Главная / Жаҳон / Иркутскда Ўзбекистон фуқароларини тупроқ босиб қолди

Иркутскда Ўзбекистон фуқароларини тупроқ босиб қолди

Россиянинг Иркутскида тўрт метрдан ошиқ чуқурликда хандақнинг қулаши оқибатида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси тупроқ уюми тагида қолди, улардан бир нафари қутқарилди, дея хабар бермоқда РИА Новости минтақа тезкор хизматларидаги манбага асосан.

1499532277

“Захаров кўчасидаги 14-уй ёнида ер ишларини олиб бориш чоғида узунлиги ўн метр ва чуқурлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган хандақда тупроқ емирилиши юз берган. Уч ишчи – Ўзбекистон фуқаролари жабрланди”, – дея айтиб ўтди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, бир ишчи қутқарилди, яна икки нафари тупроқ уюми тагида қолмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. ФҲ тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Яна маълумот

f_pbm1zq3zzghwrhaty0t2ctlncy8c15

Туркияда севгилиси устига кислота сепган ўзбекистонлик аёл вафот этди

Туркиянинг Денизли шаҳрида юзига кислота сепиб юборилган ўзбекистонлик аёл орадан 38 кун ўтиб, вафот этди. …