Главные новости
Главная / Жаҳон / Исроил бош вазирига учта жиноий иш бўйича айбловлар эълон қилинади
<

Исроил бош вазирига учта жиноий иш бўйича айбловлар эълон қилинади

Исроил бош прокуратураси Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга учта жиноий иш бўйича айблов билдириш қарорини қабул қилди. Нетаньяху ушбу ишлар бўйича гумонланувчи сифатида ўтаётганди, деб хабар берди Times of Israel нашри.

Таъкидланишича, Исроил бош прокурори Авихай Мандельблит адлия вазирлигидаги чиқиши вақтида Нетаньяхуга порахўрлик, ишончни суиистеъмол қилиш ва фирибгарлик бўйича айбловлар эълон қилади.

jgm05mjiszxyhlgc0kktazbggw9atf2i

The Jerusalem Post нашрининг ёзишича, Мандельблит кнессетдан (парламент) бош вазирни иммунитетдан маҳрум қилишни сўрайди ва бу жараён 30 кунгача вақт олиши мумкин. Нашрнинг таъкидлашича, депутатлар одатда иммунитетдан маҳрум қилиш бўйича белгилангандан эртароқ қарор чиқарадилар, бироқ Нетаньяху бу жараённи чўзишга ҳаракат қилиши мумкин.

Агар Нетаньяхуга порахўрлик айблови билдирилса, у бош вазир вазифасини бажаришни давом эттира олмайди. Бироқ тергов жараёни унинг сайловларда иштирок этиши ва бош вазир лавозимига қайта сайланишига тўсқинлик қилмайди.

Нетаньяху “4000 иши” доирасида “Безек” телекоммуникация компанияси акцияларининг назорат пакети эгаси Шаул Еловичга “Безек” сайтида Нетаньяху ҳақида ижобий ахборот бериш эвазига турли эркинликлар тақдим қилган. Бу учта ишдан энг жиддийси ҳисобланади.

“1000 иши” доирасида Исроил бош вазири бизнесменлардан баъзи хизматлари учун совғалар олганликда гумон қилинмоқда.

“2000 иши” бўйича Нетаньяху “Едиот ахронот” газетаси эгаси Арнон Мозес билан тил бириктирганликда гумон қилинмоқда. Терговнинг фикрича, газета Нетаньяхунинг рақобатчи газетага зарар етказиш ваъдаси эвазига бош вазир ҳақида ижобий мақолалар чоп этган.

Октябрда ушбу ишлар бўйича бир нечта суд мажлислари бўлиб ўтган, улар давомида Нетаньяхунинг ҳимоячилари сиёсатчини унга қўйилаётган айбловларга алоқаси йўқлигини исботлашга ҳаракат қилганлар.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ukvshhpft

Туркия НАТОнинг Польша ва Болтиқбўйи давлатларини ҳимоя қилиш режасини маъқуллади

 Туркия Лондонда бўлиб ўтган саммитда Польша, Франция ва Германия етакчилари ҳамда альянс бош котибининг илтимоси …