hindustonҲиндистоннинг Деҳли шаҳри чеккасидаги саноат ҳудудида жойлашган мушаклар (фейерверклар) сақланадиган омборда ёнғин юз берди. Ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида 10 аёл бўлган. Ёнғиндан омборнинг фақат 2 ишчиси омон қолган, улар 3 қаватли бинонинг томидан пастга сакраб, оёқларидан синиш жароҳатлари олишган. Маълум қилинишича, ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришларига 3 соатга яқин вақт кетган.

Маҳаллий полиция омбор эгасини қўлга олган.