Главные новости
Главная / Жамият / Ёдгор Саъдиев Ўзбек Миллий академик драма театри директори этиб тайинланди 
<

Ёдгор Саъдиев Ўзбек Миллий академик драма театри директори этиб тайинланди 

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек Миллий академик драма театри директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, айни вақтда театр жамоаси билан йиғилиш ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиевни Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини эълон қилди.

Ёдгор Саъдиев 1946 йил 12 июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1971 йилда Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1968 йилдан ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрида ишлаб келмоқда, 1998 йилдан «Қалқон» студиясининг бадиий раҳбари.

Ёдгор Саъдиев кинода «Дилбарим»да Абдусалом, «Ўн уч терак кўчаси»да Олимжон, «Армон»да Дадабўри, «Енгилмас»да Шайх Жаъфар, 20 қисмли «Шайтанат»да Асадбек роли билан шуҳрат қозонган. «Шайтанат»нинг 7-дан 20-қисмигача Саъдиев режиссёрлик ҳам қилган.

Жорий йилнинг август ойи охирларида Ўзбек Миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов 57 ёшида оламдан ўтди. Kun.uz’га маълум бўлишича, у коронавируснинг оғир формасини бошдан кечирган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

adz7lu7fuhwnieimtkj50_1ivungsatz

Талабалар — пойтахтнинг асл уйсизлари

Тошкентдаги асл уйсизлар кимлигини биласизми? Минглаб талабалар! Талабаларга вақтинча яшашлари учун одатда уй етишмайди. Уй …