Главная / Маданият / Юракка қувват берувчи воситалар

Юракка қувват берувчи воситалар

cardiogramma1. Кунига 70 – 100 грамм қора кишмиш еб юриш, мевалардан хурмо, ўрик эса чегараланмаган миқдорда истеъмол қилиниши мумкин;

2. Сабзавотлардан картошкани буғда пишириб, яхшилаб эзиб, унга туз ва сариғёғ қўшиб (60 – 100 грамм), бир боғ кашничдан тўғраб, суви қочган нон билан истеъмол қилиш маъқул;

3. Полиз маҳсулотларидан қовунни чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш мумкин;

4. Донлардан нўхат, ловия, мош, гуруч, макка жўхори тановул этиб туриш тавсия этилади;

5. Ичимликлардан узоқ қайнаган ўрик суви, мойи усулдан, яъни 100 грамм асални 1 литр совуқ сувга солиб, паст оловда 600 – 700 грамм сув қолгунча қайнатиш ва уни чой ўрнида ичиш лозим;

6. Сабзидан, тутдан ва бошқа мевалардан пиширилган шинниларни суви қочган нон билан тановул қилиш;

7. Асосан суюқ, бироқ қовурилмаган, қайнатма овқатлардан ейиш керак;

8. Қуюқ овқатлардан ширгуруч, шовла, манти, хоним, фақат пиёзигина қовурилган серсабзи палов тановул қилинади;

Овқатларни ош кўклари, шакароб, мурч, қатиқ, зира билан истеъмол қилиш фойдалидир.

* * *

Беҳи уриғини янчиб, истеъмол қилиш юрак хасталигига даво.

* * *

Помидор юрак фаолиятини яхшилайди.

* * *

Юрак – томир хасталиклари, бош айланиши, пешоб тутилиши, томирлар касаллиги ҳамда қувватсизликда дўлананинг шифобахш хусусияти каттадир.

* * *

Маълумки, юрак киши танасидаги барча оғирликни ўз зиммасига олган аъзодир. Шундай экан, ҳар қандай юрак хасталигини даволашда овқат миқдорини ва қувватини бироз камайтириб истеъмол қилиш лозим.

* * *

Ўзида юрак хасталигини билган одамлар кишмиш узумини пишган мавсумида ҳар куни иложи борича кўп еса, иншааллоҳ, шифо топади.

* * *

Айрим асаб ва руҳий хасталикларни, шунингдек, юракнинг одатдагидан тез уриши касаллига Қуръони каримни овоз чиқариб ўқиш ёки биров ўқиганда, уни эътибор билан тинглаш даво бўлади. Чунки Парвардигоримиз қудрати билан Қуръони карим оятларида инсон аъзоларидаги иммун толаларини уйғотувчи электр заррачалари бор.

* * *

Хурмо ўзидаги кўп хил дори-дармонлари билан мевалар ичида анжирга жуда яқин туради. Баъзи жиҳатларда анжирдан бир мунча устунлиги бор. Шу боисдан, у юрак хасталикларининг ҳамма турларига, диққинафас, истисқо, сил касалликларининг ҳам ҳамма турларига даволиги бор. Уни ҳар қандай бетоб одам истеъмол қилса бўлади.

“Саломатлик тақвими”  материаллари асосида тайёрланди.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …