Главные новости
Главная / Жаҳон / Интерпол собиқ президентининг рафиқаси турмуш ўртоғи ўлган бўлиши мумкинлигини айтди
<

Интерпол собиқ президентининг рафиқаси турмуш ўртоғи ўлган бўлиши мумкинлигини айтди

Интерполнинг собиқ президенти, Хитойда қонунбузарликда гумон қилиниб ҳибсга олинган Мэн Хунвэйнинг рафиқаси турмуш ўртоғи ўлик бўлиши мумкинлигини айтди. Грейс Мэн бу ҳақда “Би-би-си” телерадиокорпорациясига берган интервьюсида айтиб ўтган. Бундан ташқари, Грейс Мэн телефон орқали мунтазам равишда таҳдидлар олаётганидан арз қилган. Унинг айтишича, номаълум киши унинг ортидан 2 жамоа “ов қилаётганини” айтган.

Грейс Мэннинг фикрича, унинг эри сиёсий таъқиблар қурбони бўлган.

“Турмуш ўртоғим тириклигига ишончим комил эмас. Улар жуда бераҳмлар. Улар иркит усулларни қўллашади. Бу улар ҳар қандай ишдан ҳам тоймасликларини кўрсатади. Ҳаттоки тасаввур қилолмайман. Бунинг чеки йўқ”, деб айтган Грейс Мэн. Унинг таъкидлашича, фарзандлари отасини соғинишган.

5 октябрда Франция ҳукумати ўшанда ҳали Интерпол президенти бўлган Мэн Хунвэйнинг йўқолиши юзасидан тергов бошлаган. Мэн ватани Хитойга кетгандан сўнг бир ҳафта алоқага чиқмагани маълум қилинган. Кейинроқ у Хитойга келгандан сўнг сўроққа чақиртирилгани маълум бўлган. Ҳозирда унинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. У Интерпол раҳбари лавозимидан истеъфога чиққанигина маълум қилинган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

nfr-6xaiwlzzilcetuvzwtpkm-zivoe2

Ўз фуқароларини ўлдириб қўйган Эрон, қироличани ранжитган шаҳзода, Ливияда рус-турк манфаатлари тўқнашуви ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Якунланаётган ҳафта ҳам барча ҳафталарда бўлганидек муҳим жараёнларга бой бўлди, жаҳоннинг турли нуқталарида ҳам, Ўзбекистонда …