Главная / Жамият / КЕЧА Ва КУНДУЗ: Абдулҳамид Чўлпон романи
<

КЕЧА Ва КУНДУЗ: Абдулҳамид Чўлпон романи

Биринчи китоб  – Ҳамал келди, амал келди. –  Халқ мақоли.

I

Ҳар йил бир келадиган баҳор севинчи яна кўнгилларни қитиқлай бошлади. Яна табиатнинг дилдираган танларига илиқ қон югурди…

Толларнинг кўм-кўк сочпопуклари қизларнинг майда ўрилган кокилларидай сел- киллаб тушмоққа бошлади. Муз тагида лойқаланиб оққан сувларнинг ғамли юзлари кулди, ўзлари ҳорғин-ҳорғин оқсалар-да, бўшалган қул сингари эркинлик нашъаси- ни кемира-кемира илгари босадилар. Симёғочларнинг учларида якка-якка қушлар кўрина бошлади. Биринчи кўринган кўклам қуши биринчи ёрилган бодроқ нашъасини беради. Бултур экилиб, кўп қошларни қорайтирган ўсма илдизидан яна бош кўтариб чикди…

9e31db6416e99a9ae0cf423921564919Мулойим қўлларда ивиб, сувга айлангандан кейин гўзал кўзларнинг супаси- да ёнбошлашни мунча яхши кўрар экан бу кўкат! Эркакларнинг гуллик дўпписига тегмай, яланг аёллар билан, уларнинг сочлари, гажаклари ва рўмол попуклари билан ҳазиллашиб ўйнаган салқин шабада… кўклам нашъаси билан шўхлик қилади.

Ҳаёт нега бу қадар гўзал ва ширин бўлади баҳорда?

* *

Зеби (Зебиниса)нинг қиш ичи сиқилиб, занглаб чиққан, кўнгли баҳорнинг илиқ ҳовури билан очила тушган; энди, устига похол тўшалган аравада бўлса ҳам, аллақайларга, дала-қирларга чиқиб яйрашни тусай бошлаган эди. Қиш ичи ҳам кети узилмаган совчилар бир-икки ҳафтадан бери келишдан тўхтаганлар, энди ташқари эшикнинг “ғийт” этиши – бир-икки аёлнинг астагина босиб, паранжисини судраб ки- риб келишига далолат қилмас, х.али эндигина ўн бешга қадам қўйган бу ёш қизнинг гўдак кўнглини унча чўчитмас эди.

Кўк териш баҳонаси билан бир-икки марта кенг ҳовлиларга, шаҳар ичида бўлса ҳамки, дала-тузларга чиқиб келганидан бери кўнгли қирларни, далаларни, ишқилиб олис-олис жойларни яна кўпроқ тусай бошлаган эди.

Отаси бомдоддан кирмаган, онаси сигир соғиш билан овора, ўзи кичкина сах,нни супуриб турган вақтида ташқари эшикнинг бесаранжом очилиши Зебининг кўнглини бир қур сескантириб олди. Бир қўлида супургиси, бир кўли тиззасида – ерга эгилган кўйи эшик томонга тикилиб қолди. Отасининг одатдаги томоқ қириш ва йўталишлар билан, катта эшикнинг оғир занжирини шарақ-шуруқ қилиб тушириб, намозга чиқиб кетганига ҳали кўп ўтмаган эди. Ҳалол-харомни кўп ҳам фарқ қилмайтурган бу одамнинг авродда ўтириш одатлари, ҳатто ҳаммадан кейин қолиб, мачит шамларини пуфлаб чиқиш расмлари бўларди.

Айтгандек, эшикдан шошилиб кириб келган – ёшгина, ўзи тенги бир қизча бўлди. Ҳали тузук-қуруқ одам каторига кириб етмаган бу қизчани катта хотинларнинг орият паранжисига буркаганлар, паранжининг узун этаклари катта бир тугундек унинг қўлтиғини тўлғазарди…

Уранган қиз ичкари эшикдан ҳатлар-ҳатламас паранжини ирғитди ва ўзининг болалик руҳи билан югурганича бориб Зебини қучоқлади. Иккаласи қувона-қувона кўришдилар. Супурги етган жойидан нарига ўтмасдан ерга ёнбошлади… Иккала ёш – юзлари кулган, кўнгиллари ёзилган – қўлтиқлашиб айвонга бордилар ва Зебининг отаси туриб кетган сўрининг чеккасига ўтиришдилар.

Салти (Салтанат) эрта саҳарда мунақа ҳаллослаб келишининг сабабини ҳали айтгани йўқ эди, улар кўришган хамон, ёш кизларнинг ўз ораларида ўтатурган маҳрам гапларини гаплашиб, тикаётган кашталари, пилтага кирган дўппилари тўғрисида бир-бирларига калта-калта маълумот беришган эдилар. Салти энди ran очди:

  • Эрта саҳарлаб чопганим бекорга эмас…
  • Мен ҳам сезганман… Юрагим бир қур сесканиб ҳам олди…
  • Нимага, ўртоқжон?
  • Узингиз билган совчилар балоси-да… Қиш ичи кети узилмади.
  • Менам безганман, жоним қақа… шунинг учун бир қишлоққа чиқиб келсамми- кан, деб эдим…
  • Нимасини айтасиз… Арикдаги сув хам музнинг тагидан чиқди-ку.

Зебининг юзини, шу топда, бутун қиш ичи тўпланиб қолган ҳорғинликнинг асар- лари эгаллаган эди. Унинг иккала юзи, айниқса, кўрпанинг катта-катта қавиғига ти- килган андишалик кўзлари ҳовур босган ойнакнинг бетига ўхшарди. Аксинча, Сал- тининг юзлари чарақлаган юлдуздай, сернашъа, қувноқ ва ҳар қандай андишадан йироқ бўлиб, кўнглининг чуқур бурчакларидан чиқиб келган севинч тўлқинларини акс эттирарди. Шу учун у Зебининг сўнг сўзларидаги оғир маъюсликни пайқай олма- ди. Унинг кўзлари Зебида бўлса ҳам, назарлари бошқа ёқларда эди.

  • Энахонни биласиз-а? Ёйилма сойдаги ўртоғим бор-ку?

Зеби бошини кўтариб, ўртоғига қаради, шу қараш унинг нечикдир Энахонни эс- лолмай турганини кўрсатарди. Сўнгра Салти таъриф қилди:

  • Утган куз бизникига меҳмон бўлиб келишди-ку – келинбибиси билан бирга?

Ўшанда неча марта киши юбориб чақиртирдим, бормадингиз, отангиз жавоб берма- ди…

Зеби бош тебратди:

-Ҳа, ҳа… билдим, билдим. Ўзини кўрганим йўқ-ку, эшитиб биламан.

  • Ана ўша қиз ўша сафар келганида мени айтиб кетиб эди. Баҳорлашиб бир бо- риб келаман, деб юриб эдим. Яқинда яна айтиб юборибди. Шунга тенг-тўшларим билан бир бориб келмокчиман. Сизни хам олиб бораман…
  • Қачон?

Зебининг бу калта саволидан Салти кўп нарсани англади. Бу савол Зебининг иложи бўлса шу кун паранжисини қўлига олиб (ёпиниб ҳам ўтирмасдан!), шу ердан узоқлашмоқ учун талпинганини кўрсатарди. Шу учун Салти:

  • Мен сизни олиб кетгали келдим, айланай! – деди.

Ва икки ёш бола нихоясиз қувончлар ичида яна бир-бирларига чирмашдилар…

* * *

Одатда онанинг кўнгли юмшок бўлади. Зебининг онаси – Қурбонбиби Салтидан ҳалиги чақирикни эшитгандан кейин дарҳол розилик берди:

  • Майли, ўйнаб, ёзилиб келинглар. Қиш ичи юракларинг ғаш бўлгандир… Ёш нарсалар, – деди. Зеби онасининг берадиган жавобини илгаридан биларди. Бу она қизининг саодатидан бошқа нарсани билмайдирган оналардан эди. Дунёда қандай ях- шилик ва хайриятлик бўлса, хаммасини шу биргина қизи учун истар ва орзу киларди. Лекин…

Онанинг розилик сўзларига бу биргина “лекин” элчиб келганидан, бечора қизлар севиниш тўлқинларини яна бир кур кўтаришга фурсат тополмадилар.

Ҳамма жим қолди. Ҳар ким ўз олдида бир нарса топиб шунга кўз тиккан ва у нарсада Зеби – ўз отасини, Қурвонбиби – ўз эрини, Салти -ковоғидан доим қор ёғиб турган совук бир сўфини кўрарди.

Бу булутли хавони очмоқ фақат онанинг вазифаси эди:

  • Отаси бомдоддан кирсин, – деди у Салтига қараб, – мен ўзим ётиғи билан айтиб кўрай, йўк демас, – сўнгра Зебига юзланди: – Сен, кизим, уйга жой қил, ўртоғингни ўтқиз, дастурхон сол. Биз, отанг билан, чойни сўрида ичиб, халиги гапни гаплаша- миз.

Иккала қиз хам оғиз очмай жим қолишди. Чунки Раззоқ сўфининг мижозини уларнинг иккаласи ҳам яхши биларди. Сўфига энг маъқул бир масалани бўлса ҳам уқтириб розилигини олмоқ учун ё ўзининг пири, ёки катта бир давлатга эга бўлиш керак эди. У одам ўз тенгларидан хеч бирининг ҳеч качон ҳеч бир гапини тинглаган эмасди. Аёллардан маслаҳат, айниқса, ўз хотинидан бир таклиф эшитмоқ учун Раззоқ сўфининг қайта бошдан бунёдга келиши керак бўларди…

Шунинг учун Зеби кўзлари андиша билан кенгайиб очилгани ҳолда индамасдан жойларни йиға бошлади.

У ўринларни йиғиштириб, нонушта жойларини тайёрлаб бўлгандан сўнг ўчоқ бошида чойнакларга чой ташларкан:

  • Отамдан дарак йўқ-ку? – деб сўради онасидан. Қурвонбиби бир кўча эшигига, бир ёнбошдаги дарахтлар орасидан кўтарилиб келаётган қуёшга, бир ўчоқбошидаги қизига қарагандан кейин:
  • Билмадим, аврод чўзилиброқ кетдимикин? Сен чойни жиндек қўйиб туриб, чала қолдирган ерларингни супиратур, келиб қолар, – деди.

Зеби шу топда яна қайтиб қўлига супурги олишни истамаса-да, ўртоғининг “у қиз энасининг гапига кирмас экан” деган ўйга боришини ўйлаб, индамасдан супур- гини қўлига олди ва бир қўлини бир тиззасига қўйиб, саҳн бетини супура бошлади. Зебининг чой дамлаб келишини кутиб, уйда – дастурхон бошида ўтирган Салти ик- кала қаноти очик турган эшик орқали бу х,олни кўрганидан кейин ўрнидан туриб, ўртоғининг ёнига чикди. Зеби уни узр айтиб қарши олди:

  • Ўртоқжон, – деди, – отам авродда ўтириб қолди, шекилли, шунақа одати бор. Эндиёқ кириб келса керак. Хафа бўлманг-а?

Бу сўнгги калта жумланинг айтилишидаги самимият бир-бири билан яқин ўртоқ тутишган ёш қизлардагина бўлади. “Хафа бўлманг-а?” деб турган вақтида Зебининг юзини кўриш керак эди, бир қўлида супурги, бир қўли тиззасида, супурги ҳам ердан узиб олинган эмас, фақат бош юқори кўтарилгану бутун вужуд Салтининг ихтиёри- да! Кўнгил, орзу, севги, севинч… булар ҳаммаси Салтига томон учади, унга томон отилади, уни ўраб, уни айлантириб, уни қучади! Зебининг юзларидаги – ойдай тиниқ ва қуёшдай ёруғ бу ҳолат моддий х.ақиқатлар қадар очиқ кўринарди.

Ўртоғининг бу самимиятини Салти ҳам кўз билан кўрибгина эмас, кўнгил билан сезиб англаган эди. Шунинг учун у Зебининг сўзига жавоб \ам бериб ўтирмасдан, бирданига унинг қўлидаги супургига ёпишди. Ўз кўнглида, супургини олиб, бир оз супуришиб берса, ҳалиги самимиятга яраша жавоб берган бўларди. Зеби супургини қўлдан олдирди, лекин ўртоғи супура бошлагандан сўнг:

  • Вой, бу нимаси! Қўйинг, ўзим супураман! – деб яна супургига ёпишди. Салти бермади, бу олмоқ истади; Салти қочди, бу қувлади; шундай қилиб, сахлни супуриш ўрнига бу икки ўртоқ бутун ховлини бошларига кўтариб, шовқинлар ва қийқиришлар билан дунёни бузиб, бир-бирларини қувлашиб кетдилар…

Ўз уйининг қабристонлар қадар жимжит, хонақохдар қадар унсиз, ўз кўнгли қадар тунд ва хўмрайган бўлишини истаган Раззоқ сўфи худди шу ола-тўполон усти- га кириб келди!

Эшикдан кирар-кирмас овозининг борича:

  • Бу нима қиёмат!!! – деб шовқин солиши иккала ёш қизни, чақмоқтеккан дарахт- дай, турган жойларида қотириб қўйди. Йўқса, сўфи эрининг диндор хотини бўлган Қурвонбиби ҳам “бас энди!” деб озмунча қичқирмаган эди… Агар бу совуқ сўфи ки­риб келган бўлмаса, икки ёш қизнинг қиш бўйи тўпланган кўнгил ғашликлари бир оз шўхлик билан анча ёзилган бўларди. Зотан, уларнинг ўзларини унутар даражада бир- бирлари билан бу хилда ўйнашувлари ўша ғам-ғашлар пуржинасининг бўшалиши, сиқинтилар оқимининг тўғонини бузиб, олдинга томон йўл солиши эмасмиди? Бундай телбаларча кўпириб-тошувларни тўхтатмоқ учун ҳам, албатта, телбаларча ҳайқиришлар, чақмоқ қадар қувватли зарблар лозим бўларди.

* * *

Раззоқ сўфида ундай қувват ортиғи билан бор. Бу одам, жадиднамо бир ҳамшаҳрининг деганидек, “кўргазмага қўйилатурган антиқа махлуқлардан эди”. Айтишларича, уни она қорнидан сиҳат-саломат туширтирган ва биринчи дафъа йўргаклаган кампир ҳазилкашлиги ва шўхлиги билан хотин-халаж ўртасида донг чиқарган Ҳамро энаймиш. Болани йўргаклаганидан кейин ҳали у қадар одам кепата- сига кирмаган юзларига тикилган ва мана бу сўзлар билан эркалатганмиш:

  • Айланай, меҳмон, кимдан хафа бўлиб тушдингиз? Ким озор берди сизга? Ай- тинг! Қовоғингизни очсангиз-чи! Ёруғ дунёга келдингиз! Шукур қилинг! Севининг! Мундоқ бир кулинг! Кулимсиранг! Илжайинг!..

Ўшанда кулмаган Раззоқ сўфи ундан кейин ҳам кулмай ўтди. Кулиш билан йиғлаш орасида катта фарқ бор. Кулиш билан кулмасдан теккина жиддият сақлаб туриш орасида ҳам анчагина масофа бор. Шу учун Раззоқ сўфининг кулишларини кулиш, деб бўлмайди.

Кулмасдан чидаб бўлмайдиган мақомларда у ҳам кулади, лекин у кулиш – касал одамнинг кулишидай оғир, бир хил совуқ ҳазиллардай малол келтирувчи, ёлғон ху- шомадлардай кўнгилга урувчи бўларди. Бир кун Зебининг жуда жиддий бир чеҳра билан:

  • Отам кулмас экан-да! – деганини эшитиб, Қурвонбиби койиб берган эди. Шу ҳақиқатни айтгани учун қизидан алайна-ошкор койинган Қурвонбиби, бу ҳақиқатни ўзи ўз кўнглида неча марта такрорлаган бўлсайкин?.. Тил билан бировнинг айбини айтиш осон, ўз тили билан ўз айбини айтадиганлар жуда кам, Қурвонбиби ҳар қанча сўзга эпчил хотин бўлса ҳам, уни бу камлар орасига қўшиб бўлмайди.

Қурвонбиби сўзга қанча эпчил бўлса, Раззоқ сўфи шу қадар камгап, индамас, да- мини ичига солган, зиқна одам эди. Ташқари оламда, яъни ўз ҳовлисидан ташқарида унинг доимий ва бирдан-бир вазифаси: ўзидан улуғ ва кучлилар гапирса – “ҳовва- х.овва”, демак, ўзидан паст ва кучсизлар гапирса – “йўқ, йўқ”, деган маънида бош чайқаш бўларди. Уйида вақтида унинг оғзидан одам болалари ўртасида юратурган тузук, маънилик ва “ran” деса бўладиган бир сўз чиқмас эди. Умуман, сўфининг бу бобда ўзига кўра асосли бир маслаги бор: у ўзи мақтаниб айтганидай, хотин-халаж олдида оғиз очиб тил қалдиратишни раво кўрмайди. “Бу тил, – дейди сўфи, – доим худонинг зикри билан қалдирайди. Бу оғиз ҳамма вақт худонинг зикрига очилади. Оғиз билан тил – банданинг жисмида энг азиз ва табаррук аъзолар. Уларни хотин кишидай паст махлуқ олдида хор қилинадими? Бўлмаса, ҳақ таолонинг бандалари ит бил ан ҳам гаплаша берсин! Йўқ, хотин кишига жуда зарур ran айтилади, у тоифа билан зарурат юзасидангина гаплашилади. Вассалом!”

Ўзбекда ахир ҳар бир эркак ўз хотинини – ўз ҳалол жуфтини қизи ё ўғлининг номи билан атаб чақиради. Ўз хотинининг исмини айтиб чақириш ярамайди. Хоти- нининг исми Марям, қизининг исми Хадича бўлса, мўмин-мусулмон: – шарму-ҳаё юзасидан бўлсамикан? – хотинини “Хадича” деб чақиради. Аксар она-бола баравар “лаббай!” дейди; шундай-да, оиланинг ҳақиқий эгаси бўлган ота: “Каттангни айта- ман, каттангни!” дейди. Ҳатто шунда ҳам “Марямни”, демайди…

Бизнинг сўфи мўмин-мусулмоннинг бу урфига ҳам амал килмайди, у ўз ҳалол жуфти Қурвонбибини ҳамма вакт “Фитна” деб чакиради: “Фитна, салламни бер!”, “Фитна, қиз ўлгуринг қани?”, Фитна, пулдан узат!”

…Уйида вақтида Раззоқ сўфи ё ариқ бўйидаги кўкатларни юлиб, ё эшик ва дар- возаларнинг бўшалиб қолган занжирларини маҳкамлаб, ёки ҳовлида ўтин қирқиб, ё бўлмаса – икки қўли орқасида, дам ичкарига кириб, дам ташқарига чиқиб, дам ховлига ўтиб, лабларини ари чаққан одамдай оғиз очмасдан, индамасдан юра бера- ди… Ёз фаслида, кўпроқ кундузи ухлайди, кечалари, тонг отгунча, ўзи ёлғиз, баланд овоз билан “Облоху!” айтиб, ўз оиласини ва қўни-қўшнини ухлатмайди. Эшон бобо бўлмаган кунлари салкин хонақода жуда маза қилиб ухлайди, дейдилар. Баъзида бошқа муридлар уни кўрпа-тўшаги билан ҳовузга ташлар эканлар. Уйда бўлса, уни – хонақо сингари – салқин қилдириб, ундан кейин чўзилади ва пешиндан кейин уйқуга кетган бўлса, шомга бориб зўрға туради: шунда ҳам Қурвонбибининг қичқиришлари билан… Намозгар, аксари, уйқуга қурбон бўлади, шу орқада ўз хотинидан кўп таъна- лар ҳам эшитади. Аммо бу хусусда тили қисиқ, индаёлмайди…

Қиш фаслида бўлса, кечаси ухлайди. “Бир сиқим кун бор, ухлаб ўтказсам, Қашқардан ҳам олис қиш кечасини қандай ўтказаман? Уйку – умрнинг таноби!” дей­ди; бу буюк фалсафа лойиқ ва муносиб кишиларга айтилади. Бечора оила аъзолари, умуман, хотин-халаж бу уйқу фалсафасини билишдан маҳрум!

Шаҳарда бўлса, ўз уйидан бошқа жойда бир кеча ҳам ётмайди. Эшон бобонинг қайси бир тўйида, тонг отишга яқин, уйига келиб ётган экан… Шаҳардан ташқарига юриши кам. Фақат эшон бобо билан бирга (фақат ўша киши билан!) тўйларга, катта зиёфатлар, қовун ва мева сайилларига боради. Унда, албатта, беш-тўрт кун уйидаги кўрпа-тўшаги совуйди. Қурвонбибининг сўзича, “дам олади”, Зебининг таърифича, “яйрайди”. Бир марта қайси бир тўй бир ҳафтага чўзилиб кетгач, олтинчи куни биз­нинг сўфи эшондан сўрамай қочиб келган! Ўшанда эшон бобо бир неча вақтгача сўфидан дилгир бўлиб юрганлар.

Шу муносабат билан Қурвонбиби яна бир марта олди:

– Ҳаст эшон билан бирга бориб, у киши туфайли шунча иззат-икром кўриб, ноз- неъматга сероб бўлиб… хает эшондан бурун қочиб келганингиз нимаси? Шаҳарда очилмаган дўконингиз ё тўхтаб колган обжувозингиз бормиди?

Сўфи яна паст тоифа олдида муборак оғзини очиб, азиз тилини қалдиратмоққа мажбур бўлди.

  • Бадбахт Фитна! Қўясанми, қўймайсанми, ахир? “Ҳуббил ватани минал-имон”, деганлар – “ватанни севиш имондан”, ахир! Билмасанг бекор-да, Ватани йўқ – дунё- да лўли, холос. Мени беватан, деб билдингми?

Сўфи бир оз қизиб ҳам кетди:

  • Бу ҳовли-жой отангдан қолгани учун ўзимники дейсанми ё? Ундай десант, бош- пут олиб, ўрусвойнинг релига тушиб, “ҳайт!” деб… Маккатуллога жўнаб қоламан! Ҳовлинг бошингдан қолсин, Фитна!

Бу сафар Қурвонбиби ялиниб-ёлвориб зўрға тинчитди.

Чинакам, сўфида ҳажга бориш нияти кучли. Ҳар Йили жаврайди. Бир-икки марта паспорт ҳам олди. Фақат, нима учундир, оёғини ўз шаҳрининг тупроғидан уза олмай- ди. Бу тўғрида ҳам – “ватанни севиш имондан”, деб – “ватани”дан кечиб кетолмайди- ми? Ҳар қалай, бир сири бор. Унинг маълум бир касби, хунари йўқ. На савдо-сотиқ қилади, на деҳқончиликка уринади, на косиб-ҳунармандлик пешасини тутади. Шу билан бирга, дастурхони нонсиз, қозони иссиқсиз қолмайди…

Қайси бир йил олис бир қишлоқдан ўгай акаси келиб, уч-тўрт кун қўниб кетган эди. У ҳам ўзига ўхшаган мўмин-мусулмонгина чол бўлганидан жуда топишдилар. Ҳар кун хонақога бирга борардилар.

  • Сўфи, бир касб пешасини тутмай ўтиб кетаётирсиз-а? – деди унга акаси хонақога кета туриб.
  • Э-э, – деди сўфи чўзиб ва ўзидан хурсанд бир кулимсираш билан кулимсиради: – менинг давлатим хеч кимда йўқ, ака! Эшон бобо худойимнинг севган қули, нозу неъмат тўрт тарафдан сувдай оқиб туради. Дарё бўйидамизу чанқаймизми? Ғалати экансиз!

Шу кулимсираш билан яна бир оз боргандан кейин, бу сафар жиддийроқ қилиб, деди:

  • Аҳлиямиз ҳам уччига чиккан чевар, худога шукур. Ожизамиз хам дўппи ти- кишга “фаранг” бўлиб чиқди! Рўзғорнинг кўп-камларини ўзлари битиришади. Мен бохузур тасбихимни айлантириб ётсам бўла беради!

* * *

Отаси кириб келганидан кейин Зебининг кўнглида ўйнаган изтироб ва ҳаяжонлар Раззоқ сўфининг “Нима бу қиёмат!” деган қиёматидан қўрқинчлироқ эди. Совук бир сўфининг наздида, бу қадар ваҳимали бўлиб кўринган одций ва табиий бир болалик ўйини кафас даричасининг очилишини кутган вақтида даричага каттакон бир қулф урилаётганини кўрган бир қушнинг изтиробидан кам бўлармиди?

Иккала қизнинг, айниқса, Зебининг кўнглидаги изтироб, зотан, сўфи киргандан сўнг авж олиши керак эди. Чунки, қизлар шўхлик ва ўйинга берилиб кетиб, хамма нарсани эсдан чиқарган эмасмидилар? Қоронғи қиш кунларидан қолган доғлар, тўрт девор орасида яшашдан келган чиқиндилар, оталардан ўтган зулмлар, совчилардан етган ташвишлар барҳам емаганмиди? Ёшликнинг қувватли тўлқинлари уларнинг барчасини бир баҳор ёмғири каби ювиб кетмаганмиди? Шундай ўртоқнинг шундай ширин муомалалари олдида шундай тескари, шундай ўжар ва қайсар отанинг борли- ги ҳам унутилган эмасмиди? Уйидан “Бир зумда бориб келаман”, деб чиққан Салти ҳам берган ваъдасини, уйини ва ота-онасини унутиб, қўлида маймоқ ва туллаган бир супурги билан қолиб кетмаганмиди?

Ғафлатда қолганларнинг бошига тушадиган таёқ ёмон зил кетади, дейдилар. Бу иккала қиз ўйин ва шўхлик ҳаваси билан ғафлатда эдилар. Сўфининг оғир зарби билан ўзларига келгач, олдиларида зўр бир тоғ турганини кўриб, ихтиёрсиз чўчиб кетдилар. Бу тоғдан ўтиш керак эди, ҳолбуки, бу тоғ – мунақа ёш болалар ўта олади- ган тоғлардан эмасди. Иккаласи ҳам изтиробнинг бу оғир юкини бир-бирларининг кўзларида ўқидилар…

Сўфининг бақиришидан сўнг бир оз шошиб тургач, улар югурганча уйга кирди- лар ва ўзларини эшикли деразанинг панасига олиб, Раззоқ сўфининг ҳаракатларини кузата бошладилар. Кўзлари сўфида бўлса, қулоқлари Қурвонбибининг оғзида эди. Унинг гапирадиган гаплари уларнинг кўнгилларида туғилган оғир ва чигал тугунчак- ни ё ечиб юборажак, ёки яна баттароқ чигаллаштириб, икки ёш нарсани – яна неча ой! – бир-биридан ажратиб ташлаяжакди.

Сўфи булар уйга кириб олгунча эшик олдида бўзариб-гезариб турди. Булар уйга кирганларидан кейин салласини Қурвонбибига узатиб, устидаги малла яхтагини олисдан туриб картга ирғитди ва ўзининг оддий овози билан;

  • Қанжиқлар! – деб бақирди.
  • Ёш нарсалар ўйнашса, нима бўлибди? Мунча энди забтига олдингиз? – деди Қурвонбиби.
  • Гапирма, эшак!

Қурвонбиби жим бўлди. Сўфи карт томонга караб юрди. Карт устига дастур- хон ёзилиб, бир мистовоқ нон билан пиёлада қиём қўйилган эди. Сўфи картга чиқиб ўтиргандан кейин Қурвонбиби ўчокдан чойни олиб келди.

Сўфининг бу авзойини кўргандан кейин икки қизнинг борқадар умиди ҳам узи- либ бўлди. Зеби бу умидсизликни яширолмади:

  • Уйнашмай ўлайлик, энди отам ҳеч қаерга чиқармайди…

Салти ҳам ўз ташвишини англатди:

  • Нима қиламиз энди? Сиз бормасангиз, мен ҳам бормайман… Энахон тоза койийди-да.
  • Тек ўтирган бўлсак кўнгли юмшармидийкан? – деди Зеби.

Салти индамади. Бир оздан сўнг яна ўзи илова қилди:

  • Кўнгли ўлсин, юмшаган вақтини кўрганим йўқ! Катта-катта харсангтошларни сой бўйига девлар ташлашган, дейди… Энг каттасини отамнинг кўкрагига ташлаб қўйиб, “мана шу сенинг кўнглинг!” деганмикан, яшшамагурлар!

Бу ran Салтига таъсир қилди шекилли, “пих-х” эта кулиб юборди.

Зебининг мунга чинакам аччиғи келган эди, қўлини узатиб, ўртоғининг оғзини тўсди.

  • Вой, анови қизни! Яна беш баттар қиласиз ишни! – деди.

Салти зўр билан ўзини босиб олди. Иккаласи яна – кўзларини милтиллатиб – чол билан кампирга тикилдилар.

Боядан бери эрига қараб жим ўтирган кампирнинг энди астатина кулимсираши буларга жон киргизди. “Кўрдингизми?” деганни қилиб иккаласи бир-бирига қараб олишди.

Чинакам, Қурвонбиби, сўфига ёқадиган бир сўз топгандай, дадиллик ва бема- лоллик билан кулиб туриб ran бошлади:

  • Мен Зебини бир жойга жўнатиб ётирман… Сўфи бу сафар бақирмаса ҳамки, дағал бир овоз билан сўради:
  • Қаерга? Нега?
  • Ойдинкўлдаги Халфа эшонимизнинг кичик қизлари бир-иккита ўртоғини “Баҳорлашиб кетинглар”, деб чақиртирган эканлар. Шуларнинг биттаси Зеби, яна биттаси унинг ўртоғи Салтанатхон экан. Салтанатхон аравани қўштириб қўйиб, ўзи Зебини айтгали келибди. “Йўқ”, десак қандай бўлади?

Хотини нима деса, “йўқ” дейдиган сўфи бу сафар бирданига “йўқ” демасдан, хаёлга кетди. Қизлар Қурвонбибининг бу тадбиридан хурсанд бўлиб, яна умидлана бошлаган эдилар.

  • Қурвон холам боплади! – деди Салти.
  • Энам гапга уста. Эшондан тушганини кўринг. “Эшон”, десангиз, отам ўлганини ҳам билмайди… Худо муни эшонлар учун яратган.

Салти Зебининг бу гапларини эшитгандан кейин сўфининг “хўп” деб жавоб бе- ришига ишониб кетди. Бир қўлини ўртоғининг бўйнига ташлаб, уни кучоклар экан:

  • Бўлди, ўртоқ, энди! Жўнаймиз! – деди.
  • Санамасдан саккиз демай туринг ҳали! Отам осонлик билан маъкул гапга кўнадиган одам эмас. Жим туриб қолишини кўринг: хали хам чурқ этмайди.

Сукут узоққа чўзилгандан кейин Қурвонбиби энди бу сафар жиддий бир чехра билан:

  • Нимага индамайсиз? Хўп, денг! Катта одам, уят бўлади. Бир яхши хотинлари, бир отинча қизлари бор-ки… Ўзларини бўлса, ўзингиз биласиз, – деди.

Сўфи негадир:

  • Биламан, Фитна, биламан! – деб қўйиб, яна жим бўлди.

Энди Қурвонбиби яна хам жиддийлашди:

  • Бўлмаса, “йўқ”, денг. Салтанатхонга жавоб берай, кетсин! Азонда келган эди.

Шундан кейин сўфининг тили айланди:

  • Шошма, Фитна, “йўқ”, дема, майли, бора қолсин… Қачон келади?
  • Индинга эрта билан ё кечкурун.
  • Эшон ойимнинг раъйларига қарасин.

Сўфи ўрнидан турди. Картдан тушиб, кавшини кияркан:

  • Овозим бор, деб ашулага зўр бермасин, – деди. – Номаҳрамларга овозини эшит- дирса, рози эмасман.

Бу сафар одамга ўхшаш гапириб, Қурвонбибини қувонтирган Раззоқ сўфи шу сўзлардан сўнг яна ўз жимлигига қайтди. Бир оз сўнгра салласини кийиб, яхтагини қўлига олгандан сўнг:

  • Хуржинни бер, Фитна! Бўлмаса, иккита қоп бер! – деб қолди.

Қурвонбиби қопни узатаркан, эрининг қўлига шу топда бир оз пул тушганини, энди каттарок харид қилиш учун бозорга кетаётганини ва ҳалиги зўр илтифотнинг ҳам пулнинг кучи билан бўлганини англади…

Сўфи томоқ қириб эшикдан чиқаркан, уйдаги икки шўх қиз яна бир-бирига чир- машган эди.

Савол ва топширикрар:

  1. Нима учун адиб асарни “Кеча ва кундуз” дея номлаган?
  2. Асарга танланган эпиграфни тахлил қилинг. Нима учун айнан шу халқ маколи эпиграф қилиб танланган?
  3. Асардаги баҳор тасвири берилган ўринларни қайта ўқинг. Парча насрда ёзилган бўлса-да, шоирона ташбеҳларга бой, бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
  4. “… Бу она кизининг саодатидан бошка нарсани билмайдиган оналардан эди…” сатрларини изоҳланг.
  5. Раззоқ сўфи қандай одам? Нима учун у фақат ўзининг пири ёки катта бир давлатманднинггина сўзини эшитади?
  6. “Аёллардан маслахат, айниқса, ўз хотинидан бир таклиф эшитмоқ учун Раззок сўфининг қайта бошдан бунёдга келиши керак бўларди…” Бу сатрлар Раззоқ сўфини кандай инсон сифатида кўз ўнгингизда намоён қилди?
  7. Зеби билан Салтининг муносабатидаги самимият сизда қандай туйғу уйғотди? Сиз ҳам ўртоғингизни кўз билан кўрибгина эмас, кўнгил билан сезиб англай оласизми?
  8. Раззоқ сўфининг Ватан ҳақидаги тушунчаси қандай? “Ватанни севиш имондан” дея сўзлаган сўфи ростдан хам имонли бўлгани учун Ватанини севади деб ўйлайсизми?
  9. Раззок сўфининг касб-кор қилишга бўлган муносабатини қандай бахолайсиз?
  10. Раззок сўфининг нутқидаги характерли ўринларни ажратинг ва шу асосда сўфига таъриф беринг.
  11. Раззоқ сўфи ва Қурвонбибининг ўзига хос ва умумий жиҳатларини “Венна диаграммаси” асосида ёзиб чикинг.

* * *

Пошшахоннинг қарори қандай қўрқинч бўлса, унинг бажарилиши шу қадар тез ва осон бўлди: боққолдан яширинча олдирилган кучала кичкинагина декчада эртадан-кечгача қайнади: эрталаб унинг суви бир чойнакка солиниб, Зебининг уйига олиб кирилишга мўлжалланди… Бу вақтда мингбошининг қолган учала хотини Дада- бой баққолнинг катта қизиникига зиёфатга чиқиб кетган эдилар. Мингбоши эса шо- шилинч суръатда шаҳарга чақирилган, яшириниб бўлмаслик даражада бесаранжом- лик ва талваса кўрсатган ҳолда эрталаб шахарга жўнаб кетган эдн. Пошшахоннинг уйида аллақандай бир қариндоши ўтирганлигидан кундошлари уни қистамадилар. Ҳадичахон келиб, уни ташқарига чақириб олган ва “меҳмонингизни жўнатгандан кейин чиқинг. Кечгача ўйнашиб ўтирамиз”, деган эди.

Шундай қилиб. ўзи ёлғиз қолган Пошшахон бемалол Зебининг уйига кирди… Токчада бир кичкина чойнакда “табаррук” сув бор эди, у сувга Раззоқ сўфининг ил- тимоси билан эшоннинг ўзи дуо ўқиб дам солган, уни ичгандан сўнг тез фурсатда Зеби ҳомиладор бўлиб, бола туғиши керак эди. Чойнакдаги “табаррук” сувни ҳўл об- резга тўкиб ташлаб, ўрнига ўз чойнагидаги сувни тўлдирди. Тамом. “Зеби кечкурун сувдан ичади-да, тил тортмай ўлади. Тўртинчи хотиннинг учинчидан бошқа кундо- ши бўладими? Муни ёш бола ҳам билади…”

Уйдан тўппа-тўғри боққолнинг қизиникига чикди. Анчагача кундошлари ва ўртоқлари билаи гаплашиб, ўйнашиб, кулишиб ўтирди. Ўзи заҳар бераётган кундо- шини бир қучоқлаб ўпди. Зебининг ўпишлари иссик ва астойдил бўлса хам, Пошша­хон негадир ҳалитдан уларни ўликнинг совиган лабларидан олгандай бўлар ва нишаб сувга тегиб турган майса енгилгина қалтирарди. Қаҳқаҳалар билан дунёни бошига кўтарган вақтларида ҳам ўз қўлининг беихтиёр кўкрагига бориб қолганини пайқар, аллақанча совуқ бир туман парчасининг кўкрагида ивирсиб, у ер-бу ерга қадалиб юрганини сезарди, Шу қадалган нарсани чиқариб юбормоқ учун ўзини зўрлаб бўлса ҳам бир-икки марта каттиқ-қаттиқ йўталди. Фақат бу йўтал унинг оғзидан эмас, аллақандай етти ёт бегоналарнинг оғзидан чикди, бу йўтал овозидаги орият шу қадар очик эдики, йўталдан сўнг Пошшахон яна кўксини ғижимлашга мажбур бўлди.

  • Нима бўлди, жоним, сизга? Шамоллаб, нетиб қолдингизми? – деб сўради Зеби.

Зебининг бу меҳрибон, шу содда, шу болаларча маъсум кўзларида самимият- дан бошқа ҳеч қандай маъно бўлмаса-да, Пошшахон унда куйидаги сўзларни ўқиди: “Бир мени ўлдирганинг билан мақсадингга етолармидииг? Бекор менинг ёш жоним- ни жувонмарг килганинг қолади”.

Шундан кейин, халиги туман парчаси кўкрак теграсида от қўйиб, чопқиллай бошлади. Бутун аъзойи баданидан ялмоғиз кампирнинг муздек совуқ қўллари ўрмалагандай бўларди. Ёш жувоннинг ранги ўчди.

Кундошлари унинг теграсини олдилар:

  • Нима бўлди, Пошшахон сизга?
  • Совуқ олдирибман, шекилли…
  • Чиқиб ётинг, бўлмаса.

Овқатга ҳам қарамасдан, уйига чиқиб кетди. Шу бўйича эртаси куни ҳам бошини кўтаролмади…

XVIII

  • Акбарали, сен шундай бир иш қилибсанки, – деди Нойиб тўра, – энди мундан нари мен сени ҳимоя қилолмасман.

Мингбоши нима дейишини билмасдан, ерга қараб, жимгина ўтирарди.

Нойиб тўра давом этди:

  • Иккала бой бир бўлиб, энг яхши адвокатга икки қулоч ариза ёздиришиб, тўппа- тўғри ҳоким. тўрага тутибдилар. Ҳоким тўра телефон берди, мендан бир оз койиди. Аризани кўрдим. Ёмон нарсалар бор унда… Сени энди ҳеч ким ҳимоя қилолмас деб қўрқаман…

Мингбоши беихтиёр бошини кўтариб, Нойиб тўрага қаради, сўнгра яна бурунги- дан кўра пастроқ энгашиб, амиркон этигининг букилган болдирларига тикилди.

Нойиб давом этди: – Ҳозир сен келмасдан бир оз бурун бир одамни Қумарикқа юбордим. Участка пристави ҳам ўша ерда. Мачитда икки бойга карши мушт кўтариб чиққанларнинг ҳаммасини қамоққа олади. Бошқа чора йўқ. Имом домлага бизнинг номимиздан раҳмат айтишга буюрдим. Жуда яхши сўз қилган, дейдилар. Мингбоши чидаёлмади:

  • Тақсир тўра, мен хайронман, ҳалиги қамоққа олинадиганларда заррача гуноҳ йўқ-ку. Бу қандай бўлади? Агар ўзингиз ўша ерда бўлсангиз, иккала бойни отардингиз…
  • Биламан, – деди Нойиб, – жуда яхши биламан. Унақа мингта аризадан сенинг бир оғиз сўзингга кўпрок эътибор қиламан. Бойларнинг қутургани рост, су- риштириб кўрдим. Улар ўз қилмишларининг жазосини тортганлар…

Мингбоши дадилланди:

  • Ундай бўлса, мундай адолатлик подшо вақтида очикдан-очиқ ноҳақлик килишга қандай йўл кўйилади?

Нойиб кулди:

  • Соддасан, Акбарали, Пошшолик ҳамма вақг юртининг обрўйлик одамларини химоя қилади. Обрўй давлат билан топилади, муни биласан. Ундан кейин, қишлоқ одамларининг шунақа ўзбошимча ҳаракатларига йўл қўйиб берсак, оз вақт ичида қишлокдан қўл ювишимиз керак бўлади. Сен хомсан сиёсатга…
  • Мен бир оми одамман, – деди мингбоши, – сиёсатингизни билмайман. Қўлимдан келганича пошшоликка хизмат қилиб келдим. Шунча замон қилган хизматимни на- зарга олмасмикин?
  • Мен ҳам шуни ўйлайман. Акбар, сен ҳозирча боравер. Мен ҳоким тўранинг олдида сени оз бўлса ҳам ҳимоя қилиб кўраман. Бўлмаса, сенинг ўрнингга бошқа одам қўярмиз. Давлатинг катта, еб ёта берасан. Ўзинг ҳам қариб қолдинг.
  • Майли, тақсир, – деди мингбоши бир оз енгил тортиб, – амалдан туширингиз, майли. Қариган вақтимда сўроқ бериб юришга нафсим қўймайди…
  • Менга қолса сенга тегмас эдим, Акбар. Иш ҳоким тўрада. Ҳоким тўрани йўлга солиш қийин бўлади, унга бир нарса дегани қўрқаман… чунки, иш жуда ху- нук. Хайр, боравер, иложи бўлса ўша иккала кўппак билан ўзинг битиш. Бал­ки аризанинг беоқибат қолдирилишини сўраб, ариза берарлар. Мирёқуб бўлсайди, сенга осон бўларди…
  • Нимасини айтасиз, тўра, бошим қотиб қолди.

Шу билан мингбоши кўнгли бузилиб, маҳкамадан чикди.

Мингбошиликдан бекор қилсалар, унча қайғурмас эди; мунга ўз нафсини бир иш қилиб кўндира оларди. Лекин “Акбарали мингбоши амалидан бекор бўлибди”, деган хунук гапни ҳалиги икки бой билан Абдисамат каптарларнинг қанотига илиб, ша- молнинг қўлтиғига қистириб, ёмғирнинг томчисига жойлаб, булутнинг қўйнига со- либ учиради, ҳар бир учган қарға шуни айтиб қағиллайди, шу билан икки кун ичида у шумлик хабар ер юзини айланиб, Маккатиллогача етиб боради. У ерда мингбоши- нинг эски кушандаси Насриддин бақироқ Каъбайи шарифнинг баланд томига чиқиб, араб тилида айюҳаннос тортади… Ундан кўра ўлгани яхши эмасми?

Зуннун билан бирга Нойиб тўранинг уйи олдидаги пастгина скамейкага ўтирдилар.

  • Мен ҳам эшитдим, ота, хунук ran булибди, – деди Зуннун.
  • Ёмон бўлди бу иш, шу сабабдан сенинг ёнингга келдим. Яқинда Мирёқуб акангдан хат келиб эди. “Баъзи бир нозик ишларни Зуннун билан гаплашинглар, у ўзи Нойиб тўранинг бекасига айтиб, тўғрилайди”, деган экан. Шунга келиб эдим.
  • Жоним билан, ота! Мирёкуб акам айтмаса ҳам қилиб бераман. Бемалол буюра беринг.
  • Ҳамма ran ҳоким тўрада, дейди. Ҳайронман. Бека билан гаплашгин-чи, нима маслаҳат берар экан.
  • Сиз эски шаҳарга тушиб, кечгача бир айланиб келинг. Мен бека билан гаплашиб қўяман. Кеч пайтида жавобини айтаман. Шунга қараб иш қиласиз.

Мингбоши ўша кунни зўрға ўтказди. Намозгар бўлмасдан туриб Зуннуннинг ол- дида эди.

  • Катта пул керак эмиш, – деди Зуннун бирданига. Мингбоши ҳам устидан тоғ тушгандай енгил нафас олди.
  • Пул билан битадиган бўлса, майли. Пул топилади.

Мингбошининг енгил нафас олганини кўруб, Зуннун ҳам очила тушди, унинг кўзларида бурунги андиша қолмаган эди.

  • Бекамиз бундай дедилар: ҳоким тўранинг хотини билан ўзим гаплашиб кўраман, иш қалтис, бир нарса чиқадими, йўқми -олдиндан айтолмайман. Ҳар қалай, бир минг, бир ярим минг пул керак, дейдилар. Ўзимга бўлса, Акба­рали қадрдон одам, иш эпланадиган бўлса, кейинча бир нарса қилар, дейди. Аммо, дейди, иш жуда нозик, бир нарса чиқариб бўлармикин, йўқмикин – ҳайронман, дей- ди. Пулни олиб кела берсин: “Ётиб қолгунча отиб қолайлик”, дейди. Аммо менга ишониб, ўзи ҳаракатсиз юрмасин, дейди.
  • Қуллуқ, Зуннун, қуллуқ сенга. Бу иш тузалмайдиганга ўхшайди. Хайр, майли эрта-индин пулни эплаб олиб келайин. Бир уриниб кўрайлик. Чиқса чиқар, чиқмаса, отасининг гўрига…
  • Ичкарига кирайлик, ота. Битта-яримта чой қилай.
  • Йўқ, Зуннун, томоғимдан ҳеч нарса ўтмайди,
  • Мингбоши Зуннун билан хайрлашмасданоқ ўрнидан туриб кетди. У ердан чиқиб, оддий бир майхонага кирди. Бир шиша ароқни жиндек кабоб билан ичиб олди. Сўнгра мияси хамирдай кўпчиб, от устида қийшая-қийшая орқасида икки йи- гити билан қишлоққа жўнади…

* * *

Уйдагилар аллақачон ётган эдилар. Довдираганча қоқилиб, йиқилиб, Зебининг уйига кириб борди. Мияси ҳеч нарса англамасди, шундай бўлса ҳам эртага, ё индинга бир иш қилиб, лоақал уч минг сўм пул топишга жазм қилди. Шунинг учун ҳеч қандай тадбирдан чекинмаяжак эди.

  • Тур, хай! – деди Зебига.

Зеби ётган жойидан туриб, фонарни баландлатди.

  • Дастурхонни ёз! Егулик нарсанг борми?
  • Ҳа, косада ош бор.
  • Бер буёққа.

Зеби эрининг маст эканлигини билса-да, унинг овозидаги бу ғайритабиий қўрс- лик ва қаттиқликка хайрон бўлди, бошини кўтариб унга тикилди, “ўзими, бошқами?” дегандай…

  • Нимага менга қарайсан? Ё мастмисан, синталоқ? – деди мингбоши.

Зеби индамасдан дастурхонни ёйиб, ошни кўйди.

  • Оч муни – Мингбоши ёнидан бир шиша ароқ олиб узатди.
  • Мен очишни билмайман, – деди Зеби, кўз ёшлари қовоғига келиб тизилган эди.
  • Менинг хотиним бўлиб, ароқ очишни билмайсанми? – деди мингбоши, хохо- лаб кулди. – Урган! Мана, қараб тур! – Шишанингтагига йўғон шапалоғи билан икки марта урди, пўкак чачраб чиқиб шифтга тегди, сўнгра у ердан сачраб токчадаги катта жомга келиб тушди, “жар-р-ранг!»„. этди жом.
  • Ҳа-ҳа-ҳа!.. – деди мингбоши. – Жомларингни жаранглатдим, синталоқ!

Бир-бир кетин икки пиёлани тўлатиб ичди, енги билан оғзини артди. Сўнгра бир пиёлани чоч қилиб, Зебига узатди:

  • Ма, ич! Одам бўласан!
  • Вой ўлақолай! Ароқ ичаманми?! Қўйинг, гапирманг!
  • Одам бўласан, дейман! Ол! О-ол!!! Зеби орқасига чекилиб, йиғлаб юборди.
  • Қўй, майли, ичмасанг ичма,-деди мингбоши. – Узим ичаман!

Бир шишани тамом қилиб, ювуқсиз қўли билан ошга чанг солди. Ошнинг ярми бармоклари орасидан дастурхонга, кўрпа-тўшакка, ўзининг либосларига тўкиларди. Зеби деворга суяниб, бу қўрқинч куёвни томоша қиларди…

Мингбоши оғзида тўла ош билан: “Нетайхон айланай ёдимга тушди-е…” деб хиргойи қилди. Ошли огиз билан бошланган хиргойи томоққа тиқилди, мингбоши қалқиб кетди ва оғзидаги ошни косага пуркаб, яна ошга қўл узатди. Зебининг кўнгли айниди, шекилли, секингина тисарила-тисарила дахлизга чикди. Дахлизда бир пиё- ла совук сув ичди. Юраги куйгани босилмади, шекилли, яна қуймоқчи бўлди. Сув йўқ эди. Бир қаноти очиқ эшикдан уйга қаради. Мингбоши яна битта шишани очиб, пиёлага тўлдираётган эди… Зеби ташқарига чиқиб, тоза кор билан қўлини ювди, тоза корни юзларига суркади, жиндек еди. Анча шамоллаб ва енгиллаб кирган вақтида мингбоши дастурхон ёнида ағнаб, учиб қолган эди. Уни қўзғатиб ўтирмасдан, дас- турхонни секингина йиғиштириб олди-да, бир чеккага бир ёстиқни ташлади, устига бир тўшакчани ёпинди, фонарни пастлади, шу билан уйқуга ётди. Орада канча ухла- гандир, ўзи хам билмайди, бесаранжом бир қичқириқ билан уйгонди:

  • Сув! Сув! – деб қичқирарди мингбоши.

Зеби уйқусираб келиб, яна фонарни баландлатди. Унгача мингбошининг қўрқинч овози яна кўтарила тушди:

  • Синталакди кизи, сув дейман! Сув! Юрагим куйиб кетди.,. Ёниб кетди!… Сув! Сув!!!

Зеби шошиб колди, тез бориб, чойнакдаги табаррук сувни қўлига олди ва – хеч нарса ўйлашга фурсат йўқ – дархол мингбошига узатди…

Мингбоши чойнакдаги сувни бир шимиришда тамом қилди. Зеби энди унинг тинчиб уйқуга кетишини кутарди. Ёнига юмшок болишлардан иккитасини қўйди, устига кичкинагина бир тўшакни ёпди. Мингбоши ҳам тинчиб қолгандай бўлди.

Зебининг киприклари энди бир-бирига текканда мингбоши бирданига даҳшатли бир товуш чиқарди, Урнидан туриб, камарларини, тўнларини апил-тапил ечишга бошлади. Зеби бутун бу ҳаракатларни бояги сингари мастлик асарлари деб ўйлади. Унинг камар ва тўнларини бир-бир олиб, қозиққа илди, иккаласи учун солинган жой- ни тузатди -эрини секингина олиб бориб ётқизмоқчи бўларди…

Мингбошининг кўзлари чаноғидан чиқиб кета бошлади. У энди кўйлакларини йиртиб, кўксини, томоқларини тинталай бошлади… Бор кучи билан зўр бериб, нафас олишга тиришарди, Сўнгра бузуқ овоз билан зўрға-зўрға:

  • Бўғма, бўғма мени!… – деб қичқирди.

Бир-иккита қадам босиб, девордаги жавонга суянди, бир нафас тинч қолгач, яна бўғзига қўл узатиб, этларини чўзди. Кўксига муштлади. Ундан кейин бир кўлини юқори кўтариб, бошига қўйди. Кўзида икки-уч томчи йирик-йирик ёш кўринган эди,

Ғалати, ювош, мулойим, беозор ва аянч назар билан Зебига қаради ва иккала қўлини қўйиб юбориб, бошини бир томонга шилқ этиб ташлади-да, ўзи ҳам деворга суйкана- суйкана секингина ерга ўтирди, бир нафас ўтиргандан кейин бир тарафга қийшайиб, оҳистагина ёнгинасига йиқилди ва шу бўйича қимирламай қолди…

Нафаси ичига тушгани ҳолда деворга орқасини бериб бутун бу фожиани куза- таётган Зеби бўлган ишни англадими, йўқми – ҳар ҳолда қиш кунида, югурганича кўйлакчанг ташқарига чикди ва ихтиёрсиз фарёд солди.

Кундошлари ҳам бирин-бирин уйғониб чикдилар ва мингбошининг кенг ичкари- сида азонга яқин тўрт хотиннинг азани билдирган йиғи овози кўтарилди.

Улар орасида ўқ отиб, мўлжалига тегизолмаган Пошшахон ҳам бориди. Ким би- лади, мингбошининг ўлимига йиғлайдими у жувон, ё Мирёқубнинг бевафолигига, ё бўлмаса хайф кетган кучалага.

Савол ва топширикдар:

  1. Пошшахон қандай аёл? У нима учун Зебининг жонига қасд қилишга ахд қилди?
  2. Нойиб тўранинг Пошшолик хамма вақт юртининг обрўлик одамларини ҳимоя қилади” сўзларини қандай тушуниш мумкин?
  3. Акбаралининг мингбошилик амалидан бекор бўлиши хабари қандай тарқалиши тасвирланган ўринни қайта ўқинг. Адибнинг халқ оғзаки ижодидан фойдаланиш борасидаги маҳоратига бахо беринг.
  4. Мингбоши нима учун Зуннун билан учрашди? Зуннун ким? Юртнинг “Обрўлик одами“ нинг тақдирини Зуннун хал қилиб бериши мумкинми?
  5. Мингбоши бошига тушган муаммони катта пул эвазига бартараф этилишини билгач, устидан тоғ тушгандай енгил нафас олди. Бу далил ўша давр ҳақида сизга қандай тасаввур берди?
  6. Мингбошининг ўлими манзарасини ўз сўзларингиз билан қайта ҳикоя қилиб беринг.
  7. Эрининг ўлими Зебига қандай таъсир қилди? У нима учун мингбоши вафот этганини тушуниб етмади?

* * *

Суд мажлисига ярим соат қолганда, закунчи келди. Суд бўладиган бинонинг боқчасида тикка туриб айбдор билан гаплашди. Бу гаплашув хам калтагина савол- жавобдан иборат бўлди. Бу дафъа саволларнинг адади иккидан бешга чикди:

  • Мингбошига сувни ким берди?
  • Мен бердим.
  • Сув чойнакда экан; чойнак кимники эди?
  • Меники эди.
  • Ичида қандай сув борлигини билармидингиз?
  • Билардим.
  • Чойнакдаги сув захарлик экан; демак, эрингизга заҳарни сиз бергансиз?
  • Чойнакда заҳар борлигини билмадим. Эримни мен ўлдирганим йўқ… Закунчи елкасини қоқиб, йироқлашди.

Воқеанинг юз берганига бир неча кунгина бўлди. Бу тўғридаги довруғ ҳали шаҳарга эшитилгани йўқ. Битта-яримта шаҳар одамлари эшитган бўлсалар ҳам Зе- бининг ота-онаси бу гаплардан бехабар бўлсалар керак. Улар ҳали қизларига минг- боши додҳодан авлод тилаб, эшонбобонинг табаррук нафасларидан яна табаррук сув ҳозирлаб қўйгандилар… Жумани ўтказиб, чолнинг ўзи бир бориб ҳам келар… Умид каттадир! Башарти улар билган бўлсалар ҳам, закунчи солиш ёки бир жойга арз қилиб бош уришни на чол билади ва на кампир! Гапнинг калтаси, улар “ўрус маҳкамаларига бориб, бир нарса чикаролмайдилар”. Жуда чидамай кетса, Раззоқ сўфи тўппа-тўғри эшонбобонинг ёнларига боради; ўзини кўтариб уриб йиғлайди… Шу! Зеби бўлса, ўша заҳарланиш ходисасидан бери доим карахт бир холда бўларди; унинг мияси бирдан фалажга йўлиққан каби эди. У бутун бир сўроқ, тергов, конвой, суд ва закунчиларга ажиб бир локайдлик билан – худди жонсиз одамдай қарар; нима- лар дейишни, ўзини нечук мудофаа қилишни, нима деб ran қайтаришни ўйламасди. Унинг миясида, миясининг ҳам аллақайси олис бир бурчагида хира ва туманли бир фикр; у фикр шунча олисда ва хираки, унинг нималигини англаёлмайди бечора… Миясини тугумлаб жуда зўр берган вақтда у туманли фикр мана бу кепатага кирган- дай бўлади: “Мен ўлдирганим йўқ… Бу аниқ… Мени қўйиб юборадилар… Яна ўша ерга қайтаманми?.. Нима кераги бор… Ойим-чи? Ойимнинг ёнига қайтаман… Эрим ўлиб қолди, дейман… Йиглайман…”

Суд мажлиси бўл адиган кенг зал да шамоллар учиб ўйнарди. Қатор-қатор чизил- ган Вена курсилари ҳафталик уйқуларидан хали хам уйгонмаган эдилар. Энг олдинги каторда хоким, нойиб, гарнизон бошлиги, полиция бошлиги, поп; учинчи катордаги энг чекка курсида оппоқ ва зўр саллали чол – жоме мачитнинг ингичка овозли имоми ўтирарди. Бир томонда – закунчи, бир томонда – тилмоч; бошка ҳеч ким йўқ.

Зеби икки конвойнинг яланғоч қиличи ўртасида залга кириб келди; устида қора барқут паранжи, қора чиммат, оёғида қора амиркон маҳси-кавиш билан суд каршисига келиб тўхтади. Бу омонсиз суддан ва бу ялтираган ялангоч киличлардан кўра унинг ўша кора қиёфаси қўрқинч эди: ўрта асрлардаги Испания инквизиция маҳкамаларининг кора аболи ва сирли кардиналларига ўхшарди… Поп қаради, боши- ни чайқади; домла қаради, “астағфурулло” ўқиб, соқолини силкитди.

Суд раиси, нихоят, тилмочга юзланди:

– Айтингиз, айбдор юзини очсин.

Тилмоч бу буйруқни Зебига тушунтириб берди.

— Вой, ўла қолай! Шунча номаҳрамнинг олдида юзимни очаманми? Ундан кўра ўлганим яхши эмасми?

Бу сўз таржима қилиб берилгач, пастдагиларнинг ҳаммаси деярлик, суд хайъатидан бир неча киши енгилгина кулиб олдилар. Улардан икки киши айрилди: биринчиси – ниҳоятда семиз ва йўғон гавдали гарнизон бошлиги; бу одам, товуқнинг қакағлашига яқин бир товуш билан овози борича ва бирданига қаҳ-қаҳ солди.

Ҳамма унга томон ўгирилди. Суд раиси чинқироқ чалди. Гарнизон бошлиғи ёнидаги рўмолчасини олиб, юз-кўзларини арта бошлади… Иккинчиси – имом домла; бу киши ўзларининг ингичка – ҳуштак сингари овозлари билан, ихтиёрсиз “машаолло!..” деб юбордилар. Ҳамма у кишига томон эврилгач, қип-қизариб ва ҳам… қўрқиб бошлари- ни қуйи солдилар.

  • Сиз бу аёлга тушунтириб айтингиз; юзини очмаса бўлмайди. Суднинг қоидаси шу. Паранжи остида айбдордан бошқа кишининг ҳозир бўлишига йўл қўймаслик учун биз унинг юзини очтиришга мажбурмиз. Айтингиз, қаршиликдан фойда йўқ!

Зеби худди ўйинда шеригига аччиқ қилган боладай тескари бурилиб олди. У ин- дамай турганлигидан суд раиси яна сўз олди:

  • Яхшилаб тушунтирингиз, юзини очмаса, суд мажлисини олиб боролмайман.
  • Олиб бормаса майлига… – деди Зеби. – Билганини қилсин!

Тилмоч ўзи кулиб, қип-қизариб туриб, таржима қилди:

Суд раиси овозини кўтара тушди:

  • Ҳарбий суд масхарами бу кишига? Айтингиз, яхшилик билан очсинлар. Бўлмаса куч билан очтирамиз!
  • Вой, шўрим! Шунча эркак ўтирса-я! Ўлганим минг марта яхшироқ!

Сўнгра овозини пасайтириброқ тиркади:

  • Отамнинг пиридай кап-катта саллалик домла ўтирибдилар. Қандай юзим би­лан қарайман?..

Суд раиси энди бу сафар мулойим гапирди:

  • Айтингиз, суд томонга караб, домлага оркасини ўгириб турсин!

Зеби яна индамади. Домла ўтирган жойидан бир оз кўтарила тушиб:

  • Ҳечқиси йўқ, қизим! – деди. – Мен қарамайман!
  • Мана булар-чи? – деди Зеби. Суд хайъатини кўрсатди.

Энди бу сафар домла ўрнидан туриб тилмочга юзланди:

  • Эшони мирзо! Менга ижозат берилса, шу аёлга икки оғиз насиҳат қилсам.
  • Марҳамат, тақсир!

Домла Зебининг ёнига бориб, насиҳатга бошлади. Зеби, борган сари сусайиб бўлса-да, домланинг хар бир сўзига жавоб қайтарарди.

Охирда, домла ўз диндошлари ўртасида машҳур бўлган бир эътиқод масаласини очди:

  • Кофир билан итнинг фарки йўқ. Итдан қочмайсизми? Шундай бўлса, кофирдан ҳам қочмасангиз бўлади. Бу жоиз?

Домла шундай жойда бу хил гапларни гапиришдан жуда қўрқади. Шунинг учун бошда бошқа сўзлар билан Зебига таъсир қилишга уринди. У уринишлардан тезроқ бир натижа чиқмагандан кейин мажлис ахдини маҳтал қилиб қўймаслик учун бу ма- салани очишга мажбур бўлди. Мажбур!.. Шу учун сўнггги сўзларни жуда паст овоз билан айтган эди.

Зеби унади:

  • Бўлмаса, сиз ўзингиз нарироққа бориб ўтиринг!
  • Хўп, қизим, хўп, – деди домла. Тўрт-беш қатор орқага бориб ўтирди.

Ҳамманинг кўзи домлада экан, Зеби чимматини юзидан олди ва судга томон эв- рилган холда бир қўлини яна юзига парда қилди.

  • Мана, қила қол сўроғингни!

Ҳозир бўлганлар ўртасида “бу содда мусулмон қизини уялтирмаслик учун” кўзини бошқа томонга буриб ўтирганлар билан бирга икки кўзини ундан узмаган ва алланималар деб ўзича сўзланиб, лабларини тез-тез қимирлатганлар ҳам бор эди…

Айбдорнинг кимлиги суриштирилгач, суд дарҳол ўрнидан туриб, айбномани ўқиди. Ундан кейин яна калта савол-жавоблар кетди. Бу дафъа уларнинг адади орта тушди:

  • Айбномани эшитдингизми?

-Ҳа…

  • Мингбоши сувни ўзи сўрадими?

-Ҳа, ўзи сўради…

  • Мастмиди?
  • Кўп ароқ ичиб эди.
  • Сувни ким берди?
  • Мен бердим.
  • Чойнакдамиди?

-Ҳа…

  • Мана бу чойнакми?

-Ҳа…

  • Кимнинг чойнаги бу?
  • Меники.
  • Сизникими?
  • Ҳа, меники.
  • Ичида қандай сув борлигини билармидингиз? — Билардим.
  • Қанақа сувиди?
  • Ирим сувиди.
  • Кимга қилинган ирим.
  • Менга…
  • Нима учун ирим қилдирардингиз?
  • Фарзанд бўлсин, деб…

Пастда ўтирганларнинг домладан бошқалари, сўнгра суд ҳайъатидан бир-икки киши, закунчи ва тилмоч енгилгина кулиб қўйдилар.

  • Нега у сувни мингбошига бердингиз?
  • Жуда ташна бўлиб сўраган эди, шундоққина токчадан олиб узатдим.
  • Чойнакда заҳар борлигини билармидингиз?

Зеби кулди.

  • Қизиқ экансан (ўрусни сизлаб бўлмайди), мен қаердан билай?
  • Демак, эрингизни ўзингиз ўлдирдингиз?

Зеби қаттиқроқ ва чўзиброқ жавоб берди:

  • Йў-ў-қ!.. Ўлибманми ўз эримни ўлдириб.

Унинг бу сўнгги жавобидан қиз боланинг ўз ўртоғига ўзини оқлаб гапирадиган содда гапларидаги гуноҳсиз оҳанг бориди: “Вой, ўла қолинг, мен шунақа дерми- дим?»

Зеби суд раисининг бола эмаслигини қандай билсин? Шу ерда ўтирган шунча эркакнинг ойдай равшан бир нарсани англамасликларини қайдан билсин? “Ўрус- мусулмон бўлиб шунча одам ўтирибди, ахир. Мингбошини ўлдирган Зеби эмасли­гини ҳаммаси билади. Билиб туриб яна қайталаб сўрай бергани қизиқ! Ё ўсмоқчилаб сўрармикин?”

Суд раиси гапирмоқчи бўлиб ўрнидан турган вақтда Зеби – “Ана, сўроқ тамом бўлди. Энди уйимни қандоқ қилиб топиб бораман?” деб ўйлади.

  • Ўтиринг, – деди суд раиси Зебига. Секингина ва эҳтиёт билангина ўтирди. Суд раиси сўз олди;
  • Воқеа шу қадар очиқ, масала шу қадар равшанки, менингча, мажлисни давом эттиришга ҳам ҳожат йўқ. Айбдор ўзи ҳар бир саволга берган жавоби билан жиноя- тини икрор қилди. Шундай бўлгач, биз ҳукм чиқариш учун ичкарига кира берсак, дейман.

Суд мажлисда фақат айбдорга берилган саволлар, сўнгра тергов протоколи билан ҳукмноманинг энг керак жойлари таржима қилинар; бошқа сўзлар ўрусча кетарди. Шу учун тил билмаган Зеби ўтирган жойида гапирган тўранинг юз ҳаракатларини томоша қила бошлади.

Суд раиси прокурорга қаради:

  • Сиз нима дейсиз, зоти муҳтарам?

Прокурор ўрнидан туриб, икки қўлини столга қўйди-да, ярим энгашиб туриб, деди:

  • Мен бу таклифга қарши эмасман. Албатта, менинг бу масалада бошқа мулоҳазаларим бор. Мен уруш вактининг нозик пайтларида бўлган бу ўлдиришга оддий ўлдириш каби қараёлмайман. Ўлдирилган одам Русия давлатига ва подшо- га садокати билан танилган одам эди. Уни “ёш сарт” махфийлари, айниқса, улар- нинг душманимиз бўлган Туркия билан, фикран боғланишган унсурлари ёмон кўрардилар. Мен бу “содда” ва “гуноҳсиз” сарт аёлининг шундай унсурлар қўлида ўйинчоқ бўлмаганидан амин эмасман… Биз сарт халқига алланечук бепарволик би­лан қараб ўрганганмиз; қўйдай “ювош, улар!” деймиз. Албатта, уларнинг мамлакат- ларини қон тўкиб олган фотихлар сифатида бу қарашимиз бир нав тўғри ҳам бўла билади. Фақат бизга энди бу нотўғри қарашнй ташлаш керак! Туркиядаги 1908 йил инқилоби, ўзимиздаги шумлик – бешинчи йил тўполони, Эрондаги сўнгги машрути- ят ҳаракатлари сартларнинг кўзини очаётир… Зо\ирда рус маданиятига ёпишиб кел- ган Оврўпа қиёфали жадидлар, аксари кулар юзли ёш савдогарлардан иборат бўлган “ёш сарт” кадрлари – империя га қаршй тиш қайрашда Туркия иттиҳодчиларидан қолишмайлар… Дуруст, сарт халқининг кўпчилиги муаззам давлатимизга, севим- ли подшох,имизга содиқ… Эслик, тажриба курган катта савдогарлар; қишлокнинг обрўли бойлари; айниқса, уламо тоифаси “ёш сарт”ларнинг нуфузини қирқиш учун зўр бермокдалар; буларни биламан. Лекин ҳаддан ташқари эҳтиёт билан, сергаклик билан иш олиб бормасак, бир кун эмас, бир кун ҳалиги кўпчиликнинг “ёш сартлар” байроғи остида бош кўтариши жуда мумкин нарса. Ўзингиз биласиз, декабристлар хуружи чоғида давлат ва давлатчиликка, подшо ва Ватанга карши бўлган унсурлар буюк Пётрнинг улуғ шаҳрида биргина майдонни зўрға тўлғазган эдилар; 1906 йилда ўша хилда боғовот майдонларининг сони-саноғи бўлмади. Ҳолбуки, биз яқиндагина эшон тўполони’ бўлиб ўтган жойдан унча олисда эмасмиз… У вақтда муҳтарам муттафикимиз Англия биз билан тегишган бўлса, энди душманимиз Германия ва унинг қўғирчоғи бўлган Туркия биз билан унақа ҳазиллашиб ўтирмайди. Муни би- лиш керак! Кечагина бўлиб ўтган тоғ воқеалари, Қумариқ ҳодисалари[1] [2] назаримиздан қочмасин, тақсирлар! Мана шу нуқталардан караб, мен бу “соддадил”, “ювош” ва “гуноҳсиз” сарт қизига энг олий жазо талаб қилмоқчи бўламан. Модомики, масала ўзи бу қадар равшан ва айбдорнинг ўзи ўз оғзи билан иқрор қилиб турибди, майли, музокара очиб ўтирмасак хам бўлади. Мен ўз фикримни муҳтарам суд ҳайъатига арз килиб, масаланинг бу томонига ҳам диққат қилинмоғини сўрайман.

Закунчи, суд раисининг мурожаатини кутмасданоқ ўрнидан турган эди:

– Мен ҳам сўз айтишдан воз кечаман! – деди у, яна дарҳол жойига ўтирди. Суд хайъати ўрнидан туриб, ичкарига чекилди.

“Ана, – деб ўйлади Зеби, – ўзим айтган. Ҳамма ran ойдай равшан… Энди уйимни топиб кеталармикинман?”

Чорак соат ўтмасдан, хукмномани эшиттирдилар. Унда бу ишнинг асосан сиёсий бир рангдан холи эмаслиги иқрор қилинмок билан бирга, бу сўрокқа тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаганлиги, ишнинг у жиҳатини алоҳида текшириб, лозим кўрилгани такдирда, қайтадан иш қўзғатмоқ тегишли маҳкамаларнинг вазифаси эканлиги; энди бу ўлдириш ҳодисаси тўғрисига келганда, масаланинг жуда аниқ англашилганлиги, айбдорнинг ўзи томонидан неча марталар икрор қилингани, шу учун гувох, жалбига ва музокарага лозим кўрилмаганлиги айтилади.

Ундан кейин: “Айбдорнинг қилган гуноҳи оғир бўлиб, ҳозирги уруш вақтида ва нозик шароитлар ичида давлат одамига касд қилгани учун фалон моддалар бўйича олий жазога ҳукм қилиш керак бўлса-да, бовужуд Ўлка ҳарбий судининг сайёр ҳайъати айбдорнинг маданиятсиз ерли халқ аёли эканини, ўзининг ёш ва турмушда тажрибасизлигини ва ҳам ҳамма гунохдарини номус билан иқрор қилиб бўйнига ол- ганини назарда тутиб, фалон, фалон моддалар бўйича етти йил сургунга ҳукм қилди. Бу ҳукм устидан тегишли жойларга шикоят қилиш мумкин”, дейилади.

Тилмоч ҳукмномани тўрт оғизгина қилиб эшиттирди:

  • Айбдор Зебиниса Раззоқ сўфи қизи Ҳарбий суднинг ҳукми билан етти йил Си­бирь қилиндингиз. Норози бўлиб ариза берсангиз мумкин.

Ҳукмнома ўқилиб битар-битмас, залдагилар чиқа бошлаган эдилар. Ўқилиб та- мом бўлгач, суд раисининг ишорати билан, қилич яланғочлаган конвойлар яна бояги тахлитда Зебини олиб чиқиб кетишди. Шундан кейин суд ҳайъати ҳам чиқиб кетди. Залда фақат тилмоч, закунчи; ундан кейин нима учун ўзининг бу ерга чақирилганини билмаган имом домла қолган эди. Тилмоч домла имомнинг ёнига келди:

  • Тақсир, сиз жиндак сабр қилинг. Мен ҳозир келаман, ундан кейин гаплаша- миз.

Домла юрагини қўлига олиб, ранги ўчган, лаблари бир оз қалтирагани ҳолда… суд залида қолди. Закунчи тилмочни олиб ташқарига – Зебининг ёнига чикди, Зеби чиммат остида ҳўнгур-ҳўнгур йиғламокда эди.

Закунчи сўради:

  • Нима дейсиз? Ариза ёзиб берайми?

Зеби хўрсинган овоз билан йиғлаб туриб, узуқ-узуқ жавоб қилди.

  • Кимга?
  • Юқорига.
  • Унда… нима бўлади?
  • Нима бўлариди: эҳтимол, яна сўроқ бўлади; ишни қайтадан кўрадилар. -Ким… кўради? Шулар… кўрадими?
  • Бошқа суд кўради.
  • Барибир… оп-очиқ турган нарсани… булар тушунмайди-ю, улар тушунарми- ди?
  • Ариза ёзиб берайми?
  • Қўяқол!.. Мен учун… овора бўлиб ўтирма…

Закунчи кулумсираб тилмочга қаради, у елкасини қокди. Закунчи боқча дарвоза- сидан чиқиб кетмак учун ўша томонга қараб юрди.

  • Ҳай, шошма, – деди Зеби. – Шаҳарда… Шаҳарда… ота-онам… бор… кўрсатармикин?
  • Авахтага олиб боргандан кейин кўрсатади. Закунчи дарвозага қараб кетди. Тилмоч у билан хайрлашгач, яна домланинг ёнига кирди.
  • Эшони мирза, – деди домла имом уни бесаранжонлик билан карши олиб, – мени нимага чақирган эканлар?

Тилмоч кулди:

  • Сизни, тақсир, суд садри чақиртирган эди. Башарти касам бериш лозим бўлиб қолса, мусулмон шариатига мувофиқ қасам бериш учун.
  • Қасам бермадилар-ку?
  • Лозим бўлмади, тақсир. Аёл ўзи иқрор… Домла англаёлмади, шекилли, мирза- нинг сўнги сўзини савол шаклида қайтарди:
  • Ўзи иқрор?! Тилмоч яна кулди:
  • Ҳа, ўзи иқрор… Эшитмадингизми?
  • Ўзи иқрор эмас, инкор қилди, шекилли-ку?
  • Дамингизни чиқарманг, тақсир. Бу нозик масала…
  • Ҳа, албатта, албатта…
  • Энди, тақсир, суд раисининг сиздан илтимоси бор: ўзингиз эшитдингиз, бу аёл Раззоқ сўфи деган одамнинг кизи, ўз эрига заҳар берган. Эри хизмати сингган минг- бошилардан экан. Прокурор отиб ўлдирилсин, деган эди, суд қабул қилмасдан, етти йилга Сибирга кесди. Эртага жумадан кейин мачитда икки оғиз гапириб қўйсангиз, дедилар.
  • Нима тўғрида, мирза?
  • Яъни оқ подшонинг содиқ одамларига ким қўл кўтарса, оқибати мана шундай бўлади, деган мазмунда…
  • Хўп, эшон мирза, хўп. Албатта, айтаман, албатта. Энди менга рухсатмикин?

Домланинг бу саволида худди гуноҳ қилган одамнинг очиқ безовталиги сези- ларди: “Мени қамамасмикин?” дегандай… Тилмоч муни пайқади, шекилли, қуруқ ва совуқ жавоб берди:

  • Бора беринг.

Домла, мактабидан “озод” бўлган эски мактаб болалари сингари, ўзини эшикка урди ва ўша онда кўздан йўқ бўлди. Тилмоч кулди: “имон йўқ тақсиримда”, деди ўз- ўзига. Сўнгра битта-битта қадам босиб эшикка томон бораркан, айланиб орқасига қаради; кенг зал бўм-бўш, худди етимчадек кўринади. Суддан сўнг у ёқ-бу ёкда тар- тибсиз қолиб кетган курсилар, бозорчиларнинг карвонсаройда боғлаган отлари син­гари, бир-бирларига тескари эврилганлар… Кўк ёпиқли узун стол устида суд аъзола- ридан бирининг кўзойнак қутичаси қолиб кетган; зал ўртасидаги оғзи очиқ печдан ўтиннинг чарсиллаб ёнгани эшитилади.

Тилмоч яна олдинга юрди ва бошини чайқай-чайқай.

  • Безобразие, безобразие![3] – деб сўзланди.

* * *

Сўфининг арз қилиб борадиган бирдан-бир маҳкамаси яна эшонбобонинг хонақолари эди. Дастурхонни кутмасдан дарҳол йўлга чикди ва ярим йўлни арава билан босиб, тўппа-тўғри хонақога борди.

Эшон йўқ эди. “Тўйга кетди”, дедилар. Кутиб ўтирди ва ўйга толди: “Эшон бобо нима қилсин? У киши закунчи эдими-ки, ариза битиб берса? Ўрус тилини билар- мидики, амалдорлар, судлар билан чиқишса? Башарти, закунчига, амалдорга, судга бориладиган бўлса, ҳаммасига пул керак, мўмай-мўмай пул керак, менда унақа пул йўқ. Зебининг орқасида энди қўлга пул тушармикин, деб умид қилардим; эндиги- на кафтим қичиша бошлаган эди. Бу ҳодиса кафтимнинг қичиғини вакдидан илгари босиб қўйди… Эшон бобо ходиржам, бир чақа ҳам бермайдилар. У киши, албатта, бераман десалар-ку, қўлларидан келади; ҳар қалай катга закунчининг иштаҳасини қондирадиган дунёлари бор. Фақат не чораки, у киши бериб ўрганмаганлар, олиб ўрганганлар; “Ўрганган кўнгул ўртанса қўймас”, дейди. У кишини беришга ўргатиш қийин! У киши шунча бадавлат бўлиб туриб, эшикдан гадой кирса, қўлига қарайди, “назри йўқмикин?” деб.

Бу хабарни қизнинг шўрлик онасига эшиттириш керак ҳали! Менинг кўнглим тош-метин! Фақат онанинг ёлғиз боласига бўлган меҳри шундай кучлик нарсаки, ундақа тош-метинларга қарши ўз тош-метинини ирғитади балки бир ирғитишда парча-парча қилиб ташлайди… Йўқ, бу кеча уйга бориб бўлмас. Бу кечани шу ерда ду- найман. Эшонбобомга арз қилиб, маслаҳат сўрайман. Бир нарса дер, ахир… Ундай де­сам, икки кундан бери уйга кайтганим йўқ.Уйдан “жумага бораман”, деб чиққанман. Кампир нима ўйлайди? Ҳалиги шум хабар қулоғига киргундай бўлса, турган жойида котиб қолмайдими? Иўқ, бориб кўнглини кўтарай… Йўқ! Ҳар нима бўлса ҳам, эшон бобом келсинлар. Бир оғиз айтиб ўтай, нима дер эканлар”. Ниҳоят, эшонбобо кел- дилар. Кайфлари чоғ, нашъалари баланд, овозларида аллақандай бир шўхлик бор. “Тўйда қимиз ичганга ўхшайдилар, – деб ўйлади сўфи. – Кўп ичса, у ҳам одамни айнитармиш. Қишда қимиз нима қилади? Ҳайронман… Хайр, ўзлари биладилар”.

Эшон бу воқеани эшитган эди; лекин унга ўз муриди Раззоқ сўфининг аралаш- ганини билмасиди. Сўфи кўзларида марварид доналаридай йирик-йирик ёшлар кўрингани холда, билганича айтиб берди. Пир кулиб туриб (кулиб туриб!) эшитди. Бу нашъалик кулиш, бу кайфи чоғлик, бу овоздаги шўхлик ҳеч нари-бери бўлмади. Сўфи воқеанинг энг кўрқунч жойларини айтиб берган вақтида ҳам эшоннинг юз- кўзларида ҳамон ўша шўх ва ўйноқ кулиш жилваланарди. “Мен тошга гапираётиб- ман, шекилли”, деган ўйни ўйлаб олди сўфи: орқасидан дарров истиғфор айтди… Сўзини битиргач, Сўфи эшоннинг оғзига тикилди ва “муборак” сўзларига мунтазир бўлиб қолди. Эшоннинг шўхлиги яна орта тушган эди.

Хонақо куйларининг энг шўхини олиб, бошини тўлғай-тўлғай, бутун вужуди би­лан силкина-силкина куйлади:

Фоний дунё бе-еш кундир, бе-еш кундир, ҳо-ов,

Сўфилик ахди-ин синдур, ахдин синдур, \о-ов.

Биллур қада-ахдар бирла май сунгил, соқе-е,

Хонақо каро-о тундур, қаро-о тундур, хо-ов…

Сўфининг кўзлари олайиб кетди; бу – муриднинг пирига биринчи марта кўз олайтириши эди.

  • Тақсир, бирон маслаҳат…
  • Маслаҳат? – деди эшон, хохолаб кулди. – Одам ўлдирган боланинг отасига қандай маслаҳат бўлади, сўфи? Боласининг ёнига нима учун отасини жўнатмайди бу аҳмоқ ўрус? Адолат борми кофирда?!

Сўфининг танларига бирданига ўт туташгандай бўлди. Бутун вужуди қизиган тандирдай тобига келган эди. Қўллари ихтиёрсиз баландга кўтарилди, муштлари ўз- ўзича тугумланди… Бу мушт пирнинг бошига тушмоқчи эди. Фақат қаршидаги ким? Пир! Эшон! Эшон! Эшонбобо! Йўқ, унга қўл кўтариб бўлмайди! Яна бир онда сўфи сувдай суюлди, қордай эриди, орият оёқлари билан омонат ерни босиб, ташқарига чикди…

Уйга бориб, индамасдан ётоққа чўзилди; кампирнинг саволларига жавоб бер- мади. “Яна феъли айнибди чолнинг!” деб ўйлади кампир. У бечора ҳали воқеадан хабарсиз эди.

Эрта билан нонушта чоғида бутун бўлган воқеани ётиғи билан кампирга айтга- нидан кейин сўфи кеча пирининг бошига тушмоқ учун кўтарилган муштнинг бу кун ўз бошига тушаётганини кўрди. У мушт шу кадар дахшатли эдики, “кечанинг ўзида ўз жойига туширсам бўлар экан”, деб ўйлади сўфи, аччиғидан муштини тишлади.

Пиёладаги чойни ярим қолдириб, кўчага чиққан вақтида сўфи ўз- ўзини тани- ёлмай қолди. Оёқлари худди тобут кўтариб бораётган мусулмоннинг оёғидай бир- бирига тегмасди. Бармоклари бири очилиб, бири юмилар, ичидан кучли бир овоз тўлқини чиқиб келиб, кўча ўртасида томоғига ёпишарди. Салом берганлар алик- сиз, сўрашганлар жавобсиз қолдилар. Унинг яқинидан ўтганлар мутлоқ туртилди- лар, дастурхон кўтарган хотинлар ҳаммаси деярлик қарғаб ўтдилар. “Жинними, нима бало?” деган овозлар эшитилди, бу овозлар сўфининг қулоғига “Ким жинни? Ўрусми ё ўзларими?” деган шаклда бориб кирди. Аравакашларнинг “пўшт, пўшт” деган овозлари – “ўла, ўл!” деган каби, таъна шаклида эшитилди ва худди елкаси олдида тўхтаган отнинг кўпикли тумшуғига қараб туриб, “ўзлари ўлсин, ўзлари!” деб сўзланди, аравакашлар араваларини унинг ёнидан секингина буриб ўтар эдилар. Бозор ўртасида бир нонвой обинон саватини тутди, сўфи ихтиёрсиз қўл узатиб, ик- кита нонни олди, сўнгра бир нафас ўтмай, нонни яна саватга қўйгач, нонвойга қараб кулди: “Мен оламан ҳам, бераман ҳам, у киши фақат олишни биладилар!” деди, яна йўлга тушди.

Шундан кейин юришини секинлатди: оғир-оғир ўй сурарди: “Худо, худо бўлиб туриб – хам олади, ҳам беради, йўқ-а, у илгари жон беради, кейин жон олади. Ер, ер бўлиб туриб илгари ризқ беради, кейин жон олади. Олган беради-да! Сен нимасан, пирим, сен? Худодан зўрмисан? Ердан кучлимисан? Оласан – бермайсан. Оласан – бермайсан…”

Хонақода намоздан кейин “сукут”га кетиб, мудраб ўтирган эшонни Раззоқ сўфининг телба ҳайқиришлари уйғотиб юборди. Эшон сесканиб кетди. Кўзини очиб, у ёқ-бу ёққа қарагунча бўлмасдан, эшикдан баланд овоз билан сўзланиб, Раззоқ сўфи кириб келди.

Оғзидан кўпик сочиб, бошларини жеркиб-жеркиб сўзланарди:

  • Худой худо бўлиб туриб аввал жон беради, ундан кейин олади. Сен кимсан? Худодан зўрмисан, тақсир?
  • Бай-бай! Тилинг кесилсин, бадбахт! Кофир!

Сўфи ўша хилда гапирганича пирнинг бошига келиб тўхтади.

  • Ер жонидан – илгари беради, кейин олади. Ердан ҳам кучлимисан, тақсир?
  • Нима бўлди сенга, сўфи? Жинни бўлдингми?
  • Ўзлари жинни, тақсир, ўзлари! Эшаклари жинни, итлари!..
  • Ҳай, ким бор? Болалар! – деб қичқирди эшон, ўрнидан туриб орқага тисари- либ:
  • Қочма, тақсир! Ҳовучингни оч! Мен гадой бўлсам ҳам хуржунимнинг икки кўзи тўладир… Сендакаларни неча йил боқишга ярайман…
  • Болалар! – деб бақирди яна эшон. Ўзи тисарилиб-тисарилиб бориб, хонаконинг бир бурчига қисилган эди.
  • Қўркутманг, тақсир, бечора муридингизни. Мен нима қилдим сизга?

Сўфи бирданига йиғлай бошлади. Ташқаридан муридлар югуриб келишдилар.

  • Қайда қолдинг ҳамманг? Чакира бериб томоғим кирилди. Олиб чиқ бу жинни- ни! Сувга пиш!

Муридлар ҳаммаси сўфига ёпишдилар.

  • Тегма менга! – деб бўкирди сўфи. – Мен ўрус судидан қочиб қутилган киши бўламан. Эшонингни соғ қўяманми мен? А?

Муридлар истиғфор айтиб сўфини қарғадилар.

  • Тилинг қурсин, тилинг узилсин!
  • Кофир!
  • Насоро!
  • Мардуд!

Кўча дарвозалари тақа-так беркитилгач, ховузнинг қалин музини тешдилар: сўнгра сўфини яланғоч қилиб кўтарганларича ҳовузга ташладилар. Сўфининг тани шу топда Арабистон тоғларининг саратондаги тошларидай қизиб ёнарди. Унга хуш ёкди бу жазо… Сув ичида жиннилардай наъра солиб бақирарди. Муридлар кулишиб қарардилар.

  • Бас энди! – деди эшон ичкаридан. – Энди озроқ хипчин!

Сўфини ҳовуздан чиқариб олиб, ингичка новда билан гавронладилар. Яланғоч ва нам баданига теккан бехи савачўп “чире, чире!” эта овоз чиқарарди. Зарбларнинг саноғи анчага етгач, суфи бир марта қаттиқ фарёд кўтарди, шу билан хушидан кетиб, муридлар қўлига йиқилди…

Ундан кейин куни бўйи карахт бўлиб ётди. Кечаси иситма бошланди. Ичкаридан чиққан бир коса қайноқ шўрвани муриднинг юзига ирғитди. Шундан кейин мурид­лар яна калтакладилар. Фақат ўзи иситма билан ёниб турган одам калтак зарбини сезмади. У калтаклар унта укалашдай туюлган эди. Эрта билан ўзига келди, исит- маси тарқалган эди. Ҳорғин кўзларини очди, калтакланган ерларининг ачишганини сезди. Қамиш савачўпни куйдириб кулини боғладилар, ором олгандай бўлди. Факат бу ором ухламаган кўзларининг ўткир талабидан ўзга эмасиди. Ухлаб кетди.

Икки кундан сўнг, у мусичадек ювош ва мулойим бўлган эди. Ташқарига чиқиб юрди; муридларга кулиб каради. Фақат гапга жавоб бермади. Хаёли бошқа жойда, бошини чайқар, кулимсираган кўзлари билан муридларга тикиларди. Эшонга айтди- лар: “ҳайдаб юборайликми?” деб сўрадилар.

  • Юра турсин. Энди ўзи билиб кетади, – деди у, кулди.

Яна уч кундан сўнг жума куни эрта билан намозга турган муридлар эшоннинг хонақода ўлиб ётганини кўрдилар. Соқоллари юлинган, томоғида чуқур бармоқ из- лари бориди. Хонақонинг бир бурчида кичкинагина жовончада эшоннинг энг азиз китоблари сакланғучи эди; жовон очилган, китоблар хам очилиб-сочилиб ётардилар. Ўша ердан бир неча уч сўмлик ва беш сўмлик қоғоз пул топиб олдилар; улар ҳам со- чилиб ётарди.

  • Ҳам жонига, хам молига қасд қилган экан, баччағар! – деди бир мурид.

Бошқалар хам, бошларини тебратиб, бу фикрга қўшилдилар.

Сўфидан дарак йўқ эди.

* * *

Қурвонбиби жинни бўлиб паранжисиз ва йиртиқ кийимлар билан эшонникига келган вақтида уни занжирга боғлайдиган одам хам топилмади. Эшоннинг катта хо- тини раҳми келганидан муридларга буюрди; улар жинни хотинни тутиб, ичкаридаги катта толга боғладилар. Қурвонбиби бир нафас тинмасдан, ўзича сўзланар, ким ёни- га борса, Зебини мактаб гапирар, унинг дутор чалиши, ашула айтиши, чок тикиши, тўппи босишларини ҳикоя қилар, юриш-туришлари, қадди-қомати, бўйлари, кўзлари ва қошларининг чиройлилигини айтиб, ҳар кимдан “Қани, менинг Зебим? Қани, Зе- бонам?” деб сўрар; шундан сўнг хўнграк отиб, йиғлаб юборар эди. Қиш чиқишга яқин аллақандай қариндошлари келиб, уни олиб кетдилар. Қарилар, домлалар, пари- ҳон, азайимхон, дуохон ва бошқаларга пул бериб ўқитдилар, кўчиртирдилар, дам сол- дирдилар, фойдаси бўлмади. Ҳамон ўша эшонникидаги сингари ҳар кимга қизини мақтаб гапирар; сўнгра ҳўнграк отиб, аччиқ-аччиқ йиғлагач, “Ёрилтош” куйида ўзи тўқиган байтларини ўқирди:

Зеби, Зеби, Зебона, Мен кўйингда девона. Сени сотди ўз отанг, Мен бўлайин садағанг! Заҳар қилиб ошингни, Пирим еди бошингни! Зеби, Зеби Зебонам! Қайда қолдинг, дилбарим?..

Савол ва топшириқлар:

  1. Зебининг закунчи билан суҳбатидан у бошига тушган мусибатни болаларча соддалик билан қабул қилганини билиш мумкинми?
  2. Зебининг суд қилиниши хақидаги хабар Раззок сўфи ва Қурвонбибини қандай холга солиши мумкин?
  3. Юзини очишни истамаган Зебига домланинг айтган сўзлари кандай таъсир қилди?
  4. Зеби табиатан исёнкорми? Нима учун бошига тушган хар бир мусибатни мутелик билан қабул қилади?
  5. Зебининг: “Иўқ!… Улибманми, ўз эримни ўлдириб” деган сўзлари унинг шахсиятини қандай ифодалаган?
  6. Прокурор нима учун “соддадил”, “ювош” ва “гуноҳсиз” сарт қизига энг олий жазони талаб қилди?
  7. Зебининг етти йиллик сургун жазосига ҳукм килиниши сизда қандай фикрлар уйғотди?
  8. Нима учун домлага суд қарори ҳақида мачитда икки оғиз гапириб кўйиш вазифаси топширилди?
  9. Чор амалдорларига нима учун Акбаралининг ўлими атрофида шов-шув кўтариш керак бўлди?
  10. Раззок сўфининг Эшон бобо хакидаги “… у киши бериб ўрганмаганлар, олиб ўрганганлар” сўзлари эшонни қандай киши сифатида характерлайди?
  11. Эшоннинг: “… Одам ўлдирган боланинг отасига қандай маслаҳат бўлади, сўфи? Боласининг ёнига нима учун отасини жўнатмайди бу аҳмоқ ўрис? Адолат борми кофирда?!”- сўзлари Раззоқ сўфига қандай таъсир қилди?
  12. Раззок сўфининг пири билан сухбатини қайта ўкиб чиқинг. Сўфининг сохта эътиқодига путур етказган омилларни санаб беринг
  13. Раззоқ сўфига берилган жазо адолатданми?
  14. Чўлпон – инсонларга хос нозик руҳий холатларни мохирлик билан ифодалай олган ёзувчи. Бу фикрни Раззоқ сўфи ва Қурвонбиби образлари мисолида шархлашга харакат қилинг.
  15. Чўлпоннинг “Бинафша” шеърини ўқигансиз? Ўйлаб кўрингчи, бинафша Зеби эмасми?
  16. “Зеби бахтли бўлишга хақлимиди?” мавзусида баҳс-мунозарага тайёрланинг. Зеби фожиасининг сабабчиси ким?
  17. “Кеча ва кундуз” романидаги қайси бадиий лавҳа сизга кўпроқ таъсир қилди?
  18. Сизнингча, Зебининг суддан кейинги такдири қандай кечади?
  19. Чўлпоннинг қандай асарлари асосида театр спектакллари, кино ёки телефильмлар яратилган?
  20. “Кеча ва кундуз” романидан ўзингизга манзур бўлган сахла асосида инсценировка тайёрланг.

[1]              Дукчи Эшон исёнига ишора қилмокда.

[2] Русларнинг зулмига қарши қўзғолонлар хақида сўз кетмокда.

[3] Шармандалик, шармандалик.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

qcexcbucfcfgbjhwow-x1belruottabt

Пўлат Бобожонов «Жаслиқ»даги маҳкумлар сонини очиқлади

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов “Ўзбекистон 24” телеканалига Жаслиқ колонияси тугатилиши ҳақида интервью …