Главные новости
Главная / Сиёсат / «Инвестицион лойиҳага қараб ҳокимларнинг дунёқарашига баҳо бераман» – Президент
<

«Инвестицион лойиҳага қараб ҳокимларнинг дунёқарашига баҳо бераман» – Президент

26 май куни ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев йирик лойиҳалар билан кифояланиб қолмасдан, аҳоли даромадини оширишга қаратилган кичик лойиҳаларга инвестиция жалб қилиш лозимлиги ҳақида гапирди.

«Сўнгги уч йилда қиймати 17 миллиард доллар бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналари фойдаланишга топширилди. Лекин ушбу лойиҳалар иқтисодиётимизга нима берди, деган саволга ҳали ҳам бирор раҳбарда аниқ жавоб йўқ, десак тўғри бўлади.

Кичкина бир мисол, Нукусда 8 минг тонна полимер ишлаб чиқариш лойиҳаси 2017 йилда ишга тушган бўлишига қарамасдан, ҳалигача 3 минг тонна қувватда ишлаб келган. Ушбу корхона «Ўзбекнефтгаз» томонидан қурилиб, яқинда давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди. Шу пайтгача бирорта давлат идораси бориб сўрамаган. «Нега давлатнинг бунча пули кетиб, ускуна ишламаяпти» деган одам йўқ.

Агар мана шу 17 миллиард АҚШ доллар ҳақиқатда иқтисодиётимизга кирса, қанча ўзгариш бўларди? Ҳеч ким ўйламайди. Иккинчидан, 50 фоизга ишлайди. Биров бориб сўрамайди. Шуни назорат қиладиган ташкилотлар нима учун ойлик оляпти, деган саволгаям жавоб йўқ.

Ҳамма вилоят ҳокими ёзиб олсин. Энди ҳар бир вилоят ўзининг инвестиция лойиҳасини киритади. Ўшанда вилоятнинг ишбилармонлик муҳитига, вилоят ҳокимининг дунёқарашига баҳо бераман.

Масалан, Андижон вилоятида мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик йўналишидаги 7та кластер билан 9 мингдан ортиқ аҳоли учун касаначилик кооперацияси йўлга қўйилди. Бунинг учун бор йўғи 40 миллион долларлик лойиҳа ишлаб чиқилди. 9 минг хонадонда қанча аҳоли яшайди?!

Ваҳоланки, биргина «Шўртангаз» лойиҳаси 3,5 миллиард долларни ташкил қилган. Бу орқали қанча иш ўрни яратилган? Мана, 40 миллион доллар билан 9 минг аҳолининг уйига киряпмиз. Нима демоқчиман? Ҳар бир вилоят ҳокими бир долларнинг қадрига етиб, камбағалликни қисқартириб, одамларни иш билан таъминлашни ўйлаши лозим», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Давлат раҳбари маблағни кўпроқ хусусий секторларга бериш орқали яхши натижага эришилганини маълум қилди. Хусусан, «Ҳар бир оила тадбиркор» лойиҳаси асосида аҳолига тарқатилган 700 миллион АҚШ доллар маблағнинг 96 фоизи давлатга қайтарилгани қайд этилди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

bjm0ywjqtv943bebpkj8sx_dshu6pokf

Ўзбекистон яна карантинга қайтмоқда

Ўзбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика бўйича карантин чоралари кучайтирилади. Республика махсус комиссияси қарорига кўра, …