Главные новости
Главная / Жамият / Кадастр тизимида ислоҳот кутиляпти. Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди
<

Кадастр тизимида ислоҳот кутиляпти. Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди

Кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва кадастр тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади. Президентнинг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қуйидагилар негизида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қошида Кадастр ва геофазовий ахборот агентлиги ташкил этилади:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси таркибидаги Давлат кадастрлари миллий маркази;

Фото: Shutterstock

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари.

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

Давлат кадастрларини юритиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш;

Давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастри, манзилли реестр, ҳудудларнинг давлат кадастрини юритишни ташкил қилиш;

Ягона давлат кадастрлари тизими, Миллий географик ахборот тизими, Фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмаси, Доимий амал қилувчи турган жойни аниқловчи глобал йўлдош станциялари миллий тармоғи, кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишнинг интеграцияланган ахборот тизими – электрон ҳукумат тизимининг базавий платформаси таркибий элементларини ишлашини таъминлаш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш, кўчмас мулкни ёппасига кадастр баҳолаш, фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани, техник бошқарув ва стандартлаштириш тизимини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш орқали такомиллаштириш;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг шаффоф ва умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган тизимининг амал қилишини таъминлаш;

кўчмас мулк объектларини оммавий кадастр баҳолашни ташкил қилиш ва амалга ошириш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш, кўчмас мулкни оммавий кадастр баҳолаш, фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳаларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва амалга ошириш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш, кўчмас мулкни оммавий кадастр баҳолаш, фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш соҳаларида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва мунтазам малакасини оширишни ташкил қилиш;

халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида замонавий технологиялар ва стандартларни жорий этиш.

Белгиланишича:

Агентлик Давергеодезкадастр қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказининг, тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворисидир;

Агентлик “YER AUKSION” электрон савдо майдончасининг тадбиркорларга ер участкаларини бериш ва шаҳарсозлик фаолияти бўйича оператори ҳисобланади;

Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари учун тўланадиган йиғимлар суммасининг 5 фоиз миқдоридаги маблағларни ташкил этади.

Қуйидагилар Агентликни молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тушган маблағлар, Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган 20 фоизини чегирган ҳолда;

фазовий маълумотларни, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотларини пуллик асосида беришдан, шунингдек бошқа ахборот хизматларини кўрсатишдан тушадиган маблағлар;

Давергеодезкадастр қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

qabv2dhojtmz4a4gzp29klpqownvbcan

1 июнь куни уч ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди

1 июнь куни Ўзбекистонда жами 79та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди ва 22 бемор тузалди. …