Главная / Маданият / «Кўз олдимда вафот этгандим». Актриса Хосият Ҳусанова мудҳиш автоҳалокатга учраб, тирик қолгани ҳақида гапириб берди (видео)

«Кўз олдимда вафот этгандим». Актриса Хосият Ҳусанова мудҳиш автоҳалокатга учраб, тирик қолгани ҳақида гапириб берди (видео)

Таниқли кино ва театр актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова UzReport телеканалининг «Ўйларим» кўрсатувига берган интервьюсида 13 йил аввал мудҳиш автоҳалокатга учраб, омон қолгани ҳақида сўзлаб берди.

Фото: YouTube скриншот

«2008 йил айни гуллаб келаётган даврим, унвон олишга номзодим қўйилаётган пайт эди. Май ойида уйимнинг олдида, Мевазорда автоҳалокатга учрадим. Ўшанда жуда қаттиқ авария бўлиб, ўзимнинг кўз олдимда ўзим ўлдим. Damas автомашинаси Nexia‘га урилиб, ундан қочиб, дарахтзорга кириб кетдик ва катта чинор дарахтига айнан мен ўтирган жой тегганидан сўнг Damas йиғилиб қолган. Мен ўша пайтда йўлидан тўхтаб, бизга ёрдам берган ҳайдовчиларни ҳалигача дуо қиламан. Уларни кўрмаганман, танимайман, аммо овозини эшитганман.

…Ўртада қоронғилик, битта кадр йўқ. Шундан кейин менга кимнингдир жуда узоқдан қаттиқ инграётгани эшитилди. Қоронғиликда ўша инграётган одамга ёрдам беришга шошиляпман, уни қидиряпман, қидиряпман, аммо ҳаммаёқ қоронғи бўлгани учун тополмаяпман. Кейин овоз менга секин-секин яқинлашди. Охири овоз ўзимнинг овозим эканлигини билдим. Кўзимни очсам, ҳайдовчилар менга қараб югуриб келаётган экан. Нафас оламан десам, машинага қисилиб қолган эканман. Нафас ололмасдан, ўша ерда ўлиб қолдим, ростдан ўлдим. Чунки одам бир, икки дақиқа нафас олмаса, ўлади-ку, тўғрими?!

Кейинроқ айтиб беришларича, ўша пайт Damas’ни кўпчилик бўлиб синдириб, очишган. Кўп эркакларинг кучи куч экан-да. Белимдан тепаси қисилиб қолгани учун кўпчилик бўлиб мени машина ичидан тортиб олишган. Уларнинг ёрдами билан нафас ола бошлаганман. Сўнгра мени қайсидир машинага солишиб, зудлик билан 16-горболница (Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази – таҳр.)га етказишган. У ердагилар санъаткорлигимни кўриб, дарҳол ёрдам кўрсатишган», дейди актриса.

 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

rr0mcfdsmm3bsnhtaewv6zomone6uulp

Тўртта ҳарф ўзгарди, «нг»дан воз кечилди — Ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича якуний хулоса

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида иш олиб борган лотин …