Главные новости
Главная / Сиёсат / Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини яралашди
<

Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини яралашди

Бугун, 31 май куни, Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон тумани Тогуз-Булоқ аҳоли пунктида қуролли ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда Knews мамлакат Чегара хизматига асосан хабар тарқатди.

Дастлабки маълумотларга кўра, чегара наряди чегара яқинида Ўзбекистоннинг иккита автомашинасини аниқлаган.

mhwoosnpdewdkhwhsboxmpqowvkcxpwx

Ҳайдовчилар чегарачиларнинг тўхташ ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдиришгани иддао этилмоқда. Чегара наряди ҳавога қарата огоҳлантириш ўқи узган. Бироқ, машиналар тўхтамаган ва Қирғизистон наряди қурол қўллаган. Автомобиль ғилдиракларига қарата ўт очилган, натижада Ўзбекистон фуқароси яраланган. У Ўзбекистоннинг Марҳамат тумани касалхонасига олиб кетилди.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари – ДХХ чегара қўшинлари қўмондони билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган. Унда идоралар раҳбарлари чегарачилар вакилларини ҳодиса юз берган жойга қўшма суриштирув ишларини амалга ошириш мақсадида юбориш ҳақидаги қарорга келишган.

Тафсилотларни аниқлаштириш мақсадида Қирғизистоннинг Ўш вилояти бўйича чегара вакилининг Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларининг Булоқбоши йўналиши бўйича чегара вакили билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Rupee gained against USD

Ишдан ноҳақ бўшатилган ходим иши. Ангор тумани ҳокимлиги нега суд қарори ижросини пайсалга солмоқда?

Сурхондарё вилояти Ангор туманида истиқомат қилувчи фуқаро Эркин Гаппаров томонидан мурожаат йўлланди. Аризада у муқаддам …