Главные новости
Главная / Жамият / Карантин даврида тадбиркорларга қандай солиқ имтиёзлари берилади?
<

Карантин даврида тадбиркорларга қандай солиқ имтиёзлари берилади?

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берди. Хусусан, карантин даврида тадбиркорларга бир қатор солиқ имтиёзлари тақдим этилиши ҳақида ахборот берилди.

«Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармонида ЯТТни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун ҳар ойда тўлаб борадиган иккита солиқ бўйича имтиёзлар бирилди. Бу имтиёзлар 2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар амал қилади.

  • барча ЯТТлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилди. Яъни, ҳозирда ЯТТ солиққа ҳар ойда 223 минг сўм тўлаб келаётган бўлса, энди 111,5 минг тўлайди. Бу меъёр марказлашган ҳолда ДСҚ томонидан дастурий маҳсулга тегишли ўзгартириш киритиш орқали амалга оширилади ва 1 апрелдан бошлаб автоматик тарзда ижтимоий солиқ 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланади.
  • фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ ЯТТлардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини 30 фоизгача камайтириш масаласи белгиланди. Бу меъёр жойлардаги Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари қарори орқали амалга оширилади.

ЯТТлар ушбу солиққа фаолият тури ва фаолиятини амалга ошириш жойига қараб 50 минг сўмдан 750 минг сўмгача солиқ тўлайди.

Мол-мулк, ер ва сув солиқлари бўйича қарздорлик ундирилмаслиги, пеня ҳисобланмаслиги ҳам автоматик равишда амалга оширилади. Агар, ушбу мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича маҳаллий давлат ҳокимиятга ариза билан мурожаат қилиш керак бўлади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар учун ҳам солиқ имтиёзлари берилиши бўйича маълумот берилди.

Унга кўра, қишлоқ хўжалиги корхоналари товар айланмаси 1 млрд сўмдан кам бўладиган бўлса, айланмадан олинадиган солиқ тўлайди. Агар кўп бўлса ҚҚС тўловчиси бўлади. Асосий фаолияти, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш билан боғлиқ мол-мулклар бўйича мулк солиғи тўламайди. Ер солиғи ҳисоботини 1 майга қадар тақдим этади. Лекин солиқ суммасининг 30 фоизини

1 сентябрга қадар, қолган қисмини (70 фоизини) 1 декабрга қадар тўлайди.

Сув солиғи 2020 йилда ўрнатилган ставкаларга кўра, 1 куб метр учун ер усти сув ресурсларидан фойдаланса 140 сўм, ер ости манбаларидан фойдаланса, 170 сўм тўланиши керак. Президент фармони билан ушбу солиқ бўйича ставка, яъни қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича 50 фоизга пасайтирилади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

getimage

Тиббиёт коллежлари техникумларга айлантирилмоқда. Президент қарори имзоланди

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 47та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари …