Главные новости
Главная / Жаҳон / Қирғизистон ва Қозоғистон ОТМлари ўзбек талабаларига ҳужжатларини бермаётгани айтилмоқда. Вазирлик муносабат билдирди
<

Қирғизистон ва Қозоғистон ОТМлари ўзбек талабаларига ҳужжатларини бермаётгани айтилмоқда. Вазирлик муносабат билдирди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу масала Ташқи ишлар вазирлиги орқали ҳал қилинишини билдириб, қўшни республикалар ОТМларининг турли баҳоналар билан бу каби тўсиқлар қўйиши нотўғрилигини айтди.

7 февралдан қўшни республикаларда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ўқишини маҳаллий ОТМларга кўчириш бўйича аризалар қабули бошланди.

Қабул 8 кун давом этади. Бунда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва синовларга йўл қўйилмаслиги эълон қилинган. Натижада қўшни давлатларда ўқиётган кўплаб ўзбек талабалари бу янгиликни катта хурсандчилик билан қабул қилди.

Аммо куннинг иккинчи ярмига бориб, ижтимоий тармоқларда, шу жумладан Kun.uz саҳифаларига турли эътирозли фикрлар кела бошлади. Талабалар айрим қўшни давлат олийгоҳлари уларга ҳужжатларини бермаётганини айтишмоқда.

Мурожаатларда айтилишича, асосан Қирғизистон ва Қозоғистон Республикасидаги ОТМлар талабалардан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги рухсатномасини талаб қилишмоқда. Яна айримларида ҳужжатни олиш учун ярим йиллик контракт тўловини тўлаб бериш шарти қўйилган.

Kun.uz мухбири бу мурожаатлар бўйича аниқ маълумот олиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати бошлиғи Фарход Бабашев билан боғланди.

«Бу борада менга ҳам турли мурожаатлар етиб келмоқда. Бу – Ташқи ишлар вазирлиги ваколатидаги масала. Бу масала Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари орқали ҳал қилинади.

Олий таълим муассасалари ўқиётган талабанинг ҳужжатларини ўрнатилган тартибда бериши керак. Турли баҳоналар билан бу каби тўсиқлар қўйилиши нотўғри», – дея муносабат билдирди вазирлик расмийси.

Маълум қилинишича, бу масалада Ўзбекистоннинг қўшни давлатлардаги элчихоналари ва ваколатхоналари орқали амалий ёрдам кўрсатилади.

– Ўқишини имтиҳонларсиз Ўзбекистонга кўчириш имконияти фақат қўшни давлатлардаги фуқароларимиз учунми ёки бу имконият бошқа давлатлардаги талабаларга ҳам тақдим этиладими?

– Бу имконият фақат яқин қўшни давлат ОТМларида ўқиётган талабалар учунгина амал қилади. Бошқа давлатлар учун кўзда тутилмаган.

– Украина ва Россияда ўқиётган талабаларда ҳам шу мазмундаги сўровлар кўп…

– Бу давлатлар билан бўладиган масалалар асосан ёз ойларида кўриб чиқилади. Вазирлигимиз фуқаролар мурожаатлари асосида бу масалани ҳам кўриб чиқишга тайёр.

– Ўқишини кўчирган талабалар ўқишни қачондан бошлаши мумкин ва контракт тўлов масаласи қандай ҳал қилинади?

– Бу талабалар ўқишни ҳужжатларни расмийлаштиргандан кейин шу семестрни ўзидан бошлаб кетаверади. Контракт масаласи эса улар қайси ОТМга келишига қараб ўша муассаса тартибидан келиб чиқади. Бу тартиб талаба томонидан қўшни давлатда қандай тартибда стипендия тўлаганидан қатъий назар амал қилади.

– Қўшни давлатларда ўқиётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини ҳеч қандай имтиҳонларсиз юртимизга кўчириш имконияти биринчи бор тақдим этилмоқда. Бундан қандай мақсад кўзланган?

– Ҳақиқатда, бу имконият биринчи бор тақдим этилмоқда. Бундан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон каби давлатларда таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишларини Ўзбекистонга кўчириш бўйича мурожаатларини ижобий ҳал қилиши ва уларга кўмак бериш мақсади кўзланган.

Бу борада талабалар, ота-оналар ўртада бўладиган турли уддабуронларнинг алдовларига ишониб қолмаслиги керак.

Талабалар тегишли ҳужжатларини бизга тақдим қилса, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги давлат университетларига ҳужжатлари қабул қилинади. Бунда талабаларга ҳеч қандай имтиҳон ва синовларсиз ўқишини Ўзбекистонда давом эттириш имконияти берилади.

Ҳозирда вазирлигимиз ходимлари вилоятларда бўлиб туришибди. Яъни вилоятлардаги талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳам Тошкентга, вазирлигимизга келиб юриши шарт эмас. Барча ишлар худудларнинг ўзида ҳал қилинади.

Яна бир бор қайтараман, турли тушунмовчилик ва коррупция ҳолатлари юзага келмаслиги учун талабалар ўз ҳужжатларни тўғридан-тўғри университетларга тақдим этишлари керак.

Илёс Сафаров суҳбатлашди.

***

Маълумот учун, Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг қўшни республикалардаги элчихоналарига қуйидаги контактлар орқали боғланиб, ўқишини кўчириш масаласида ёрдам сўраши мумкин:

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси
Манзил: 010000, Нур-Султон шаҳри, Комсомол массиви, Лайли ва Мажнун кўчаси, 7-уй
Телефон: +7 (7172) 95-42-52

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

eqposhixyaaaj9v

Қозоғистондаги можаро қурбонлари сони ортди

Қозоғистоннинг Кордай районида рўй берган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди. «Хабар 24» …