Главные новости
Главная / Жаҳон / Қозоғистонда лотин алифбоси бўйича умуммиллий имтиҳон ўтказилди
<

Қозоғистонда лотин алифбоси бўйича умуммиллий имтиҳон ўтказилди

Қозоғистонда лотин алифбоси юзасидан ўтказилган имтиҳон пайти.
Қозоғистонда лотин алифбоси юзасидан ўтказилган имтиҳон пайти.

Қозоғистонда лотин алифбоси қандай ўзлаштирилаётганини текшириш мақсадида 14 ноябрда умуммиллий имтиҳон ўтказилди.

Ярим соатга чўзилган имтиҳон пайтида талабалар ва ўқувчилар диктант ёздилар.

Маданият ва спорт вазирлиги эса аҳолини ўз уйларида туриб, имтиҳонда иштирок этишга чақирди. Бунинг учун диктант матни қозоқ радиосида ўқилди.

Имтиҳондан мақсад 18,5 миллион аҳолиси бор Қозоғистонда лотин алифбосини фуқаролар қай даражада ўзлаштираётганини текшириш бўлган.

Президент Нурсултон Назарбоев 2017 йилнинг апрелида 2025 йилгача Қозоғистон кирилицадан лотин алифбосига тўлиқ ўтиб бўлишини эълон қилган эди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ryslbvach-gjjwpl0heebkb02fsnrdyu

Марсда ҳаёт мавжудлиги аломатлари аниқланди

NASA коинот агентлиги мутахассислари Curiosity марсоходидан олинган маълумотларни ўрганиб, Қизил сайёра атмосферасида катта ҳажмда метан …