Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Илон Маск коронавирус борасидаги ваҳимани аҳмоқлик деб атади
<

Илон Маск коронавирус борасидаги ваҳимани аҳмоқлик деб атади

Коронавирус тарқалиши Tesla ишига ҳам таъсир кўрсатди. Январь ойида Хитойдаги Tesla Gigafactory заводи иши вақтинча тўхтатилди.

Фото: Reuters

SpaceX компанияси асосчиси ва Tesla раҳбари Илон Маск одамлар янги коронавирус тарқалишига ақл билан ёндашмаяпти деб ҳисобламоқда.

«Коронавирус сабабли ваҳимага тушиш аҳмоқликдир», — деб ёзди у Twitter аккаунтида.

Коронавирус тарқалиши Tesla ишига ҳам таъсир кўрсатди. Январь ойида Хитойдаги Tesla Gigafactory заводи иши вақтинча тўхтатилди. Завод аккумуляторлар ҳамда Model 3 ва Model Y автомобилларини ишлаб чиқаради. Маск февралда янги коронавируснинг авж олиши Tesla компаниясига сезиларли салбий таъсир кўрсатишини маълум қилди, деб хабар беради CNBC.

5 март куни Tesla бош қароргоҳи жойлашган Калифорнияда коронавирус сабабли биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Шундан сўнг штатда фавқулодда вазият режими эълон қилинди. Калифорния соҳилида 21 нафар йўловчисида коронавирус аниқланган круиз лайнери карантинга олинди.

Охирги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 101 минг кишидан ошган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

e2l1lxkbn8roup2widig23yqlotrmy1h

«Аҳолини хавфдан огоҳлантириш жуда осон ва у қиммат эмас» – хорижлик эксперт «Сардоба» ўпирилиши ҳақида

Нидерландияда жойлашган DELTARES мустақил тадқиқот маркази экспертлари «Сардоба» сув омборидаги техноген офат юзасидан бирламчи таҳлилларини …