Главные новости
Главная / Жаҳон / Ўлим олови. Калифорнияда 1276 киши бедарак кетди
<

Ўлим олови. Калифорнияда 1276 киши бедарак кетди

05АҚШнинг Калифорния штатида бир неча кундан буён давом этаётган ёнғинлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 76 нафарга етди. Шунингдек, 1276 киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда журналистларга Бьютт округи шерифи Кори Хони маълумот берган.

«Бугун бедарак йўқолганлар сони яна 275 нафарга ортиб, 1276 нафарга етди. Ўтган тунда яна 5 кишининг жасади қолдиқлари топилди. Қурбон бўлганлар сони 76 нафарни ташкил қилмоқда», деган у.

Camp номини олган ўрмон ёнғинлари 8 ноябрь куни Калифорния штати шимолида бошланганди. Бу штат тарихидаги энг ҳалокатли ёнғинга айланди. Бундан ташқари, Калифорния жанубида ҳам иккита ёнғин бошланган: Woolsey ва Hill.

Қутқарувчилар шу кунгача 300 мингдан ортиқ кишини эвакуация қилишди. Мамлакат президенти Дональд Трамп штат ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Штат шимолида 60 минг гектар майдон ўт ичида қолган. Олов етиб бормаган ҳудудларга тутун етиб бормоқда. Айни вақтда Калифорния дунёдаги ҳавоси энг ифлосланган ҳудудга айланган.

Синоптиклар 18 ноябрь куни ҳам Калифорнияда шамол кучайишда давом этишини прогноз қилишган. Фақат янги ҳафта бошида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Лекин ёмғирлар оловни ўчиргани билан қутқарувчилар ишини қийинлаштириши мумкин.

Бунгача штат тарихидаги энг ҳалокатли ёнғин 2017 йилги Tubbs ёнғини бўлганди. Ўтган йили ҳам штат шимолида бошланган ёнғинлар 15 минг гектар майдонни қамраган ва 5,5 мингдан ортиқ объектни йўқ қилганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

lslmq_enr9jhzqft_ie0r0cnya56bwf2

«Ватан ўғлони» ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти ташкил этилади

“Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти фаолияти ташкил этилади. Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” …