Главная / Без рубрики / “Катта еттилик” ва Европа иттифоқи Венесуэладаги сайловлар натижаларини тан олмади
<

“Катта еттилик” ва Европа иттифоқи Венесуэладаги сайловлар натижаларини тан олмади

venesuela“Катта еттилик” (Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия, АҚШ) ва Европа иттифоқи етакчилари Венесуэладаги президент сайловлари натижаларини тан олмасликларини эълон қилишди.

Венесуэлада президент сайловлари 20 май куни бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра, мамлакатнинг амалдаги президенти Николас Мадуро ўз лавозимини сақлаб қолди. У бу лавозимни яна 6 йил, яъни 2019-2025 йиллар давомида эгаллаб қолади. Бир қатор халқаро ташкилотлар бу сайловларнинг демократик стандартларга тўғри келмаслигини ва шу сабабли сайловларни тан олмасликларини маълум қилишган.

“Биз Венесуэладаги сайловлар ва унинг натижаларини қоралаймиз, чунки улар фуқароларнинг демократик истагини акс эттирмаган”, деб айтилган хабарда.

Баёнотда Венесуэла ҳукумати “эркин ва адолатли сайловлар ўтказиш”, миллий йиғин ҳукуматини тиклаш ва гуманитар ташкилотларга Венесуэлага тўлиқ, хавфсиз ва тўсиқларсиз киришни таъминлаш чақириғи бор.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

20190414_164433

Қандай қилиб бола пайдо бӯлади?

Табиатнинг жинсий яқинлиқдан кўзда тутган мақсади янги ҳаётнинг дунёга келишини таъминлашдир. Қандай қилиб инсон-дан инсон …