Главные новости
Главная / Жаҳон / Иорданиядаги қочоқлар лагерида қуёш энергиясидан фойдаланиладиган бўлди
<

Иорданиядаги қочоқлар лагерида қуёш энергиясидан фойдаланиладиган бўлди

Azraq Refugee camp, Jordan: March, 2015, . Photo: NRC / Christopher Herwig

Суриялик қочоқлар учун дунёдги илк экологик лагерь Иорданияда ташкил этилди. Йигирма минг одам истиқомат қиладиган Азрак лагери қуёш энергияси ёрдамида электр билан таъминланади.

Қочоқлар манзилига 2 мегаваттлик қуёш фотоэлектр қурилмаси ўрнатилади ва бу Швециянинг IKEA хайрия фондининг “Қочоқлар учун энг яхши ҳаёт” лойиҳаси доирасида молиялаштирилмоқда.

«Лагернинг электрлаштирилиши – бу шунчаки рамзий муваффақият эмас. Бу лагерда ёшовчилар ҳаёти нисбатан хавфсиз, имкониятлардан фойдаланиш учун восита, кечалар болалар дарс қилишлари учун шароит. Энди ҳар бир хонадонда музлатгич, телевизор бўлади, Сурияда қолган яқинлари билан мулоқот қилиш учун телефонларини қувватлантиришлари мумкин», – дейди Қочоқлар масалалари бўйича БМТнинг Олий бошқарув комисаррияти бошлиғи Келли Клементс.

Қайд этиш керакки, 2014 йилда очилган Азрак лагери бугунги кунга келиб, амалий жиҳатдан барча шароитларга эга бўлди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

y4olilc1r0f97q0ej3tq0_gsribka8i1

Россияни тарк этмаслик учун 7 сабаб – Россиядаги ўзбeкистонликларга мурожаат

Россиянинг Москва шаҳрида юристлик фаолиятини олиб борувчи ҳамюртимиз Ботиржон Шермуҳаммад ушбу мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга …