Главные новости
Главная / Жамият / Юнусободдаги фожиа қурбонлари сони ошди. Қидирув ишлари давом этмоқда
<

Юнусободдаги фожиа қурбонлари сони ошди. Қидирув ишлари давом этмоқда

Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида рўй берган ер ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 нафарни ташкил этмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудда олиб борилаётган қидирув-қутқарув ишлари давомида яна бир кишининг жасади чиқариб олингани ва унинг шахси аниқлангани ҳақида маълумот берди.

«Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари натижасида тупроқ остидан тўртинчи фуқаронинг жасади олиб чиқилди ва унинг шахси аниқланди:
А.Диёров – 1986 йилда туғилган.
Ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва бартараф қилиш ишлари давом этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Бундан аввалроқ вазирлик ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган уч кишининг шахсига аниқлик киритганди:

О.Абдуллаев, 1989 йилда туғилган;
Ж.Равшанов, 1989 йилда туғилган;
Д.Абдуллаев, 1999 йилда туғилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

gxmirsd8qovhg9dfqowb52xrk4fpcgxl

Жамғармалар тугамоқда. Бундай вазиятда кичик ва ўрта бизнесга қандай енгилликлар берилиши керак?

Оилалар, кичик тадбиркорлар дардлари ҳақида яна бир шингил. Бугун кўпчиликнинг хаёлини мажҳул қилган фикрлар пандемиянинг …