Главные новости
Главная / Жаҳон / Қарийб ярим миллион суриялик қочоқ ўз уйига қайтди
<

Қарийб ярим миллион суриялик қочоқ ўз уйига қайтди

50db7fb6a4885a3f690579ae0e1c1a52Йил бошидан буён ярим миллонга яқин суриялик қочоқ ўз ватанига қайтишга муваффақ бўлган. Бу ҳақида БМТнинг қочоқлар бўйича бошқармаси маълум қилди. Сурияликлар асосан Алеппо, Хама ва Дашашқ провинцияларига қайтган.

Агентлик расмий вакилининг маълум қилишича, қўшни давлатларга ўтиб кетган қочоқлардан 31 минг нафари ҳам ўз уйига қайтишга муваффақ бўлган. Аммо бу рақамлар кўп эмас. Чунки Суриянинг қўшни мамлакатларида 5 миллионга яқин суриялик қочоқлар бор. Ҳуқуқшуноснинг фикрига кўра, ватанга қайтишнинг асосий сабабларидан бири яқинлар ҳолидан хабар олиш, шахсий мулкини текшириш ва кам вазиятларда мамлакатдаги зўравонликнинг озайгани”дир.

Айтиш керакки, аввалроқ БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стефан Де Мистур “мамлакатда зўравонлик камайгани ва кўп шаҳарларга ҳаёт қайтгани” ҳақида маълум қилганди.

Элатиб ўтамиз, Суриядаги урушларда шу пайтгача 320 минг одам ҳалок бўлган ва бир неча миллион одам ўз уйини тарк этган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

bid54g2pfcyowkhkggyj9vhof1tlunah

Девхона конида очилган янги қудуқ дебитининг кунлик ҳажми 500 минг. куб.м. ни ташкил этди

Epsilon компаниясининг «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари, жумладан, янги очилган Девхона-6 эксплуатация қудуғидаги олиб борилган синов ишлари …