Главная / Маданият / ИСЛОМ – ҚАЛБЛАРГА ШИФО ДИН!
<

ИСЛОМ – ҚАЛБЛАРГА ШИФО ДИН!

islomБугунги кунда ёшларимизнинг онгида муқаддас ислом таълимотларини тўғри шакллантириб боришга алоҳида эътибор қаратилган. Телевидение орқали намойиш этилаётган диний-маърифий мазмундаги кўрсатувлар, даврий журнал ва газеталар, уламоларимизнинг янгидан-янги нашр қилинаётган китоблари, айниқса, интернет тармоғида оммалашиб бораётган миллий сайтлар ёшларимизнинг нафақат дунёвий балки диний дунёқарашларига ижобий таъсир ўтказмоқда. Аммо шунга қарамай баъзи нохуш ҳолатлар ҳали ҳам авж олган. Бунга мисол қилиб айни кунда долзарб бўлиб қолган ёш йигит ва қизларнинг ношаръий муносабатларини келтириш мумкин. Айрим ёш йигит-қизларимиз турли орзу-ҳавасларга учиб, миллий урф-одатларга риоя қилмай, динимиз таълимотларини пухта ўрганмай туриб бир-бирлари билан турли алоқалар боғламоқдалар. Энг ачинарлиси, бу ишлар оқибатида нафақат ўзлари аламли изтиробда қолмоқдалар балки ота-оналари ва атрофдагиларга ҳам кўп машаққат бўлмоқда.
Динимизда бу каби ҳолатларни муолажа қилиш борасида жуда кўп кўрсатмалар келган. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир”, деганларини эшитдим» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилганлар).
Никоҳга тарғиб қилувчи бу каби ҳадисларни мўътабар китобларимизда кўп учратишимиз мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам никоҳланишни нафақат ўзларининг суннатлари, балки ўтган барча пайғамбарларнинг ҳам суннати эканини айтганлар. Никоҳланишга вақтинча кодир бўлмаган мўминлар қандай қилиб номуносиб вазиятлардан сақланишлари ҳақида ҳам етарлича кўрсатмалар келган. Аммо илмсизлик ёки бошқа сабаблар туфайли аксарият ёшлар гуноҳга ботиб қолишмоқда.
Қуйида ана шундай вазиятга тушган йигитнинг хикоясини ҳавола этмоқчимиз. Бунинг баёнини бироз ноанъанавий тарзда келтирамиз. Сабаби, қаҳрамонимизнинг барча кечинмалари маърифат ўчоғи бўлмиш muxlis.uz сайти орқали Шайх Зайниддин жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли билан ғойибона савол-жавобларида намоён бўлади. Аксарият савол-жавоблар сайтга жойлаштирилганлиги сабабли уларни қисқача келтирамиз.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

1249c0a3-2cfa-45bf-b350-4ea78fb95af5_w1023_r1_s

Онаси фоҳишаликка қўшган 7-синф ўқувчисининг ҳомиласи¸ мулозимлар топшириғи билан уйида йўқ қилинди

Фарғона вилоят, Бешариқ туманидаги қишлоқларидан бири мактабининг 7-синф ўқувчиси К.М нинг беш ойлик ҳомиласини акушер-доя …