Главные новости
Главная / Жамият / Ишга қабул қилишда эндиликда прописка талаб қилинмайди
<

Ишга қабул қилишда эндиликда прописка талаб қилинмайди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат матни “Халқ сўзи”да эълон қилинган.

passport

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

223-модда (Паспорт тизими қоидаларини бузиш):

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан фуқароларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйилиши, худди шунингдек фуқаролар томонидан ўз турар жойларида шахсларнинг паспортсиз ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйилиши, –

энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”;

тўртинчи қисмининг санкциясидаги “ўн беш” деган сўзлар “ўн” деган сўз билан алмаштирилди;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди:

“Ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди”;

223-2-модда (Ишга қабул қилишда паспорт тизими қоидаларини бузиш) чиқариб ташланди.

Яъни, кодексдан вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун иш берувчини маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлувчи модда чиқариб ташланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 80-моддасининг (Ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар) учинчи қисми (Ишга кираётган шахснинг паспорти ҳақиқий бўлмаса, худди шунингдек ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин) қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Агар ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати ҳақиқий бўлмаса, уни ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин”.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

fwcktaqrhi8fqq8e4tu2u4zyndsasxq

Тошкентда ҳар қандай муаммони ҳал қилиб беришни ваъда қилиб хорижий компания вакилидан 300 минг долларга яқин пул олган шахс ушланди

2017 йил 1 март кунидан 2018 йил 1 март кунигача бўлган вақт оралиғида хорижий компания …