Главная / Жамият / “Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!”

“Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!”

427dd8a9a9058be2dd4f4a65e135ee62“Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўсин!” Бугун бу ният дуога қўлини очган ҳар бир юртдошимизнинг дилидан ўтиши табиий. Тинчлик неъмати туфайли ҳар биримиз оиламиз бағрида бахтиёрмиз, касбимизда фаолмиз. Эътиқодимизда собит бўлиб, ибодатда қоиммиз.
Рамазон ойи муносабати билан айни кунда мамлакатимиздаги кўплаб масжидларда хатми Қуръон ўқилмоқда. Таровеҳ намозлари адо этилмоқда. Уларда мингга яқин қорилар намозхонларга хизмат қилмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний уламоларимиз ва устозларимизни юртимиз масжидларида бўлиб, мазмунли суҳбатлар уюштирилиши ташкил этилмоқда.
Хусусан, 25 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида бўлдилар.Жамоат билан пешин намози адо этилгач, намозхонлар билан суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатда Усмонхон Алимов ҳазратлари юртдошларимизни Рамазон ойи билан яна бир бор табриклаб, ушбу ойнинг фазилати ҳақида маъвеза қилдилар. Маъвеза сўнггида жаҳон майдонидаги терроризм балоси, мамлакатимиздаги тинчлик ва унинг шукронаси хақида ҳам тўҳталиб ўтдилар ҳамда намозхонлар ва юртимиздаги тинчлик йўлида хизмат қилаётганлар ҳаққига дуо қилдилар.
Шундан сўнг, муфтий ҳазратлари “Шайх Зайниддин” қабристонида бўлиб, Шайх Зайниддин бува қолаверса, қабристонга дафтн этилган мўмин мусулмонлар хақларига дуои фотиҳа қилдилар. Қабристон зиёратидан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов масжидда намозхонларга яратилган шарт – шароит билан танишиб, керакли тавсияларни изҳор этдилар.

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати

Яна маълумот

nupwfes8jzf5puqvdrt-ygahb6nviogs

Қайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир қилади?

Шифобахш ўсимликлардан тайёрланган дорилар қайси касалликларга самарали таъсир қилиши ҳақида маълумот берилди. Шифобахш ўсимликлар қадимдан …