Главные новости
Главная / Жамият / «Камолон» маҳалласидаги икки қўшни уйда ёнғин содир бўлди
<

«Камолон» маҳалласидаги икки қўшни уйда ёнғин содир бўлди

2019 йилнинг 27 август куни соат 14:50да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Камолон” маҳалласида жойлашган 118 ва 120-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълумотида айтилишича, хабар асосида воқеа жойига 6 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 14:56да етиб борган.

zv-vcedfttvz7fmvmn6wa9yv9arwsevk

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 15:26да қуршаб олинган ва 15:35да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин оқибатида Камолон кўчаси 118-уйнинг 120 кв. метр майдонда ва 120-уйнинг 180 кв. метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг 170 кв. метр майдонлари сақлаб қолинган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

6vndqugafhjo-aylhvjsgk9fmybbiey6

2020 йил учун боғчаларда болалар таъминотига ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланади (рўйхат)

Фото: KUN.UZ 2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари …