Главная / Жаҳон / Катта Жорж Буш вафот этди
<

Катта Жорж Буш вафот этди

08

АҚШнинг 41-президенти катта Жорж Буш 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Вашингтон пост”хабар бермоқда.

Жорж Герберт Уокер Буш 1924 йилнинг 12 июнь куни Массачусетс штатининг Милтон шаҳрида туғилган, АҚШнинг 41-президенти (1989—1993 йилларда), Рональд Рейган даврида АҚШнинг 43-вице-президенти (1981—1989 йилларда), конгрессмен, дипломат, Марказий разведка директори.

Катта Жорж Буш 2017 йил 24 ноябридан АҚШнинг тарихдаги энг кўп умр кўрган президенти бўлиб келаётганди.

У Массачусетсда, сенатор ва Нью-Йорк банкири Прескотт Буш ҳамда Дороти Уокер Буш оиласида туғилган. 1941 йилда Пёрл-Харборга ҳужум рўй бергач, 17 ёшида, Буш коллежга ўқишга киришни кечиктирди ва АҚШ ҲДКнинг ўша вақтдаги энг ёш учувчисига айланди. Уруш якунлангунига қадар хизмат қилган, сўнг Йель университетига кирган. 1948 йилда уни тамомлаб, оиласи билан Ғарбий Техасга кўчиб ўтди, у ерда нефть бизнесини бошлаб, 40 ёшидаёқ миллионерга айланди.

Буш ўз нефть компаниясини ташкил этганидан унча кўп ўтмай сиёсатга кириб, Вакиллар палатаси аъзоси бўлди, шунингдек, бошқа лавозимларни эгаллади. У 1980 йилги президент партия сайловларида муваффақиятсиз қатнашди, бироқ президентликка даъвогар бўлган Рональд Рейган томонидан вице-президентликка номзод сифатида танланди ҳамда бу жуфтлик сайловларда ғалаба қозонди. Буш муддат давомида бозорни тартибга солиш ва гиёҳванд моддалар билан кураш бўйича маъмурий гуруҳга раҳбарлик қилди.

1988 йилда Буш президентлик сайловларида кампанияни муваффақиятли бошлаб, демократлардан рақиби Майкл Дукакисни мағлуб этди. Буш томонидан ўтказилган халқаро сиёсат Панама, Филиппин ва Форс кўрфазида ўтказилган ҳарбий амалиётлар, 1989 йилда Берлин деворининг қулаши ҳамда икки йил ўтиб СССРнинг парчаланиши билан ёдда қолган. Буш ички сиёсатда 1988 йилда берган ўз сўзини бажармади ва Конгрессдаги курашдан кейин солиқларни ошириш ҳақидаги қарорни имзолади, у Конгресс томонидан тасдиқланди. Кейинчалик Буш иқтисодий муаммолар оқибатида 1992 йилги президентлик сайловларида демократ Билл Клинтонга мағлуб бўлди.

Буш – АҚШнинг 43-президенти Жорж Уокер Бушнинг ва Флорида собиқ губернатори Жеб Бушнинг отаси.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

08

Йил охирига келиб дунё аҳолисининг ярмидан кўпи интернетга кира олади

2018 йил охиригача интернетга кириш имконига эга одамлар сони 3,9 млрд кишига ёки сайёрамиз аҳолисининг …