Главная / Иқтисодиёт / Карантин таътили пайтида контракт ва стипендия тўлаш тартиби маълум қилинди

Карантин таътили пайтида контракт ва стипендия тўлаш тартиби маълум қилинди

Контракт тўлаш муддати ҳақида карантин таътили тугаганидан кейин хабар берилади. Стипендия эса аввалги тартибда, фақат талабаларнинг розилиги билан уларнинг пластик карточкасига ўтказиб берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ОТМларда карантин туфайли юзага келган таътил вақтида шартнома тўловини ва талабаларга стипендия тўлаш тартиби ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, контракт пулини тўлаш тартибидаги ўзгаришлар таътил тугагандан кейин ойдинлашади.

«2019/2020 ўқув йилида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга жорий ўқув йилининг биринчи ярми учун контракт пулини 2020 йил 20 мартга қадар тўлашга рухсат берилган эди. Яъни ушбу муддатга қадар контракт тўлаган абитуриент талабаликка қабул қилинади, акс ҳолда талаба бўла олмайди.

Ўзи шундоқ ҳам бу муддат истисно тариқасида 2019 йил сентябрь ойидан бери мунтазам равишда дарсларга қатнаб турган, айрим сабабларга кўра контракт пулини 2019 йил 31 декабргача тўлай олмаган абитуриентлар учун имконият сифатида берилган эди. Ҳозиргача 20 мартга қадар тўлай олмаганлик ва муддатни узайтириш ҳақида ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади. Агар 1 курс талабаларидан шундай мурожаат бўлган тақдирда, ушбу масала Давлат қабул комиссияси томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Талабаликка қабул қилиниб, биринчи семестрни якунлаган 1-босқич ҳамда бошқа барча босқичлардаги талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддатлари ОТМ ректори рухсати асосида амалга оширилади. Чунки 2019 йил 11 июлдаги 4391-сонли Президент қарорига мувофиқ, ректорларга тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатларини узайтириш ваколати берилган.

Карантин тугаганидан кейин ОТМ раҳбарларига тавсия қиламиз ― улар контракт тўлаш муддатини узайтириш бўйича ўзларининг қарорларини қабул қиладилар.

Контракт масаласида муаммо бўлмайди. Ҳар йили ҳам турли сабабларга ўз вақтида тўлай олмаганларга шароит яратиб берилган. Бу йилги ҳолатда қачон ва қандай тартибда тўлов давом эттирилиши мумкинлиги юзасидан навбатдан ташқари таътил тугаганидан сўнг албатта хабар берамиз», деди вазир ўринбосари.

Талабаларга таътил даврида ҳам стипендия тўлаш давом эттирилади.

«Талабалар учун тўлаб бериладиган стипендиялар аввалги ҳолатида давом этаверади. Фақат тўлов турида ўзгариш бўлиши мумкин. Яъни кимдир ҳозиргача стипендиясини нақд пул кўринишида олиб келган бўлса, таътилда эканини инобатга олиб, уларнинг розилиги асосида пластик картасига тўлақонли тушириб берилади.

Стипендия тўлашда ҳаммага бир хил қаралади: бакалаврлар, магистратура, таянч докторантура ва докторантура босқичларида ўқиётганларнинг барчаси белгиланган тартибда стипендияларини олишда давом этадилар.

Яъни стипендияли ва стипендиясиз контракт асосида ўқиётганига қаралади», деди Узоқбой Бегимқулов.

Яна маълумот

rj1axtqfrwtjciseoyi1jmakqk8ga0ng

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сўмдан 309 млн 900 минг сўмгача нархда сотувга чиқарилади. …