб кўзимни қувнатиб юрсин, деб сарпо йиққан (бу узоқ йиллар давом этган ва қайнонангиз узига ҳам хўп ярашадиган газмолларни сизнинг устингизда яна ҳам ярашиқроқ бўлишини уйлаб сандиққа солиб қўйган) қайнонангизга миннатдорчилик туйғулари қалбингизда ниш урса, қалбингиздаянги уйингизга меҳр, қизлик уйингизга нисбатан уларни уялтириб қўймаслик бурчлари туғилса, ажабмас.

Келинчак атлас либоси
Келинчак атлас либоси

Борини бордек кўрсатиш, камини яшириб, озгина уқув билан тўлдириб бутунлик туйғусидан чин севиниб юриш еизнинг қўлингизда. -Шунииг учун ҳам дастлаб гардеробингизни яхшилаб ўрганиб олганингиз маъқул. Бу тўйдан кейинги ҳафталарда шошилмай, ҳовлиқмасдан қилинадиган ишдир. Масалан, кечки овқатдан кейин эркаклар телевизор кўраётган ёки шахмат суришаётган пайтларда қайнона ойингизни ўз хонангизга таклиф қилиб, бир пиёла чой билан сийлаб, бамаслаҳат бажариб олишингиз мумкин.

Кўпни кўрган қайнонангиз, албатта, биринчи навбатда икки томон сарполарини, аввало, мавсумга қараб, қишлигини қишликка, ёзлигини ёзликка ажратишда кўмак берадилар. Кейин кийимлар кишилиги – кишиликка, уйлиги – уйликка ажратилади. Уз навбатида улар яна сархилланади. Масалан, кишиликлар ичидан атоқлик меҳмонга кийиладиганларини (келин саломлар, тўй-ҳашамлар) шифонерингизнинг тўрига чиройли қилиб илиб қўйинг. Керак пайтида дарров кийиб чиқасиз. Уйликлар ҳам бир сидра сараланади. Масалан, меҳмон келганда кийиладиган чиройли либосларингизни алоҳида қилиб осинг. Мавсумга қараб эрталаб, пешинда, кечқурун кийиладиганларни, байрам-ҳайитларда кийиладиганларни ажратиб қўйинг.

Кийим кийиш ҳам жуца катта ва жиддий муаммо. Кийинишингиз, юриш-туришингизга қараб дидингиз қарашингизгмуносабатингиз,бир сўз билан айтганда, бор одобингиз изҳор бўлади.

kelin-tojik

Ана шу сархиллаш жараёнида сарподаги тикилмай қўйилганларни ҳам ажратиб, тиктиришни маслаҳатлашиб олиш мумкин. Одатда, келин кийимлари кўп йилларга етади дейишади. Бу тўғри, лекин борини эскиртирмай, оҳорини тезда тўкмай, бемаврид кийим тиктиравермасангизгина шундай бўлади!

Айримлар келинлар доим ясаниб юриши, тез-тез кийим алмаштириши керак, деб бир йилга қолдирмай барча келинлик кийимларининг оҳорини тўкиб, кир тоғорада умрини тугатишади. Шунинг учун ҳам либосларингизнинг матосини нимаданлигини, турмуш-рўзғорда улардан қай даражада унумли фойдаланиш мумкинлигини билишингиз керак.

Эрталаб ҳовли супурганда, уй йиғиштирганда бошқалар чойга йиғилгунича бажариб оладиган ишларга кристалон халат-лозимларингизни кийганингиз маъқул. Бундай халатларингиз кўп. Лекин атлас эзилади, кир бўлса тез-тез ювилишни кўтармайди. Яхшиси, ювганда айнимайдиган, енгил дазмол билан аслини тиклайдиган матолиларини уй ишларни бажарганда қўрқмай кияверинг. Ортиқча сув тегишидан асраш учун ошхонада олдингизга фартук тутиб олсангиз яна яхши. Чойни тайёрлаб бўлгач, тезда бошқа либосингизни кийиб чиқинг. Бу ҳам чаққонлигингизни кўрсатади, ҳам атрофдагиларнинг кўзини қувнатади.

Чойдан сўнг ишга (ўқишга) кетасиз. Бундай жойларга ялтироғи йўк кийимларингизни кийинг. Келинман деб бошдан-оёк ялтироқ кийганлар ўзига диққатни тортади, холос. Ундай кийимларингизни, ҳали айтиб ўтганимиздек, атоқлик меҳмонга борганда киясиз. Томошаларга борганда ҳам улар ярашади. Кунда бир хилни кийиш ҳам яхши эмас, борида чиройли турланиб юрганга нима етсин!

65e6ec598b1898a12130254f84507b64Кечки пайт яна сув текканда зарар етмайдиган кийимларингизни кийиб ошхонада бир оз қарашиб юборасиз. Овқат пайти, албатта, тафтами, парчаданми тиктирилган халат-лозим ёки куйлакларингизни кийиб олинг. Бу янги келин тушган оиланинг кечки дастурхонига файз, тантанаворлик бахшида этади. Сизга қараб қайнсингилларингиз, бошқалар ҳам ним байрамона кийинишади.

Тунги кийимларингизни ҳам алоҳида тортмага, қулай жойга тахлаб қўйинг. Қаранг, уларнинг ҳам ками йўқ экан.

Мавриди келганида айтиб ўтганимиз яхши – зинҳор куни билан кийиб юрган кўйлагингизда ўринга ёта кўрманг. Биринчидан, ўша кўйлагингиз ғижимланиб, эртасига кийиб бўлмайдиган аҳволга келади, иккинчидан, ўзингиз қисилиб, дам олгандек ҳам бўлмайсиз. Тунги куйлакларни тез-тез ювиб, дазмоллаб турсангиз, оҳори кетмайди, жиндай атир уфори билан тунингизга сеҳрлилик бахш этасиз.

Уйда ҳам, кўчада ҳам пойабзалингизни либосингизга мослаб кийиш кераклигини ўзингиз ҳам яхши биласиз. Уларни кийишда пала-партишликка йўл қўймасангиз, аясангиз, умри узоқ бўлади, файзли келинлик даври шунчага чўзилади.

Келинларнинг ял-ял ёниб, хонадонни тўлдириб юриши бу дунёнинг зийнати ҳисобланади. Яна бир нозик масалани айтиб ўтиш жоиз.

Айрим келинларнинг хонаси эгаси кўчиб кетган уйга ўхшайди. Ҳамма жойда кийим: лозим, кўйлак, халат… Хонага бош суққан одам ўтиришга жой тополмайди. Диванда эр кийими, стулда халат, каравотда рўмолу кўйлак. Лекин турланиш керак экан, деб ечилган кийимни дуч келган жойга улоқтириб, бошқасини кийиб кетавериш керакми? Кейинги кийилгунча уларни илгичга илиб қўйилса, уй ҳам саранжом туради, кейинги кияётганда дазмоллаш учун вакт ҳам кетмайди.

Кийимни эса ҳурматлаб, сипоришлаб кийсангиз, у сизга обрўгина эмас, кайфият ҳам келтиради, оёқ-қўлингизни чаққон қилади, ишингизда унум келтиради, бирини ечдингизми, бу уйга ҳеч ким кирмайди-ку, деб бепарволик билан дуч келган томонга улоқтирмай, авайлаб, текислаб илгичга илиб қуйинг. Одам деган
биринчи навбатда киши кўзи учун эмас, узи учун саранжом ва ораста бўлмоғи керак-ку, ахир!

Келин тушган уй файзли, фариштали бўлади дейишади. Бу тўғри. Файзу фаришта биринчи навбатда келиннинг орасталиги, саранжомлигида. Шундай келинлардан атрофдагиларга бир ажиб нур ёғилиб, киши калбига ҳаловат бахш этиб туради. Ялял ёнган келин деб шундайларни айтадилар.

Яна маълумот

image-1691756830_2574

Шаҳвоний нуқталар

Жинсий ҳаёт кечириш учун эркаклар ва аёллар ўз жуфтларининг хусусиятларини яхши билишлари керак. Бу хусусиятлардан …