turkiyaТуркия полицияси Анқарадаги террорчиликка қарши амалиёт давомида ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумонланган 29 кишини қўлга олди. Уларнинг бир қисми янги йилга мўлжалланган тадбирлар вақтида терактлар амалга ошириш учун тайёргарлик кўрган, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага таянган ҳолда.

Таъкидланишича, амалиётда тахминан 500 нафар полициячи иштирок этган. Қўлга олинганларнинг аксарияти хорижий фуқаролар саналади. Прокуратура ҳаммаси бўлиб 46 кишини ҳибсга олиш учун ордер берди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Туркиянинг турли вилоятларида 120 киши ИШИД билан алоқадорликда гумонланиб ушланганди. Бу янги йил байрами олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилиши доирасида рўй берди.