Главная / Маданият / ИНСОН ЗАИФ ҚИЛИБ ЯРАТИЛГАН
<

ИНСОН ЗАИФ ҚИЛИБ ЯРАТИЛГАН

insonХалқимизда аёлларни “заифалар” деб аташ одати бор. Бу эса бир жиҳатдан динимиз кўрсатмаларига ҳам мувофиқ келади: Аёл нозик хилқатли бўлиб, жисмоний ва ақлий жиҳатдан эркак кишидан тубдан фарқ қилади ва заифлиги кўзга яққол ташланади. Бу эса ҳар жабҳада аёл киши заифаю, эркак ҳамма томонлама бақувват дегани ҳам эмас. Чунки дунёда Пайғамбарлардан бошқа ҳамма одам ҳаётининг кўп ҳолларида ўзи билиб-билмай, хоҳлаб-хоҳламай бир ёзилмаган қонунга амал қилади. У қонун – кучлининг кучсиз устидан ўз ҳукмини ўтказиб, ҳукмронлик қилишга табиатан мойиллигидир. Ҳар ким ҳатто тенгдошлари орасида ҳам имконқадар, ҳар қандай йўл билан бўлсада ҳар жойда ўз сўзини ўтказишга, бошқалардан устун бўлишга ҳаракат қилади.
Аллоҳ таоло Ҳаким Зот. Ҳар бир ишни ҳикмат билан қилади. Агар эркак киши ҳар томондан бақувват, мукаммал бўлиб, аёл киши ҳар жабҳада заиф бўлганида буларнинг орасида ҳам ўша “қонун” ишлар, натижада аёл киши жамиятда ўрни йўқ, доим зулмга маҳкум бир хизматкорга айланган бўлур эди. Шунинг учун бу икки жинс эгалари бўлмиш: эркак ва аёлни бир бирига табиатан муҳтож қилиб яратиб қўйди. Токи икки томоннинг бири ўзидан кетиб, бироз ҳаддидан ошмоқчи бўлганида эртага яна иккинчи томонга иши тушишини эсга олиб, бироз ўзини қўлга олсин ва зулмга ўтмасин.
Аллоҳ таоло Нисо сураси 28 оятда: وَ خُلِقَ الْإِنْسانُ ضَعِيفاًيُرِيدُ اللَّهُ أَنْ يُخَفِّفَ عَنْكُمْ  яъни “Аллоҳ сизларга (ҳур аёлларга никоҳланишга моддий имкониятингиз етмаса, чўриларга ҳам уйланаверишингизга рухсат бериб, сизга) енгиллик қилишни хоҳлар, (чунки) инсон (хотинларсиз яшашга тоқати етмайдиган) заиф қилиб яратилгандир”, деган. Муфассирларимиз бу оятнинг тафсирида аёл кишининг юқорида айтилган заифлик томонларини айтиб ўтгач, эркаклардан бақувват ва устунлик бир жиҳати ҳам борлигини таъкидлайдилар.
Никоҳ нима, уни қандай йўл билан қилинади, уни эълон қилиш ва одамларга зиёфат бериш кимнинг вазифаси эканини эса Ўзининг севикли Пайғамбари Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг ҳаётий намуналарида бизга кўрсатиб берган. Пайғамбаримиз никоҳланиб яшаганлар ва унга умматларини тарғиб қилиб, ундан юз ўгирганларни эса “Мендан эмас” яъни “Менинг ҳақиқий умматим эмас”, деб огоҳлантирганлар. Ҳамда никоҳни ҳар ким ўз эҳтиёжига кўра уч-тўрт киши чақириб бўлса-да, эълон қилишга буюрганлар.
Эълон ва зиёфатнинг барча сарф-харажатлари куёвнинг зиммасидадир. Қолаверса, бир умр унинг эҳтиёжини қондириб, беминнат хизматини қилиб, келажакда унинг номи қолишига сабаб бўладиган фарзандларни туғиб тарбиялаб вояга етказиб, эрнинг юкини енгиллатувчи келин аввало маҳр ва яшашга қулай шароит қилиб бериш, таъминлаш куёвнинг зиммасига юкланган. Аксинча, қизнинг отасининг бўйнига келин-куёвнинг уйини палос-гилам, диван-кресло, мебел ва бошқалар билан жиҳозлаб беришини юклаш, фарзанд кўргач эса бидъат-хурофот одат бўлмиш “бешик тўй” қилиб бериш, бордию фарзанд ўғил бўлса яна бир икки йилдан сўнг “суннат тўйи” га буқа-новвос олиб беришини талаб қилиш динимизда йўқ.
Ҳа азизлар, Аллоҳ таоло бутун мавжудотларни, жумладан инсониятни ҳам, эркаг-у аёлни ҳам заиф қилиб яратган. Уларнинг ҳаёти доимий тарзда бир бирига муҳтожлик билан кечади. Мақсад ҳеч ким ҳеч кимга зулм қилмасин. Қайси жойда бу қоида бузилса, зулмкорлик сари қадам ташланса, ҳаёт издан чиқади, жамиятда парокандалик юзага келади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Ўзбекистонда “Қирғизистон маданияти кунлари” бўлиб ўтди

Ўзбекистонда “Қирғизистон маданияти кунлари” тадбири ниҳояланди. Қирғизистон Республикасидан жами 70 кишидан иборат делегация ташрифи давомида …