Главная / Жаҳон / Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар бўйича жарималар қачондан қўлланилади?

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар бўйича жарималар қачондан қўлланилади?

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига киритилган янги ўзгартиришлар бўйича жаримага тортиш бир ойдан сўнг бошланиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтаётган тадбирда ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари полковник Азизхон Умархонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

ba32mzq3hrtin3cz_e2u_p242zel6pikУнинг сўзларига кўра, ушбу бир ой давомида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш киритилади. Хусусан, кўплаб мунозараларга сабаб бўлаётган ёритувчи чироқлар бўйича иқлим шароитлари ҳисобга олиниши мумкин.

Шунингдек, А.Умархоновнинг билдиришича, шу пайтга қадар нотўғри тўхтаб туриш учун 7179та ҳолатда жарима қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг 2019 йил 9 апрелдаги Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхташ чизиғи олдида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак;

Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлари айрим йўл участкаларида ҳаракат тезлигини (тегишли йўл белгиларини ўрнатиш) пасайтиришга ваколатли;

аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракатли йўлларда тўхташга рухсат этилади;

айланма ҳаракат чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситаси айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка эга;

куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт;

қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ овқат ва шу каби тўкилувчи товарларини ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал ёпилган бўлиши керак;

велосипед ва мопед ҳайдашда рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш тақиқланади.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Қуролли кучлари бош қўмондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …