Главные новости
Главная / Жамият / Ғиждувонда иқтидорли ёшлар учун қурилиб, ахлатга «ботиб» қолган уй: мутасаддилар эса бепарво
<

Ғиждувонда иқтидорли ёшлар учун қурилиб, ахлатга «ботиб» қолган уй: мутасаддилар эса бепарво

Яхшиям ҳидни ОАВ орқали узатишнинг иложи йўқ. Йўқса, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани, «Файзулла Хўжаев» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 86-уй — «Ёшлар уйи»да манзара таъбингизни хира қилиши турган гап бўлар эди. Иқтидорли ёшлар учун қурилган кўп қаватли уйда нажосатнинг бадбўй, қўланса ҳидидан унинг яқинига келиб бўлмайди (Ҳар ҳолда биз борган вақтда шундай эди). Уйнинг асосан олд ва ён томонларида шундоққина очиқ ҳолда канализация оқоваси қайнаб чиққан.

Табиийки, ахлат кечиб ўтларни тозалашни ҳеч ким истамайди. Шунинг учун бўлса керак «табиий ўғит» устидаги ўтлар манзараси ҳам бинони ташландиқ ҳолатда кўрсатиб туради.

«Бинога кўчиб кирганимизга тўрт йил бўлган бўлса, шунча вақтдан бери ана шу бадбўй ҳидга чидаб келишга мажбурмиз. Биз мурожаат қилмаган ташкилот қолмади ҳисоб. Муаммони ўрганиш, ҳал этиш ўрнига «ёзувчи» кимлигини аниқлаш ҳолатлари ҳам бўлган. Муаммо эса ҳамон турибди», дейди 86-уйда истиқомат қилувчи ёшлардан бири.

Ёшларнинг маълум қилишича, уй атрофи оқовага ботишининг сабаби қуйидагича: 64та хонадон жойлашган бино ёнида бўйи уч метрли канализация қуйиладиган мўъжаз ҳовуз бўлиб, деярли 15-кунда тўлиб қолар экан. Оқова ҳовузи тўлиб борган сари босим кучайиб, уй атрофи ва ертўласидаги қувурлардан чиқа бошлайди. Шу тарзда баъзан ертўла тўлиб қолиб катта меҳнат ва маблағ билан хонадон эгалари томонидан тозалаб олинади. Аммо маълум муддат ўтиб юқоридаги ҳовуз тўлган сари яна ертўлага нажас туша бошлайди. Баъзи ҳолларда ертўладаги оқова салкам ярим метрга етиши, ана шундай сўнг, бу ерда қай даражада антисанитар ҳолат юзага келишини тасаввур қилиш қийин эмас

Ростан ҳам, иқтидорли ёшларнинг, ёш оилаларнинг ушбу аянчи яшаш тарзини туман раҳбарияти, мутасадди идоралар билмаган, билса-да ҳис қилмаган кўринади. Сабаби, ҳар ой бир ёки икки марта уй эгаларининг ўзи хусусий фирмаларга мурожаат қилиб, ҳар бир хонадондан 35000 сўмдан пул йиғиб ахлатни тозалаттиришади. Умуман, шунча йилдан бери ҳали бирор бир раҳбар муаммога эътибор қаратмаганини билиш учун икки дақиқа уй яқинида нафас олишнинг ўзи кифоя.

Туман давлат санитария ва эпидемиология назорат маркази раҳбарияти туманда «Тоза ҳудуд» корхонаси борлиги, ахлатлар ўз вақтида ҳар доим олиб чиқиб кетилишини, аҳолидан шикоят келмаганини маълум қилмоқда. Тўғри, туман ДСЭНМ «эртага албатта воқеа жойига бориб муаммони ўрганамиз», деб ваъда беришди. Аммо тумандаги санитар ҳолатни НАЗОРАТ қилиш лозим бўлган идоранинг шунча йилдан бери 64та оила аянчли антисанитар ҳолатда яшаётганини билмаслиги ёхуд билса-да, бонг урмаслиги, қатъий ҳаракатларни амалга оширмаслиги тушунарсиз барибир.

Умуман олганда муаммо фақат ДСЭНМ билан ҳам боғлиқ эмас. Тўлиб кетган оқовани вақтида олиб кетишга масъул корхона ҳам бор (Ёшларнинг билдиришича, шу вақтгача «Тоза ҳудуд»га тегишли махсус техникалар бу томонларга бирор марта келмаган. Оқованинг уй атрофи ва ертўлага оқиши эса фикримизча, қурилиш жараёни ҳаминқадар бўлгани, уни қабул қилишда ҳам афтидан, камчиликлар бўлганини кўрсатиб турибди. Ҳатто бу уйда болалар ўйингоҳи қурилмагани ҳам ғалати. Бино ёнидаги бўш майдон эса юк машиналари учун норасмий тарзда тўхташ жойи бўлиб тургани шундоғам муаммодан чиқолмаётган уй эгалари учун яна бир бошоғриқ бўлиб турибди.

Анвар МУСТАФОЕВ,

Kun.uz мухбири

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

agckoyzummfytud3lrmv09wdqqzxhe_d

Ўзбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олинади

Ўзбекистонда Голливуд актёрлари иштирокида тарихий сериал суратга олиниши режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан 2020 йилда Самарқанд, …