senatИталия Сенати (парламент юқори палатаси) раиси лавозимига Мария Элизабетта Альберти Казеллати сайланди, деб хабар қилмоқда ANSA.

Шу тариқа, республика тарихида президентдан сўнг иккинчи лавозимни аёл киши эгаллади.

Шунингдек хабар қилинишича, янги парламентдаги Депутатлар палатасини (қуйи палата) овоз бериш якунлари бўйича «5 юлдуз ҳаракати» аъзоси Роберто Фико бошқаради.

Казеллати «Олға, Италия» партиясига 1994 йилда кирган, ҳаракат айнан ўшанда ташкил этилганди. Ўшанда у илк бор сенатор сифатида сайланган.

Роберто Фико эса Депутатлар палатасига 2013 йилда сайланди, у «5 юлдуз ҳаракати» етакчиларидан бири саналади.