Главные новости
Главная / Жамият / Йўловчи божхона декларацияси шаклига ўзгартиришлар киритилди
<

Йўловчи божхона декларацияси шаклига ўзгартиришлар киритилди

imzoДавлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами  2606-3, 2018 йил 17 январь) билан Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.uz.

Йўриқнома Президентнинг 2017 йил 6 декабрдаги ПФ-5276-сон “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон “Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ келтирилди.

Эслатиб ўтамиз, 1.01.2018 йилдан бошлаб 2 минг АҚШ долларигача бўлган миқдордаги хорижий валюта жисмоний шахслар томонидан ҳар қандай давлат чегарасидан ўтиш пунктларида декларацияланмасдан олиб кирилади ва олиб чиқиб кетилади. Бундан ташқари, халқаро аэропортларда мазкур нормага ҳамда товарларни божсиз олиб киришнинг чегараланган меъёрлари ва акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларига риоя қилинган тақдирда йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасликка ва «яшил йўлак»дан фойдаланишга ҳақли.

Божхона декларациясининг янги шакли билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

fwcktaqrhi8fqq8e4tu2u4zyndsasxq

Тошкентда ҳар қандай муаммони ҳал қилиб беришни ваъда қилиб хорижий компания вакилидан 300 минг долларга яқин пул олган шахс ушланди

2017 йил 1 март кунидан 2018 йил 1 март кунигача бўлган вақт оралиғида хорижий компания …