Главная / Жамият / Каттақўрғонлик аëлни таҳқирлаганИИБ ходими устидан суд давом этмоқда

Каттақўрғонлик аëлни таҳқирлаганИИБ ходими устидан суд давом этмоқда

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида милиция ходими аëлни кийимларини ечишга мажбурлади ва сўкди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида милиция ходими аëлни кийимларини ечишга мажбурлади ва сўкди

Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматининг маҳаллий нашрларга билдиришича¸ Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлимининг собиқ тезкор ходими Санъат Умаров устидан маҳкама жараëни давом этмоқда. Маҳкама¸ айтилишича октябрь ойида бошланган.

30 яшар Умаров Санъат Умаров Ўзбекистон Жиноят кодексининг 206-модда 1-қисм (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 235-модда 2-қисм «а», «з» бандлари (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) ва 241−1-моддасида (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Озодлик радиоси 3 июнь куни Каттақўрғон шаҳар ИИБда Санъат Умаров ва бошқаларнинг ўғирликда гумон қилиб олиб келинган аёлни таҳқирлаб, ечинишга мажбурлагани видеосини эълон қилгани ортидан прокуратура мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши очган эди.

Ўзбекистонликлар орасида шов-шувга сабаб бўлган бу воқеа ортидан Каттақўрғон ва республика ишлар ишлар тизимида кенг кўламли кадр ўзгаришлари қилинди.

Айни пайтда¸ Санъат Умаров таҳқирлаган аëл¸ маҳаллий нашрларга кўра¸ октябрь ойи охирида ўғирлик содир этганликда гумон қилиниб қўлга олинган.

Ҳозирча расман тасдиқланмаган маълумотга кўра¸ бу ишни Оқдарë туман ИИБ тергов қилмоқда.

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …