Главные новости
Главная / Жамият / ЙПХ инспекторининг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ва жезл таёғини тортиб олган фуқаро 10 ойга қамалди
<

ЙПХ инспекторининг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ва жезл таёғини тортиб олган фуқаро 10 ойга қамалди

Фото:Бухоро вилояит ИИБ матбуот хизмати

Жорий йилнинг 7 август куни Бухоро шаҳрининг “Марказий бозор” чорраҳасида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ инспектори билан қоидабузар ҳайдовчи ўртасида содир бўлган жанжал суд муҳокамасигача етиб борди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, сафдор З.Жўраев ўша куни гавжум чорраҳада йўл белгисига амал қилмасдан ҳаракатланган «Нексия» русумли автомашинани тўхтатиб, содир этилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлишини билдирган.

У ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирмоқчи бўлиб, Бухоро шаҳрининг Қизилқум кўчасида яшовчи, 1969 йилда туғилган М.Ё.дан автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни талаб қилиб олган. Шунда фуқаро М.Ё. ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, ўзига тегишли бўлган ҳужжатларни тортиб олиб, автомашинасини ҳайдаб кетиб қолган. Орадан 5 дақиқа ўтгач, фуқаро М.Ё. ЙПХ инспектори олдига қайтиб келиб, куч ишлатиб, уни қўлидан тортиб, йўлнинг нариги томонига олиб ўтган.

Қайд этилишича, фуқаро жанжал кўтариб, хизмат фаолиятини олиб бораётган ходимнинг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ҳамда жезл таёғини тортиб олган. Эгнидаги хизмат кўйлагини йиртиб, фаолиятини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Ё.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатларига оид ҳужжатлар тегишли суд органига оширилган.

Бухоро шаҳридаги 4-сон Ички ишлар бўлимида ташкил этилган сайёр суд мажлисида мазкур жиноят иши кенг жамоатчилик иштирокида кўриб чиқилди. Сайёр судда ички ишлар органлари ходимлари фаолиятига қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ видеолавҳа намойиш этилди.

Суд томонидан қилмишнинг жамият учун ижтимоий хавфи инобатга олингани ҳолда айбланувчи М.Ё.га нисбатан 10 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ywzlmlwliv6yz-f01v-hm1szaqk_rtuu

«Профилактика инспекторларига берилган автомобиллар харажати новвой ва сомсачиларнинг бўйнида» — Сенато

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вояга етмаганлар томонидан 479та жиноят содир этилган. Бу ҳақда Ички …