belarusБеларусь РФга озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини диверсификация қилиш ниятида, бироқ бугунги кунда Россия Беларусь маҳсулотларини сотиш бўйича асосий бозор бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Леонид Маринич «Беларусь 1» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«2017 йилда маҳсулотларни сотиш бўйича асосий бозор Россия Федерацияси эди. У асосий бўлиб қолмоқда, бироқ бозорларни диверсификация қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Агарда аввал Россияга экспортнинг 97 фоизи етказиб берилган бўлса, бугунги кунда – 91,4 фоиз», – дея Мариничнинг сўзларини келтиради ТАСС.

Унинг таъкидлашича, Беларусь янги бозорларни ўзлаштирмоқда ҳамда бир мамлакатдан қарамлик ҳолатини тугатмоқчи. Бугунги кунда Беларусь маҳсулотлари 70 давлатга етказиб берилади. Ўтган йилда 15 мамлакатдаги бозорлар ўзлаштирилди. 2017 йил якунларига кўра, Беларусь маҳсулотлари экспорти ҳажми 5 млрд долларга яқин суммани ташкил этди, бу мамлакат учун сўнгги 10 йилдаги рекордга айланди.