Жума намози (Namozi Juma) – ҳар ҳафта жума куни оммавий ҳолда амалга оширишлари керак бӯлган мусулмон эркаклар учун дуо ӯқиш турларидан бири. Қуръоннинг 62-сурасига биноан, унинг ӯқиш вақти асосан тушликдан кейин мӯлжалланган.
Аёллар, болалар, жисмонан заиф эркаклар учун жума намозини ӯқиш мажбурий бӯлмаса ҳам, лекин кераклидир. Ислом дини учун ҳеч қандай узрсиз жума намозини ӯқимаслик жоиз эмас. Сел ёмғири ёққанда, жуда совуқ ҳавода, одамни жонига зарар каби жуда қийин тӯсиқлар бӯлса, унда жума намозини ӯқиш зарур эмас.
Жума намози қуйидаги шартлар остида қабул этилади:
- Намоз зич аҳоли пунктида ӯқилиши керак;
- Бир жамоада (қишлоқ ёки туман) намозни битта жойда ӯқиш яхши бӯлади. Агар намоз бир нечта масжидларда ӯқилса, аввалги масжиднинг намози қабул бӯлади.
- Жума намозида ӯқиладиган масжиднинг имоми маҳаллий ҳокимиятдан рухсат олишган бӯлиши керак;
- Жума намозини ӯқиш вақти тушлик пайтига тӯғри келиши керак;
- Жума намозини ӯқишдан олдин амри маъруф қилиш керак;
- Амри маъруф қилиш пайтида ақалан битта соғломақл одам иштирок этиши керак;
- Ақалан 3-та балоғат ёшига етган соғломақлли мусулмон кишилар иштирок этиши керак;
- Намоз ӯқиладиган масжиднинг эшиклари ҳамма учун очиқ бӯлиши керак (бинонинг хавфсизлиги учун зарур бӯлган шартлар бундан мустасно).
Жума намози ҳақида видео:
Жума намозини ӯқиш тартиби:
Жума намозини ӯқишдан олдин, покланиш (танани ювиш ва тозалаш), қӯшимча соч ва тирноқларни олиш, энг тоза ва энг яхши бӯлган кийимларни кийиш ва ёқимли ҳидлардан сепиш керак. Кейин, яхшиси жума намозини ӯқиш учун пиёда бориш. Масжид дарвозасига кирган пайтда ҳеч кимга халақит бермасдан мӯлжанланган жойга бориб ӯтириш керак. Чиснок, пиёз ва бошқа ҳиди тез ва бадбӯй бӯлган маҳсулотларни ейиш мумкин эмас.
Жума намози икки ракатдан иборат бӯлиб, пешин намозинининг суннат ракатлари орасида (яъни 2-та 4-ракатлик орасида) ӯқилади. Яъни:
• 4-ракат суннат
• 2-ракат фарз (худди шу икки ракат жума намозидир, бу учун олдиндан алоҳида азон айтилади)
• 4-ракат суннат
Жума намозини ӯқиш савоблари:
Шуни айтиш керакки, жума куни мусулмонлар учун махсус кун ва дам олиш кунидир, балки байрамдир. Шу куни мусулмонларга кӯпроқ савоб олиш ва гуноҳларини кечириш йӯллари шароити берилади. Ривоятларга кӯра Жума намозини ӯқиш мусулмонлар учун бир йил давомида рӯза тутиб намоз ӯқиш савобига тенг.
Жума намозини нияти (Жума):
Жума намозининг фарзидан олдин бӯлган тӯрт ракат суннатини ӯқишга ният қилдим, шу пайтда менинг томонимда бӯлганда, юзимни қибла тарафга қаратдим, менинг қиблам Каъба томонида, холисаллиллоҳи таьоло, Оллоҳу акбар.
Шу вақтнинг фарзи бӯлган жума намозининг икки ракат фарзини адо этишга ният қилдим, шу пайтда менинг томонимда бӯлганда, юзимни қибла тарафга қаратдим, менинг қиблам Каъба томонида, ҳозир турган имомга иқтидо қилдим, холисаллиллоҳи таьоло, Оллоҳу акбар.
Жума намозининг фарзидан кейин бӯлган тӯрт ракат суннатини ӯқишга ният қилдим, шу пайтда менинг томонимда бӯлганда, юзимни қибла тарафга қаратдим, менинг қиблам Каъба томонида, холисаллиллоҳи таьоло, Оллоҳу акбар.
Ушбу матнни ӯқиганингиз учун раҳмат.